АТТРАКЦИОН ЎЙИНЛАР
(ТОМОШАБОП ЎЙИНЛАР)
ТЎП БИЛАН ЎЙИНЛАР
ТЎПЛАРДАН ЎТИБ КЎР
5-6 та тўпчалар бир чизиқ бўйлаб қатор қилиб кўйиб чиқилади. Тўплар орасидаги масофа тахми- нан 1-1,5 м. Ўйинчи тўплар жойлашишини яхши- лаб ёдлаб олади, кейин орқаси билан ўгирилиб олиб, орқага қараб юради. Вазифа - тўпларга тегиб кет- масдан манзилга етиб бориш. Бунда тез ёки секин юриш ўйинчининг ўзига ҳавола.
72-расм
Вариантлар:
Тўплар сонини ошириш мумкин.
Тўплар устидан оёқни ошириб ўтиш ҳам мум- кин.
Кўзни бойлағич билан боғлаб қўйган ҳолда ўйинни мураккаблаштириш мумкин (72-расм).
пинг-понг
Майдоннинг бир бошига старт чизиғи ва бошқа томонига финиш чизиғи чизилади. Ўйинчилар бир- бирига қарама-қаршк томонларда ёнма-ён тури- шади уларнинг қўлида ракетка ва стол тенниси
тўпи бўлади. Ишорага кўра ўйинчилар финиш чи- зиғи томон тўпни уриб кетган ҳолда югуришади (73-расм). Сафларига қайтгач, тезда навбатда тур- ган шерикларига ракеткани узатишади. Мабодо тўп йўлда тушириб юборилса, айнан ўша жойга қай тиб, яна давом эттириш лозим бўлади. Қайси жа- моа биринчи бўлиб ўйинни якунласа, табиийки, ўша жамоа ғолиб саналади.
ҚАИТИШ БИЛАН УР
Девордан тахминан 3 5 м узоқ- роқ масофада кегли ёки қандай- дир ўйинчоқ қўйилади. Мақсад - тўпни деворга отиб ёки думалатиб, ўша девордан қайтган тўп ерда турган нишонга бориб тегиши ке- рак (74-расм). Ҳар бир ўйинчига бештадан имкониятберилади. Энг кўп нишонга олган бола ғолиб бўлади.
Бошқа вариант: полдаги кегли ёки ўйинчоқ ўрнига, оғзи очиқ яшик, қутича ёки саватча қўйи- либ, ўша нишонларга тўпни киргизиш мумкин.
ТУШИРИБ ЮБОРМА
75-расм
Ўйинда икки жамоадан бир нечта киши қатнаша- ди. Старт чизиғидан жамо- аларнинг биттадан ўйинчи- сига иккита таёқ ва битта тўп берилади. Ўйинбоши ишорасидан сўнг тўпни шу таёқчаларда сиқиб олиб (туп тушиб кетмаслиги учун мадкамроқ сиқиб олиш керак), финишгача тўпни тушириб юбормасдан югуриб ўтишлари керак (75-расм). Тўп тушиб кет- ган жойдан яна таёқча билан сиқиб югуришни да- вом эттириш мумкин. Югуриш масофаси тахми- нан 20 метрни ташкил этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |