1-Мавзу “Таълимга кириш” фанининг мақсади, вазифалар ва бошқа фанлар билан ўзаро алоқадорлиги. Режа
Download 16 Kb.
|
1-Мавзу
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1.Ўқув фанининг мақсади ва вазифаси
- 2.Фан бўйича кўникма ва малакаларига қўйиладиган талаблар Фан бўйича талабаларнинг билим, кўникма ва малакаларига қўйидаги талаблар қўйилади. Талаба
- Курсдан кутиладиган натижалар Ушбу курс охирида талабаларга қўйилган талаблар
- Назорат саволлари
1-Мавзу “Таълимга кириш” фанининг мақсади, вазифалар ва бошқа фанлар билан ўзаро алоқадорлиги. Режа: Ўқув фанининг мақсади ва вазифаси Фан бўйича кўникма ва малакаларига қўйиладиган талаблар Курс ҳақида қисқача маълумот Курсдан кутиладиган натижалар 1.Ўқув фанининг мақсади ва вазифаси Дунёда таълимни ахборотлаштириш жараёнида касб таълими педагог кадрларнинг инновацион фаолиятга йўналтириш, олий таълим муассасаларидаги ўқув жараёнига электрон таълим технологияларини тадбиқ этиш, хорижий тажрибаларни ўзлаштириш ва мақсадли йўналтириш, олий таълим тизимини модернизациялашдаги долзарб вазифалар ҳисобланади. Бу эса ўз навбатида олий таълим муассасаларидаги касб таълими йўналиши талабаларининг ўқув-услубий фаолияти мазмунини такомиллаштириш, ўқитишнинг инновацион шакл ва методлари, замонавий ахборот-коммуникация технологияларини амалиётга кенг жорий этиш заруратини шакллантиради. Мазкур фан дастури АКТ соҳасида касб таълими йўналишида ўқитиладиган “Таълимга кириш” фани бўйича тузилган бўлиб, унда жамият ривожидаги таълимнинг ўрни, тарихи, таълим тизимини ривожланиши, мазмун моҳияти, илмий назарий асослари, педагогик жиҳатлари ва дунёнинг ривожланган мамлакатларининг таълим тизимидаги ривожланишнинг мақсад вазифалари келтирилган. “Таълимга кириш” фани умумкасбий фанлар блокига киритилган бўлиб, 2 – курсда ўқитилади. Фанни ўқитишдан мақсад – замонавий таълимни ривожлантиришдаги муаммо ва йўналишлар ҳақида тасаввурга эга бўлган, ривожланган хорижий давлатларнинг таълим тизими мазмун моҳиятини таҳлил қила олдиган, ахборот коммуникация технологиялари соҳасида касб таълими йўналиши бўйича касбий маҳоратларини оширишда электрон таълим муҳитида самарали фаолият юрита оладиган мутахассисларини тайёрлашдан иборат. Фаннинг вазифаси – таълим жараёнида иштирок этувчи ўқувчи шахси устиворлигини таъминлаш, таълим мақсадининг натижага эришувини амалга ошириш, таълим мазмунини таъминловчи восита, усул, шакллар технологиясини ягона бир тизимга келтириш. 2.Фан бўйича кўникма ва малакаларига қўйиладиган талаблар Фан бўйича талабаларнинг билим, кўникма ва малакаларига қўйидаги талаблар қўйилади. Талаба: – Республикамиз таълим тизими тарихи, илмий-услубий асослари, электрон таълим тушунчаларини ҳамда ривожланган давлатларнинг нуфузли университетлари таълим тизими ҳақида тасаввурга эга бўлиши; – шарқ ва ғарб мамлакатлари буюк мутафаккир олимларининг таълим тизимига фалсафий қарашлари, таълим жараёнини ташкил этишда педагогнинг инновацион фаолияти мазмунини, ахборотлашган муҳитда инновацион технологияларни билиши ва улардан фойдалана олиши; - узлуксиз таълим тизиминиг ривожланиш консепциялари, таълим тизимини ҳалқаро стандартлари, Балония келишуви, Европа таълим тизими ва таълим тизимини янада такомилаштириш кўникмаларига эга бўлиши керак. 3. Курс ҳақида қисқача маълумот “Таълимга кириш” фани ўқув юртларининг қисқача тараққиёт тарихи, уларнинг тузилиши ва вазифалари, ўқув жараёнини илмий асосда ташкил этиш, ўқитиш жараёнини асосий шакллари, ўқув режасининг мазмуни, илмий текшириш ишлари, ўқиш, ва илмий ишларини бажаришда техника воситаларидан фойдаланиш, талабаларнинг ҳуқуқ ва бурчлари, кундалик иш режими ва мустақил ишларни тўғри ташкил этиш, китоб устида ишлаш, кабиларни талабаларга тушунтиради. Курсдан кутиладиган натижалар Ушбу курс охирида талабаларга қўйилган талаблар: касбий педагогик фаолият, унинг тузилиши ва мазмуни билиш; касбий таълим педагоги мутахассислигининг таълим сохалари ва ихтисосликлари бўйичатасаввурга эга бўлиши; касбий педагогик таълимнинг ривожланиш босқичларини; мутахассислик, касбий соха, ихтисослик тушунчаларини билиши ва улардан фойдалана олиши; ўқув материалларини тизимлаштириш, асосий ғояни ажрата олиш; ҳар қандай мавзуга адабиёт танлай олиш ва адабиётлар рўйхатини тўғри расмийлаштириш; педагогик тажрибани ижодий ва танқидий таҳлил қила олиш кўникмаларига эга бўлиши керак. Назорат саволлари: Ўқув фанининг мақсади ва вазифаси нималардан иборат? Фан бўйича қўйиладиган қандай талаблар мавжуд. Ўқитиш жараёнини асосий шакллари ? Курс охирида кутиладиган натижалар қандай? Download 16 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling