Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирлиги Қўқон давлат педагогика институти
Муаммонинг ишлаб чиқилганлик даражаси ҳамда тадқиқотнинг назарий асоси
Download 0.52 Mb.
|
dzyudoichilarni maxsus tajyorgarligini musobaqa oldi mezotsiklida shakllantirish
Муаммонинг ишлаб чиқилганлик даражаси ҳамда тадқиқотнинг назарий асоси. Спорт фани соҳасининг таниқли олимлари Г.С.Туманян (1989), А.А.Новиков (1991), В.С.Дахновский (1992), Л.П.Матвеев (1995, 2000) ва Ф.А.Керимов (2005) таърифича, спорт тайёргарлиги жараёнида машғулотларни режалаштиришда, айниқса, спорт дзюдоида маҳоратли спортчилар заҳираларини ва малакали спортчиларни тайёрлашда машғулотлар шиддатини, машқ самарадорлигини кучайтириш мазмуни бўйича ҳар хил нуқтаи назардаги фикрлар фарки кузатилмоқда. Шу нуктаи назарларда мавжуд камчиликларни бартараф этиш юзасидан илмий-услубий ёндашиш натижасида спортчиларнинг халкаро мусобақалардаги иштирокини ва юқори натижаларга эришишларини таъминлашда спорт тайёргарлиги машгулотларининг самарадорлигини ошириш бугунги кунда спорт амалиётида долзарб масалалардан бири ҳисобланади. Шу жумладан, мутахассислар томонидан ўрганилган ва ишлаб чиқилган махсус ва мусобақаолди тайёргарлик машғулотлари юкламалари катталиги ва йўналиши илмий асосланган машғулотларга бўлган этиёжни кўрсатмоқда.
Спорт машғулотлари жараёнида рационал юкламаларни бажариш, иш ҳажмини ошириш борасида микроциклларга асосланган оптимал дастурлар тузилиши, ҳар бир машғулот вазифаси самарадорлигини такомиллаштириш масаласи спорт амалиётида катта ўрин тутади. Шу сингари, малакали дзюдочилар гуруҳларига режалаштирилган машғулотларни, турли катталикдаги ва йўналишдаги юкламалар билан олиб бориладиган машғулотларни рационал даражада мувофиқлаштириш, кунига бир ёки икки марта машғулот ўтказиладиган машғулотлар босқичларининг асосий услубий тамойилларини режалаштириш усуллари ва тузилиши етарлича аниқланмаган. Дзюдо машғулотларида турли катталикдаги ва йўналишдаги юкламаларнинг қўлланилиши мазкур масалани ҳал этишда катта аҳамиятга эга бўлишидан қатъи назар, уларнинг спортчилар организмига таъсири тўғрисидаги муаммо ҳал қилинмаган. Мавжуд манбаларда, ҳаттоки илгор тажрибаларга суянган ҳолда бошқа спорт турларини ўрганиш натижалари ҳам ушбу муаммонинг ечимини топмаганлиги, шу жумладан, дзюдо дзюдои бўйича ҳам малакали спортчилар тайёрлаш борасида шу каби тадқиқотларнинг долзарблиги таъкидланади. Ушбу муаммони муваффақиятли ҳал қилиш юқори малакали дзюдочилар организмига бир кунда бериладиган бир неча турли катталикдаги ва йўналишдаги юкламаларнинг таъсири, машғулотлар турларининг кучи ва мувофиқлиги тавсифини чуқур ўрганишни тақозо қилмоқда. Мазкур саволларни ечиш дзюдо бўйича юқори малакали спортчиларни тайёрлашда малакали дзюдочиларнинг махсус ва мусобақаолди тайёргарлиги босқичларининг оптимал тизими самарадорлигини ошириш ва машғулот шиддатини кўтаришга илмий асосланган имконият яратиб бериши аниқ. Download 0.52 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling