Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги республика таълим маркази


Download 2.59 Mb.
bet48/86
Sana05.11.2023
Hajmi2.59 Mb.
#1749804
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   86
Bog'liq
500 harakatli o\'yin

Ўйин қоидасн. Майдон бўйлаб икки оёқ-қўлда депсиниб юриш мумкин, қўлни полдан кўтарган ҳолда ўтириш мумкин эмас.
Ушланган бақалар онабошиларга қўшилиб, ба- қаларни тута бошлайдилар. Қўлга тушмаган энг охирги ўйинчи ғолиб ҳисобланади.
ОҚСОҚ ҚАРҒА
Иккита гуруҳ 10-15 м масорада бир-бирига қарама-қарши томондаги қаторда туради. Қатор олдидаги ўйинчиларга рангли белбоғ ёки қайиш берилади. Ишора берилиши билан ҳар бири чап ёки ўнг оёқларини букиб, болдирни сонга белбоғ билан тез боғлаб, шу заҳоти бўш оёкда сакраб, олдинга ҳаракат қила бошлайди. Бола старт чизиғидан ўтиши билан белбоғни тезда ечиб олиб, қаторни орқадан айланиб ўтади ва уни олдинда турган ўйинчига узатади. Ҳамма ўйинчилар жойларини алмашиб бўлмагунларича ўйин давом этади.
ҳимоячи
Болалар доира бўлиб турадилар. Доира ўртаси- да тўп ёки учта булава, унинг ёнида ҳимоячи бўла- ди. Ишора берилиши билан ўйновчилар тўпни бир- бирларига ошириб, ҳимоячини чалғитиб, доира- нинг ўртасида турган нарсаларга тўпни теккизишга ҳаракат қиладилар. Ҳимоячи эса тўпни қайтариш- га уринади. Нишонга тўп теккизган бола ҳимоячи билан жой алмашади.
ЮҚОРИГА ВА УЗОҚҚА САКРАШ
«Г» ҳарфи шаклидаги 4 та ёғоч тутқич тўртта устунчага ўрнатилади. Шундан иккитаси сакраш ҳандағи четига қоқилади, қолган иккитаси ундан 50 см нарига ўрнатилади. Биринчи иккита устун- чадаги тутқичларга 50-60 см баландликда, кейин- ги иккита устунча тутқичга 1-1,5 м баландликда резина горизонтал ҳолатда тортилади. Шундай қилиб, иккита тўсиқ ҳосил бўлади. Ўйиндан мақ- сад иккала тўсиқдан баландга ва узоҳқа сакраб, ҳандаққа юмшоқ қўнишдир. Ўҳитувчининг ишо- расидан кейин ўқувчилар бирин-кетин сакрай бош- лайдилар. Ўқувчилар ҳар гал сакраб бўлганлари- дан кейин иккинчи устунчалар орасидаги масофа аста-секин узайтириб борилади. Резинага иккин- чи марта сакраганда боланинг оёқлари илиниб қолса, у ўйиндан чиқади. Шунинг учун резинани 30, 40, 50, 60, 70 см баландликда кўтариб борган ўйинчи ўйинда яхши иштирок этган ҳисобланади. Бирорта хатога йўл қўймаган ўйинчилар ғолиб чи- қадилар.
ТЎРТТА ТЎП
Иккита ғуруҳ волейбол майдончасида тўрнинг турли томонида жойлашадилар. Ҳар бир гуруҳда иккитадан волейбол тўпи бўлади. Раҳбар ишора- сидан кейин майдончанинг турли бурчакларидан (орқа чизиқдан) ўйинчилар тўпни рақиб томонга ташлайдилар. Иложи борича тўпни рақиб томонга тез ўтказиш керак бўлади. Агар у томонда учта тўп бўлиб қолса, унда ўша гуруҳ битта очко йўқотади. Отилган тўп тўр тагидан ўтса ёки майдон ташқа- рисига чиқиб кетса, тўп отган гуруҳ битта очко ютқазган бўлади. Ўйин 2-3 қисмдан иборат бўлиб, 10 очкогача ўйналади. Ҳар бир ўйналган очкодан кейин тўпни ўйингаянги жуфтлар киритади. Ўйин давомида болалар майдончада жойларини соат мили бўйича (волейбол ўйинига ўхшаб) алмашади- лар.
СТАКАНДА СУВ БИЛАН
Иккита ўйин қатнашчисига стакан тўла сув бе- рилади. Улар стаканни бошга қўйиб, белгиланган жойгача тўкмасдан олиб боришлари керак. Стакан- даги сувни тўкмасдан тез олиб ўтган бола ютиб чиқади. Агар иккинчи бўлиб келган ўйинчи стака- нида биринчи боланикидан кўпрок, сув қолган бўлса, унда ўйин дуранг билан тугайди.
ТАЁҚЧАДАН ҚАДАМЛАБ ЎТИШ
Иштирокчилар гимнастика таёқчасини полга тикка қўйиб, уни кўрсаткич бармоқ билан ушлаб турадилар. Сўнгра таёқчани қўйиб юбориб, тезда унингустидан оёқни кўтариб ўтиб, таёқчани қўлла- рига оладилар.
СУВ ТЎКИЛМАСИН
Иштирокчилар иккала қўлларига биттадан пиё- ла ушлаб турадилар. Пиёлаларга сув тўлдирилади. Икки қўлни ва бир оёқни оддингаузатиб, иккинчи оёқ билан чўнқайиб ўтирадилар. Шундан сўнг сув- ни тўкмасдан, ўринларидан турадилар.
МУВОЗАНАТНИ САҚЛАБ ЮРИШ
Иккита бола бармоқ учига ёки картига гимнас- тика таёқчасини кўйиб, гимнастика ўриндиғи ёючи устида турадилар. Ишора беришши билан улар бир- бирига қарама-қарши мувозанатни сақлаган ҳолда юриб борадилар. Ўйиннинг вазираси - таёқчани тикка ушлаб, шерикка тегмай ўтиб кетишдир.
ЧАМВАРАК ИЧИДАН САКРАШ
Ўйновчилар бир қўлига чамбарак олади ва уни полдан 50 см баландликда тикка ушлаб туради. Хоҳлаган ўйинчи югуриб келиб, чамбарак ичидан сакраб ўтади.
.44 44
ТУП УСТИДА УТИРИБ
Ўйин қатнашчиларидан иккитаси старт чизиғи- да, баскетбол тўпи устида унинг чеккасидан уш- лаб, чўққайиб ўтирадилар. Ишора берилиши би- лан улар шу ҳолатда финиш томон, қўлларни ёзмас- дан тўп билан сакраб-сакраб олдинга ҳаракат қила- дилар. Финишга биринчи бўлиб келган ўйинчи ют- ган ҳисобланади.
АРҚОНГА ТБГМАСДАН ЎТ
Болалар жуфт-жуфт бўлиб, қўлларида 1,5-2 м келадиган арқонни ушлаб, унинг учларидан ҳар хил баландликда кўтариб турадилар. Ўйин қатнашчи- ларидан бирининг кўзи боғланади ёки у кўзини юмиб туради. Ўйин шарти шундаки, иштирокчи- ларнинг арқон тагидан бошини эгмасдан, бирор- тасига тегмасдан ўтади.
ЧУЛОҚ жужа
Ўйинчилар тенг икки гуруҳга бўлинадилар. Ҳар бир гуруҳ узунлиги 20-25 см келадиган 10 тадан таёқчани бир-биридан 40 см масофада нарвонча- га ўхшатиб қўйиб чиқади. Ҳар бир ўйинчи, яъни чўлоқ жўжа ҳамма таёқча устидан бир оёқлаб ■ (оёқни ўзгартирмасдан), уларнинг бирортасига тег- масдан сакраб боради ва ўнинчи таёқчани олиб, ' бошланғич чизиққа сакраб келади. Яна шу оёқнинг ўзида ҳамма таёқча устидан сакраб бориб, тўққи- зинчи таёқчани олиб, орқага олиб келади ва ҳока- зо. Агар ўйинчи тасодифан таёқчага тегиб кетса ёки бошқа оёғини қўйса, унда ўйин қайтадан бош- ланади.
КИМ ЯҚИНЛАШАДИ
Ўйинчилар айланаларда сафланиб турадилар. Ҳар бир айлана марказида онабоши туради. У кўзи- ни рўмолча билан боғлаб туриши лозим. Айлана ҳосил қилиб турганлар чалиштирма қадам ташлаб туради. Ўқитувчи улардан бирига имо-ишора қилиб чақиради. Бу бола онабошининг ёнига келади ва унинг елкасига қўлини теккизиб, овозини ўзгар- тирган ҳолда онабошининг исмини айтади. Кейин ўз жойига бориб, одатдаги ҳаракатини давом эт- тиради. Ўқитувчи онабошига кўзини очишни ва ёнига ким келиб кетганлигини айтиб беришини таклиф қилади. Агар онабоши ким келганлигини топа олса, ўша ўйинчи ўз ўрнини онабошига бўша- тиб беради. Топа олмаса, онабоши ўз ўрнида қола- веради. Шу тариқа онабоши уч мартагача ким яқинлашганини топа олмаса, ўрнига янги онабо- ши сайланади ва ўйин шу тариқа давом этади.
КИМ ЧАҚҚОН
Ўқувчилар ораси очиқ тўртта қаторга сафлана- дилар. Қаторлардаги ўқувчилар сони бир хил бўла- ди. Ҳар бир ўқувчи ўз рақамига эга бўлади (маса- лан, биринчи, иккинчи, ва ҳоказо). Қаторлар ол- дидан чизиқ ўтказилиб, улардан 10-12 м нарида кичик-кичик тўртта доирачалар чизилади, ўртаси- га ракетачалар қўйилади.
Ўқитувчиўйинчиларнинграқамларини, масалан, олтинчи рақамни чақиради. Тўрттала қатордаги олтинчи рақамли ўйинчилар ўнг томонга бир қадам ташлайди ва олдинга югуриб бориб, доирача атро- фидан ўнгдан чапга қараб айланиб, ўз жойига қай- тиб келиб туради. Биринчи келган ўйинчи бир, иккинчиси эса икки очко олади ва ҳоказо. Сўнг бошқа рақамлар чақирилади. Энг кам очко тўпла- ган қатор ғолиб чиқади.
Бир оёқца сакраб югуриш шарти кўйилса, ўйин яна ҳам қизиқарли чиқади. Ракетачалар билан қаторлар орасидаги масофани қисқартириш ҳам М}ТМКИН.
ҲУЖУМ
Ўйинчилар кучлари баробар тенг икки гуруҳга бўлиниб, майдончанинг қарама-қарши томонидан чизиқ бўйлаб бир-бирларига қараб турадилар. Чи- зиқлар ўртасидаги масофа 25-30 м. Тарбиячининг буйруғидан кейин биринчи гуруҳ ўйинчилари қўл ушлашиб, сафни бузмасдан олдинга қараб юра бошлайдилар. Бу гуруҳ ҳужумчилар бўлади. Қара- ма-қарши томондаги гуруҳга 2-3 қадам қолганда тарбиячи ишора беради. Ҳужумчилар кўлларини кўйиб юбориб, орқага, ўз чизиқлари томон югура- дилар. Иккинчи гуруҳнинг ўйинчилари эса улар- нинг орқасидан қувиб, қўлларини уларга теккиз- салар, улар тутилган ҳисобланадилар.
Тутилган ўйинчилар ҳисоблаб чиқилгандан ке- йин иккинчи гуруҳ ҳужумчилар ролини ўтайди. Қайси гуруҳ кўп ўйинчиларни ушласалар, ўша гуруҳ ғолиб чиқади. Ўйинни 4-6 марта такрорлаш мум- кин.
КИМ УЗОҚҚА ОТАДИ
Ўқувчилар ҳар бирида 6-8 та ўйинчиси бўлган тўртта гуруҳга бўлинадилар. Девордан 2-3 м узоқ- ликда старт чизиғи чизилади. Шунга параллел қилиб 10 м узоқликда, кейинчалик кетма-кет ҳар 1 м оралиқда 4-5 та чизиқ чизилади. Шунга парал - лел қилиб 10 м узоқликда, кейинчалик кетма-кет ҳар 1 м оралиқда 4-5 та чизиқ чизилади. Ҳар би- рида тўп бўлган ўйинчилар (4 киши) старт чизиғи олдига келиб, тўп отишга шайланиб турадилар. Ўқитувчининг ишорасидан кейин ҳар бир ўйинчи тўпни узоқроқ чизиққа туширишга ҳаракат қилиб отади. Тўпни энг охирги - олтинчи чизиққа тушир- ган ўйинчига 6 очко, бешинчи чизиққа 5 очко, тўртинчи чизиққа 4 очко берилади ва ҳоказо. Ўқитувчи: «Тўп олиб келинсин», деганидан сўнг тўпни отган ўйинчилар уни олиб келадилар.
Ўйин 3-4 марта такрорланади. Кўп очко тўпла- ган гуруҳ ғолиб чиқади.
БАЙРОҚЧАНИ ОЛ
Синф ўқувчилари икки гуруҳга бўлиниб, ҳар бири ўзларига гуруҳ сардори сайлайдилар. Гуруҳ- лар старт чизиғи орқасида бир-бирларига қараб турадилар. Гуруҳлар ўртасидаги масофа 20-30 м. Иккита старт чизиғи ўртасида 2-3 м кенгликда йўлакча чизилиб, ичига шахмат усулида байроқ- чалар қўйилади. Тарбиячи ишорасидан кейин гу- руҳлардан биттадан ўйинчи югуриб бориб иложи борича. кўпроқ байроқчалар олиб, белгиланган вақт ичида қайтиб келади ва ўз қаторига туриб олади. Сардорлар байроқчаларни санайдилар. Ҳар бир олиб келинган байроқчага битта очко берилади. Кўп очко тўплаган гуруҳ ғолиб чиқади.
Ўйинчиларга хоҳлаган байроқча олиш учун рух- сат берилади. Байроқчаларни бир-бирларидан юлиб олиш ман этилади. Байроқчалар қўйилган жойдаги чизиқни босиб кириш мумкин эмас. Гуруҳ сардорлари ҳам бошқа ўйинчилар билан тенг ҳуқуқда ўйнайдилар.
БЎРИДАН ҚОЧ
Бўри ёки бошловчи дарахт ёки ўтлар орқасига бекиниб туради. Болалар майдонча бўйлаб югуриб, баланд овоз билан қуйидаги сўзни айтади: «Бўри, сендан қўрқмаймиз». Бўри қулай вақтни пойлаб бе- киниб ётган жойидан сакраб чиқади ва болаларни қувлаб, улардан бирортасини ушлашга ҳаракат қилади. Ҳар бир ўйинчининг қўлида бир қисм ўт бўлади. Бўри ўйинчини ушлаб олиш хаври туғил- ган пайтда у қўлидаги ўтини ерга ташлаб: «Бу се- нинг ўтинг», дейди. Бўри ўтларни тера бошлайди, ўйинчи эса бу пайтда ундан нарига қочади.
Ўт бир марта ташланади. Бўри ушлаган ўйинчи ўйиндан чиқади. Охирида ушлаган ўйинчи кейин- ги ўйинда бўри бўлади. Ўйинчиларнинт сони кўп бўлса, у ҳолда иккита бўри бўлиши мумкин. Ўйин давомида бир марта ҳам қўлга тушмаган ўйинчи ғолиб чиқади.
БАЙРОҚЧАГА ҚАРАБ ТУР
Ўқувчилар 2 қаторга бўлиниб, сар тортиб тура- дилар. Майдончанинг ўртасида бир-биридан 10- 15 қадам нарига байроқчалар қўйиб қўйилади. Уларнинг ўртасида эса узунлиги 1-1,5 м арқонча ташлаб қўйилади. Иккала гуруҳдан биттадан ўйнн- чи арқонча учлари ёнида ўз байроқчалари томон қараб турадилар. Тарбиячининг: «Диққат, марш!» буйруғидан кейин ўз байроқчалари атроридан тез- лик билан айланиб келиб, арқонча учидан ушлаб, ўз томонларига тортиб оладилар. Арқонни бирин- чи бўлиб тортиб олган ўйинчига балл берилади. Ўйин охирида энг кўп балл тўплаган гуруҳ ғолиб ҳисобланади.

Download 2.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling