Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги республика таълим маркази


Download 2.59 Mb.
bet50/86
Sana05.11.2023
Hajmi2.59 Mb.
#1749804
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   86
Bog'liq
500 harakatli o\'yin

ЧИЗИҚ ТАШҚАРИСИГА

64-расм

КА
Икки иштирокчи бир-бирига елкаси (орқачаси) билан турган ҳолда қўлларини маҳкам ушлаб олишади. Ҳар биридан масофада чизиқ чизилган ёки арқонча тор- тилган. Уларнинг вазифаси оёқла- ри билан ерга тиралган ҳолда, ра- қибини чизиқ ташқарисига итари- ши керак (64-расм).
ГОШКА БИЛАН РАҚС
Ўйинда бир нечта иштирокчи қатнашиши мумкин. Улар икки ки- шидан бўлиб, жуфтлик ҳосил қили- шади. Ҳар бир жуфтликка битта- дан ўртача катталикдаги картош- ка берилади. Ўйинчилар картошка- ни пешоналари билан сиқишади ва ўйинбоши буйруғи билан уйинга ту- шишни бошлашади. Ўйинчилар
65-расм бир хил бўлмаган турли-туман ҳара-
катлар қилишлари керак (65-расм). Бунда, албатта, картошкани тушириб юбормаслик- лари керак бўлади. Ким кўпроқ шу ҳолатида турол- са, ўша жуфтлик ғолиб саналади.
УЧ ОЁҚДА ҲАРАКАТЛАНИШ
Бу ўйинда ҳам бир нечта иштирокчилар икки кишидан бир нечта жуфтлик ҳосил қилишлари мумкин. Жуфтликдаги болаларнинг чап ва ўнг оёқлари бир-бирига боғлангаи бўлади ва қўллари-


66-расм

ни ҳам ушлаб туришади. Барча жуфтликлар старт чизиғида тури шади (66-расм).
Ўйинбоши ишорасига биноан жуфтликлар финиш чизиғи томон чопишади ва финишни айланиб ўтиб, яна ўз жойларига қайтишади.
Ким биринчи бўлиб дастлабки жо- йига етиб келса, ўша жуфтлик ғолиб чиқади. Оеқдаги арқон еки мато
ечилиб кетса, қайтадан боғланиб яна ўша жойдан югуришни давом эттириш мумкин.
РАҚАМИНГНИ ЭСЛАБ ҚОЛ
Бир нечта ўйновчилар катта айлана ҳосил қилиб туришади. Ўйинбоши уларни сонма-сон айтиб чи- қади, яъни 3-4 та рақамга бўлади (1-, 2-, 3-, 4-). Ҳамма ўз рақамини эслаб қолиши керак. Шу йўсин- да бир хил рақамли бир нечта жамоа ажралиб чи- қади. Ўйинбоши бирданига қайсидир рақамни айтади. Ўша заҳоти шу рақамли ўйинчилар айла- надан чиқиб, майдоннинг бошида турган байроқ- ча томон югуриб, байроқчани айланиб ўтишади ҳамда ўз жойларига қайтиб туриб олишади. Ким биринчи бўлиб етиб келса, ўша ўйинчи жамоасига очко олиб беради.
Кейин ўйинбоши бошқа сонни айтади. Ўйин шу алфозда давом этади. Қайси жамоа кўп очко йиға олса, ўша ғолиб бўлади.

Download 2.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling