Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги


Хонани қурилмалар билан жиҳозлашга қўйиладиган талаблар


Download 197.21 Kb.
bet44/52
Sana21.02.2023
Hajmi197.21 Kb.
#1218450
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   52
Bog'liq
йурикнома

Хонани қурилмалар билан жиҳозлашга қўйиладиган талаблар:

  1. Ўқув компьютер синфидаги ўқувчи компьютер сони синф иккига бўлинишини ҳисобга олган ҳолда бир ўқувчига бир компьютер ҳисобида бўлиши лозим.

  2. Ўқув компьютер синфи кодоскоп, экран, мультимедиа проектори, видеомагнитофон, рангли телевизор (диагонали камида 61 см) билан жиҳозланиши тавсия этилади.

  3. Телевизор синф доскасининг чап томонига полдан 1,5 метр баландликда ўрнатилади.

  4. Мультимедиа аппарати ва кодоскоп ўқитувчи столи ёнидаги махсус столга жойлаштирилади.

  5. Экран синф доскаси юқорисига жойлаштирилади.

  6. Икки ўринли ўқувчи столларининг биринчиси доскадан камида 2,7 метр, иккинчиси кўпи билан 8,6 метр узоқликда бўлиши лозим.



  1. Ўқув компьютер синфини ўқув қуроллари ва керакли хужжатлар билан таъминлашга қўйиладиган талаблар:

  1. Ўқув компьютер синфи қуйидаги ўқув қуроллари ва хужжатлар билан жиҳозланиши керак:

  • «Информатика» бўйича барча ўқув дастурлари билан;

  • ўқитишда индивидуал ёндошиш, мустақил ишларни такомпьютерил этиш ва компьютерда ўқитиш машқлари бўйича вазифалар билан;

  • илмий-оммабоп ва методик адабиётлар мажмуаси билан;

  • хавфсизлик техникаси бўйича йўриқномалар журнали билан;

  • компьютернинг ишдан чиқиши ва уларнинг таъмир этилганлиги ҳақидаги журнал;

  • кўргазмали жадвал, стенд ва плакатлар билан;

  • мактаб директори томонидан тасдиқланган мавжуд жиҳозларнинг инвентар рўйхати;

  • биринчи ёрдам аптечкаси;

  • ёнғинни ўчириш воситалари.

  1. Электрон ўқув воситалари картотекаси бўлиши лозим.

    1. Ўқув компьютер синфида жиҳозларни жойлаштириш ва сақлашга қўйиладиган талаблар:

  1. Ўқув жиҳозлари ва ўқув қуроллари жавонларда сақланади.

  2. Кўргазмали қуроллар ва мустақил ишлаш учун материаллар алоҳида сақланиши керак.

  3. Дастурий воситали дисклар синф ва мавзулар бўйича сараланиб чанг ва ёруғликдан ҳимояловчи махсус қутичаларда сақланади. Қутичаларнинг устки қисмига мавзу номлари ёзиб қўйилади.

  4. Жадвал ва плакатлар, синфлар ва мавзулар бўйича сараланган ҳолда ўлчамлари ҳисобга олинган махсус жавонда сақланади.

  5. Аудио-видео қўлланмалар ва видеокассеталар жойлаштириш учун махсус бўлимларга эга жавонларда сақланади.

  6. Ўқув-методик ва илмий-оммабоб адабиётлар компьютераф жавонларида сақланади.
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling