Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги республика таълим маркази


Download 2.59 Mb.
bet55/86
Sana05.11.2023
Hajmi2.59 Mb.
#1749804
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   86
Bog'liq
500 harakatli o\'yin

РАКБТКА БИЛАН ҲАЛҚА ОРАСИДАН
Жамоалар биттадан ўйинчини танлашади. Улар- нинг ҳар бири ўнг қўлида ракетка бўлиб, ракетка устига тўп қўйилади. Ўйинчилар қўлларидаги ра- кетка билан майдоннинг старт чизиғидан то фи- нишгача югуриб ўтишади, бунда албатта тўп ерга тушиб кетмаслиги шарт. Ўйинчилар майдоннинг ярмига етганларида ерда ётган ҳалқани бўш тур- ган қўллари билан кўтариб, кейин унинг орасидан ракетка билан бирга ўтадилар. Бу ерда ҳам тўпни ракетка устидан тушириб юбормаслик керак (76- расм). Ўйин иштирокчилари финиш чизиғига бо- риб, яна ўша йўналишда ортларига қайтишлари керак бўлади. Ким биринчи бошланғич жойга етиб келса, ўша ғолиб чиқади.
УИин қоидалари. Агар ўйинчи тўпни тушириб юборса, ўша жойдан яна югуришни давом эттири-


76-расм

ши керак. Бундай ҳолларда ўйинчининг шерик- ларидан бири ердан тўпни ракетка устига қўйиб кўмаклашишига ҳам рухсат берилади.


САКРАБ ТУРИБ ИРҒИТИШ
Иштирокчилар бир чизиқ бўйлаб бир-биридан 3 қадам оралиқда туришади. Оёқлари орасида тўп туради ва улар шу тўпни сакраб туриб икки оёқла- ри билан ирғитишади (77-расм). Ким узоқроқ масофага тўпни
77-расм юборса, упна ўйинчи ғолиб сана-
лади.
Вариант. Ўйиннилардан 2-3 м масофада турган пастроқ тортилган ип ёки арқонча устидан оши- риб ўтишлари ҳам мумкин.
ОРҚАДАН ОТ ВА ИЛИБ ОЛ
Ўйинчи орқасида икки қўли билан тўпни ушлаб туради. Олдинга бир оз эгилиб, икки қўли билан тўпни боши устидан олдинга отади. Кейин тўғир- ланиб олиб, ҳаводан тушаётган тўпни илиб олиши керак (78-расм). Ҳар бир иштирокчига 7-8 тадан имконият берилади. Ким энг кам хатога йўл қўйган бўлса, ўша иштирокчи ўйинда ғолиб чиқади.

Вариантлар. Уйинга мурак- кабликлар ҳам киритиш мум- кин. Масалан, тўпни отиб бўл- гач, бир-икки марта чапак ча- либ илиш ёки бўлмаса тўлиқ ай- лана қилиб илиш ёки деворга отиб илиб олиш ва ҳ.к.

78-расм

5 МАРТА КЕТМА-КЕТ
Икки иштирокчи бир-биридан 3 м масофа ора- лиғида туришади. Шериклардан бири олдинга эги- либ, кўлидаги тўлдирма тўпни оёк, орасидан шун- дай отиши керакки, у ярим доира айланиб шери- гининг қўлига тушиши керак (79-расм). У тўпни ушлаб худди шеригига ўхшатиб қайтаради. 5 мар- та шундай усул билан тўпни хатосиз бажарган жуфт шериклар ғолиб ҳисобланади.
ТЕЗРОҚ ОЛИБ ЎТ
Барча теннис, тўлдирма ва резина тўплари май- доннинг бир чеккасига тўплаб қўйилади ва чизиқ чизилади. Ундан 10-15 м нарида 1 метрли диаметр- да иккита доирача чизилади ва уларга биттадан ўйинчилар туриб олишади. Ўйинбошининг буйру- ғига кўра иккала ўйинчи тўпларга қараб югуради

80-расм
ва ҳар қайсиси иложи борича тўпларни олишиб, ўз доирачасига ташиб олиб боради (80-расм). Сўнг қўшимча буйруқ берилмасдан тўпларни олиб ўта- дилар. Кимки тўпларни кўпроқ олиб ўтса ўша ғолиб ҳисобланади.



Download 2.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling