Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги республика таълим маркази
Download 2.59 Mb.
|
500 harakatli o\'yin
- Bu sahifa navigatsiya:
- КИЧИК ВОЛБИБОЛ
ЭН
Г ЧАҚҚОН Ўйинда 6-8 та бола қатна- шади. Текис жойга тўнка, курси ёки яшик кўйилади. У «тўнка» дейилади. Ким би- ринчи, ким иккинчи эканли- ги қуръа ташлаб белгилаб олинади. Болалар «тўнка» ус- тига ўз буюмларини қатор қилиб қўядилар. Сакрашга рухсат берилганда биринчи бола югуриб келиб сакраёт- ган пайтда ўз буюмини олиб, ўтиб кетишга ҳаракат қила- ди (69-расм). Олиб кетса бир очкога эга бўлади, ололмаса. ноль (0) очко билан чегараланади. Агар сакраётиб бошқа боланинг буюмини тушириб юборса, олдин олган бир очкосидан маҳрум бўлади. Болалар бир неча марта сакрашлари мумкин. Энг кўп очко олган бола ғолиб бўлади ва уни «энг чаққон» деб аташади. ЭҲТИЁТ БЎЛ Очиқ майдон ёки спорт залида ўйновчи болалар икки гуруҳга бўлиниб, бир-бирларидан 20-30 метр масофада юзма-юз саф тортиб турадилар. Ўйин қуръа ташлаш йўли билан бошланади. Бир гуруҳ ўз жойида туради, Раҳбар (ёки Ўйинбоши) ишора бергач, ўйин бошловчи гуруҳ аъзолари ра- қиб гуруҳ болаларининг елкаларига қўл билан уриб, ўз жойларига қочишади, улар маррага етгунча, рақиб гуруҳ қочганларни тутиб олишга уринади. Тутилганлар тутиб олганларнинг орқасидан тура- дилар. Кейин гуруҳлар жой алмашадилар. Қайси гуруҳ кўп қочоқ тутса, ўйинда ютган ҳисобланади. иноқ Бешта бола қатнашадиган бу ўйин учун битта кичкина копток ва тўртта таёқча керак бўлади. Таёқчанинг узунлиги 50 см, эни эса 7 см. Ўйин майдони квадрат шаклида бўлиб, томонлари 2 метрдан бўлади. Унинг ҳар бир бурчагида «инлар» бўлади. Инларнинг чуқурлиги 5 см, квадратнинг маркази ҳам 5 см чуқурликда бўлади. Ўйинда қатнашадиганлар бир қаторга тизилиб туришади. Ўйинбоши 21 гача санайди. Ким 21- бўлиб чиқса, шу бола коптокчани олиб, ўйин май- донидан 10 метр нарироқдаги чизиққа бориб ту- ради. У коптокни квадрат ичига ирғитиши керак. Квадрат ичида турган болалар эса бу коптокчани квадрат ичига киритмасликка ҳаракат қилишла- ри керак. Болалар коптокчани фақат ҳалиги таёқ- ча билан уриши мумкин. Агар коптокча майдонча ичига кирса, уриш ман қилинади. Коптокча май- дончадаги чуқурчага тушиб қолса, ўйинда қатна- шувчилар ўз инларини алмаштиришлари керак. Инларни алмаштираётганда коптокчани ирғитган бола очиқ турган инга кириб олиши керак. Шу вақт- да инсиз қолган бола коптокни олиб, бояги синга- ри бошқа томондаги чизиқдан ирғитади. Агар коптокча ўйинчилардан бирининг чуқур- часида тўхтаб қолса, шу ўйинчи ўз ўрнини копток ирғитувчига бўшатиб беради. Коптокчани таёқча билан ураётганда болаларнинг таёқчалари бир-би- рига тегиб кетмаслиги керак. Акс ҳолда ўйин тўхта- тилади. Таёқчаси тегиб кетган ўйинчи ўрнини коп- ток ирғитувчига бўшатиб беради. Агар у копток- чани ушлаб олса, коптокни урган ўйинчи ўз ўрни- ни бўшатиб беради. Коптокни ҳаводан илиб олган ўйинчи эса 2 марта ўз ўрнини ҳеч кимга бўшатиб бермай туриш ҳуқуқига эга бўлади. КИЧИК ВОЛБИБОЛ Бу ўйинда 4-8 та бола қатнашиши мумкин. Шун- ча болалар сиғадиган айлана чизилади. Болалар айлананинг ҳар томонидан туриб, коптокни ерга туширмай бир-бирларига отиб ўйнайдилар. Шун- да копток айлана ичига тушиб қолса, уни тушир- ган бола чизиқ ичига кириб ўтиради. Ўйин даво- мида коптокни туширган болалар чизиқ ичида ўти- раверадилар. Айлана орасига тушиб қолганлардан бири ўйин давомида коптокни ушлаб олса, чизиқ- нинг ташқарисига чиқади, коптокни олдирган бола эса чизиқ ичида ўтиради (70- расм). Чизиқнинг ташқарисида ўйнайдиган болалар айлана ич- карисидаги болаларни копток билан уриши мумкин. Лекин отилган копток тегмаса, копток- ни отган бола ҳам чизиқ ичида ўтиради. Ўйин иштирокчилари- нинг ҳаммаси чизиқ ичида ўти - 70-расм Риб' биР боланинг Ўзи қолса, у тўп отиб болаларпи уради. Коптокни чизиқ ичида- гилардан бири илиб олса ё копток чизиқ ичига туш са, ҳамма болалар ўринларидан турадилар, ўйин яиа қайтадан бошланади. Download 2.59 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling