Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги республика таълим маркази


Download 2.59 Mb.
bet44/86
Sana05.11.2023
Hajmi2.59 Mb.
#1749804
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   86
Bog'liq
500 harakatli o\'yin

Югурамиз, еламиз,
Шиқилдокуш олмаймиз.
Онабоши, сен югур,
Шиқилдоқни қувиб кўр.
Шундан сўнг тарбиячининг кўрсатмаси билан болалардан бири онабошининг олдига аста-секин бориб, шиқилдоқни олади ва уни шиқиллатиб қоча- ди. Онабоши эса уни тутишга ҳаракат қилади.
ЎЗ ШЕРИГИНГГА ЕТИБ ОЛ
Болалар жуфт-жуфт бўлиб, бири иккинчисининг орқасидан 3-4 метр масофада туради. Тарбиячи- нинг ишораси билан олдинги қаторда турган бола- лар тез югуриб, майдончанинг нариги томонига ўтадилар, орқада турган болалар эса майдончанинг нариги томонига тез югурадилар ва ўз шерикла- рини тутадилар. Ўйин такрорланган пайтда бола- лар ўз ролларини алмашадилар, ўйин тамом бўлгач, ким ўз шеригини неча марталаб тутиб олишга му- ваффақ бўлганлиги ҳисоблаб чиқилади.
ДОИРА ИЧИДАГИ ТУТУВЧИ
Болалар қўлларини ушлашиб, доира бўйлаб ту- радилар. Тарбиячи тайинлаган тутувчи доира ўрта- сида туради. Болалар тарбиячининг кўрсатмаси бўйича доира бўйлаб ўнг ёки чап томонга ҳаракат қиладилар ва қуйидаги сўзларни айтадилар:
Биз қуеноқ болалармиз,
Югуришни севамиз.
Қани, бизни кувиб кўр!
Бир, икки, уч - тутиб кўр! -
дейдилар. Охирги сўзни айтиб бўлишлари билан ҳамма югура бошлайди. Тутувчи уларни қувлаб, бирортасини ушлаб олади. Тутилганлар вақтинча четга чиқиб турадилар. 2-3 та бола тутилмагунча ўйин давом эттирилади.
Тарбиячи: «Доирага!» дейиши билан ҳамма бо- лалар яна доирага турадилар. Ўйин янги тутувчи сайлаш билан давом этади. Тарбиячи: «Тут!» деган- дан кейингина югуриш мумкин.
ҚЎЛИНГНИ БЕРКИТ
Тарбиячи болаларнинг ичидан биттасини тутув- чи қилиб тайинлайди. У майдонча ўртасида тура- ди. Қолган ўйновчилар майдончанинг турли жой- ларида қўлларини орқаларига қўйиб турадилар.
Тарбиячининг: «Бошла!» деган сўзидан кейин бо- лалар қўлларини туширадилар ва тутувчидан қочиб кетадилар. Тутувчининг вазифаси болалардан би- рортасига қўлини теккизишдир. Лекин фақат қўлини тушириб турган болага қўл теккизиш мум- кин. Агар бола қўлини орқасига қўйишга улгуриб ва мен «қўрқмайман» деб айтса, тутувчи унга қўл теккизиши мумкин эмас. Агар тутувчи 30-40 со- ния давомида бирорта ҳам болани тута олмаса, унда тарбиячи унинг ўрнига янгисини сайлайди. Ўйин яна давом эттирилади.
Қўлини орқасига қўйиб турган болани тутиш мумкин эмас.
Ўйиннинг бошқа тури. Тутувчи қандай ҳолат- да туришни болалар билан аввалдан келишиб оли- ши мумкин. Масалан, бир оёқда, оёқни ён томонга кўтариб турган, қўлни белга қўйиб, чўққайиб ўтир- ган болаларга тегиш мумкин эмас.
ҚУШЛАР ПАРВОЗИ
Қушлар (болалар) қанотларини ёзиб, бутун май- донча бўйлаб учиб юрадилар. «Бўрон бошланди!» деган ишораси берилиши билан улар дарахтларга чиқиб, яширинадилар (яъни, гимнасТйка деворча- сига тирмашиб чиқадилар). Тарбиячи: «Бўрон бо- силди», дейиши билан қушлар шохлардан пастга учиб тушадилар (яъни, гимнастика деворчасидан поғонама-поғона пастга тушадилар) ва учишни давом эттирадилар.
Агар гимнастика деворчаси, минора бўлмаса, ўриндиқлар, қутилар ва бошқа буюмлардан фой- даланилади. Болалар шу буюмлар устига чиқиб ўйнайдилар.
КИМНИНГ НОМИ АЙТИЛДИ
Болалар майдонча бўйлаб юрадилар, югуради- лар, сакрайдилар ва шунгаўхшаш ҳаракатларни бажарадилар. Тарбиячи катта тўпни кўлида уш- лаб туради. У болалардан бирининг номини ай- тиб чақиради ва тўпни юқорига ирғитади. Номи айтилган бола югуриб келиб тўпни илиб олади ва уни яна юқорига отиб, бошқа боланинг номини айтади.
Ўйинда қатнашувчи бола тўпни қаерда илиб ол- ган бўлса, ўша ерда туриб уни юқорига ирғитади. Номи айтилган бола югуриб келиб, тўпни илиб олишга улгуриши учун уни баландроқ ирғитади. Тўп юқоридан пастга тушиб келаётганда ҳавонинг ўзида ёки ерга бир тушиб чиққандан кейин уни тутиб олишга ҳаракат қилиш керак.
ҚЎЛИНГНИ ББР
Болалар майдончада ёки залда ёйилиб туради- лар. Тарбиячи онабоши сайлайди. У залниниг ўрта- сига чиқиб: «Мен тутувчиман»» дейди ва болаларни қувлай бошлайди. Агар ўйновчилардан бирортаси қўлини узатса, унда қочиб кетаётганга қўл текки- зиши мумкин эмас. Фақат кимда-ким тутувчидан қочиб кетмаётган бўлса, қўлини узатиши мумкин (жуфт-жуфт бўлиб югуриш мумкин эмас). Онабо- ши кимга қўлини тегизса, ўша онабоши бўлади. У дарров жойида тўхтаб, қўлини юқорига кўтариб: «Мен тутувчиман!» дейди. Янги тутувчи олдинги ту- тувчига бирданига кўл теккизиши мумкин эмас.
ЧУҒУРЧУҚ УЯСИ
Болалар майдончанинг турли жойларига айлана чизадилар. Бу чуғурчуқ уяси бўлади. Ҳар бир чу- ғурчуқ ёнида эса бир жуфт қуш туради. Ўйнайди- ган болалар сони тоқ бўлади. Битта қуш инсиз қола- ди. Болалар чуғурчуқларни акс эттириб, майдонча бўйлаб ҳар хил йўналишда югурадилар (яъни, уча- дилар). Тарбиячи: «Чуғғуэчуқлар учиб келдилар!» дейиши билан улар инга қараб югуришади.
Болалар ' хоҳлаган айланани эгаллаши мумкин. Битта ўйинчи кечикиб қолса, у жойсиз қолади ва ютқизган ҳисобланади. Ҳамма чуғурчуқлар айла- нага (ҳар бир доирага икки кишидан) жойлашиб олганларидан кейин тарбиячи: «Чуғурчуқлар учиб кетади!» дейди. Шунда ҳамма ўйинчилар доирадан югуриб чиқиб ва яна майдон бўйлаб югуришади. Ўйин яна давом эттирилади.
Ўйиннинг қоидасига кўра, тарбиячи: «Чуғурчуқ- лар учиб келдилар!» деганидан кейин болалар фа- қат чуғурчуқ инидан жой эгаллаши мумкин. Ин- дан фақатгина тарбиячи: «Чугурчуқлар учиб кетяп- ти!» деганидан кейин учиб чиқиш мумкин. Битта инда фақатгина иккита ўйинчи туриши мумкин.
КАЛИТ
Болалар майдончада хоҳлаган тартибда чизил- ган доирачаларда, бири иккинчисидан 2-3 м ма- софада туришади. Болаларнинг бири онабоши бўлади. Онабоши ўйинчилардан бирининг олдига келиб: «Қани калит?» деб сўрайди. У бирор бола- нинг исмини айтади, Масалак, қуйидагича жавоб беради: «Анвардан сўра». Иккала бола гаплашиб тургак. вақтда бошқа болалар жойларини алмали- тиришга ҳаракзт қиладилар. Шу пайтдау: «Калич- яи топдим», деб қичқиради. Шу сўздан кейив ҳамма болалар жойларини алмаштиришлари шарт. Бу вақтда онабоши бирор кишининг жойига туриб олади. Жойсиз қолган бола эса онабоши бўлади.
КАПАААК ТУТИШ
Тарбиячи тўртта ўйинчини танлаб олади, бу болалар капалак тутқични ушлаб турадилар. Қол- ган ўйинчилар капалаклар бўлади. Болалар қўлла- рида капалак тутқич билан четда туради. Тарбия- чи уларнинг ёнига тутилган капалаклар учун жой, яъни чизиқ тортади. Тарбиячи: «Учинглар» дейи- ши билан ҳамма капалаклар майдон бўйлаб югу- риб кетадилар. «Тут!» деган ишорадан кейин бола- лар қўлларидаги ҳашарот тутқич билан кипиликни тутади, яъни иккита бола қўлларини капалак ат- рофида бирлаштириб, сўнгра уни келишиб олин- ган жойга олиб боради. Улар тутилган кипиликни олиб бораётган вақтда тарбиячи: «^^^^^^алаклар, гулларга қўнинг». дейди. Капалаклар тезда чўққа- йиб ўтирадилар. «Учиб кетинг!” ишораси бўйича капалаклар қийтидин учиб кетадилар. 3-5 та ка- палак тутилгандан сўнг кўп капалак тутган бола- лар рағбатлантирилади. Кейин эса бошқа болалар- га капалак тутқич берилади. Ўйин яна давом этти- рилади.

Download 2.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling