Ўқитувчи ва ўқувчиларнинг иш жойларини ташкил этилишига қўйиладиган талаблар:
Ўқитувчи иш жойи санаб ўтилган қурилмалар билан жиҳозланган махсус стол, синф доскаси, электр тармоғини бошқариш қурилмаси билан жиҳозланади. Ўқитувчи столига компьютер, принтер ва мультимедиа аппаратлари ва уларни улаш учун электр тармоғи тортилиши лозим.
Ўқитувчи столи ўлчамлари: узунлиги камида 1600 мм, кенглиги камида 700 мм, баландлиги 700 мм.
Ўқув компьютер синфига фломастер билан ёзиладиган синф доскаси ўрнатилиши (имконият доирасида) тавсия этилади.
Ўқувчи иш жойини компьютер, бир ўринли узунлиги 1100 мм, кенглиги 800 ммдан кам бўлмаган, баландлиги 700 мм бўлган махсус стол, стул ташкил этиши лозим.
Хона компьютер иш жойи сонидан келиб чиқиб қўшимча икки ўринли ўқувчи столлари билан жиҳозланади. Ўқувчи столлари марказга жойлаштирилган бўлиб, унда ўқувчилар назарий вазифаларни бажарадилар.
Стул ўриндиғининг
баландлиги, мм
|
Ўқувчи бўйи, мм
|
Стол баладлиги
|
380
|
1460 – 1600
|
640
|
420
|
1600 – 1750
|
700
|
460
|
1750 – 1800
|
760
|
Компьютер жойлаштирилган столга электр тармоғи ва локал тармоқ кабели тортилади.
Ўқувчи иш жойларининг жойлашиши ўқувчилар ва ўқитувчи учун дарс вақтида иш жойига эркин яқинлашишига тўсқинлик қилмаслиги лозим.
Ўқитувчи ва ўқувчиларнинг иш хавфсизлигини ва доимий ёритилиш даражасини таъминлаш учун иш столларини периметр бўйича жойлаштириш тавсия этилади.
Периметр бўйича жойлаштиришда қуйидагиларга риоя қилиш зарур.
деразали девор билан столлар орасидаги масофа камида 800 мм.
деразали деворга қарама-қарши девор билан столлар орасидаги масофа камида 600 мм.
узунлиги бўйича иш столлари ёнма-ён ёки бирор масофа билан жойлаштириш.
Ўқитувчи ва ўқувчи иш жойи биргаликда 11 тадан 15 тагача бўлиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |