Ўқув компьютер синфига қўйиладиган умумий талаблар:
Ўқув компьютер синфида қуйидагиларнинг бўлиши шарт:
Давлат ахборотлаштириш дастурини бажаришни белгиловчи норматив хужжатлар (ДТС, фан дастури, иш режаси ва х.к.);
Хона таълим дастурини бажариши учун зарур ўқув қуроллари, ўқув-методик воситалар мажмуи, телекоммуникация воситалари билан тўлиқ жиҳозланган бўлиши;
Ўқув-методик воситаларнинг ДТС ва дастурга мос бўлиши;
Ўқув дастурига мос дарсликлар, дидактик ва тарқатма материаллар билан таъминланган бўлиши;
ДТС талабларини бажарилишини назорат ва таҳлил қилиш учун масала ва машқлар тўплами, тестлар, назорат ишлари ва шу кабиларнинг етарли миқдорда мавжуд бўлиши;
Фанлар бўйича дастурий таъминотнинг мавжудлиги;
Хонанинг жиҳозланиши эстетик талабларга жавоб бериши;
Доимий ва алмашиб турувчи ўқув-ахборот стендларнинг мавжудлиги.
Хонадаги доимий стендларининг мавзулари:
Xавфсизлик техникаси қоидалари ва санитария-гигиена талаблари.
ДTС ва Дастур.
Компьютер қисмларига оид стент.
Windows иш столига (папкалар, файллар, ёрлиќлар) оид.
Word дастури ойнаси ва элементларига оид.
Алломалар расми: Ал-Фаробий (билиш назарияси), Ал-Xоразмий (алгоритм асосчиси), Ибн Сино (мантиқ назарияси), В.Қобулов (Ўзбекистонда кибернетика асосчиси).
Ёнғин хавфсизлиги қоидаларига (ўт ўчириш воситалари), санитария-гигиена нормаларига мос биринчи ёрдам аптечкаси;
Қўриқлаш-ҳимоялаш чора-тадбирлари (махаллий сигнализация, деразаларда панжара, темир панжарали эшик);
Ўқув дарси, факультатив ва қўшимча машғулотлар, суст ўзлаштирувчи ва иқтидорли ўқувчилар билан машғулотлар ўтказиш жадвалининг мавжудлиги.
Do'stlaringiz bilan baham: |