Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги республика таълим маркази


Download 2.59 Mb.
bet62/86
Sana05.11.2023
Hajmi2.59 Mb.
#1749804
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   86
Bog'liq
500 harakatli o\'yin

Ўйиннинг бошқа турлари. Оддиндан келишган шартга кўра ўйинчи бир жойда турмасдан бирор нарса ёки стул атрофида тўпни олиб юриб иккин- чи ўйинчига узатиши ҳам мумкин. Бундан ташқа- ри, ўйин давомида бир вақтнинг ичида бир неча жуфт ўйинчилар тўпни узоқ ушлаб турсалар, ўша ғолиб ҳисобланади.
ЎЗ ВАҚТИДАҚАЙТ
Ўқувчилар майдонча бўйлаб турли ҳаракатни бажариб юрадилар. Шунда ўқитувчи: «Дам олиш учун тўхтанг», дейди. Болалар тўхтаганларидан сўнг тарбиячи уларга қаторга сафланишни буюради. Ва бир оздан сўнг «тарқалинг», дейди. Ҳамма тар- қалади, 3 дақиқа ўтгандан сўнг «жойингизга ту- ринг”, дейди ва соатига қараб ҳар бир ўйинчи қанча вақтда жойидан туриб олганини ҳисоблаб чиқиб буни эълон қилади. Ўз вақтида жойига ке- либ турган ўйинчи ғолиб ҳисобланади.
ДОИМ ТАЙЁР БЎЛИБ ТУР
Бир вақтнинг ўзида бир неча гуруҳ мусобақала- шади. Улар умумий старт чизиғи орқасида бир кишилик қаторда турадилар. Ҳар бир қатор қар- шисида 3 м масофада диаметри 1 метрли доира чизилади. Биринчи доирадан 12 м нарига иккин- чи доира чизилади. Гуруҳларга яқин доираларга волейбол тўпи қўйилади. Гуруҳ ўйинчилари тартиб
билан санайдилар. Ўйин раҳбари эса баланд овоз билан ўйинчиларнинг рақамини айтиб чақиради (бир, икки ва ҳоказо). Гуруҳларнинг ўша айтилган рақамли ўйинчилар олдига югуриб чиқиб тўпни олиб, иккинчи доирага олиб боради ва уни ўша жойда қолдиради. Сўнгра тезда орқага қайтиб ке- лади. Финиш чизиғидан биринчи бўлиб ўтган гуруҳ бир балл олади. Ўйин вақтида хоҳлаган ўйинчини рақами билан чақириш мумкин. Ҳар бир ўйинчи икки марта югуриш имкониятига эга. Кўп балл тўплаган гуруҳ ўйинда ютган ҳисобланади.
АЙЛАНИБ ЎТИШ
Умумий старт чизиғи орқасида бир неча гуруҳ бир кишидан бўлиб саф тортиб туради. Ҳар бир гуруҳ олдига старт чизиғидан 6 м нарида битта ус- тунча ўрнатилади, кейин эса ҳар 2-3 м дан кейин яна биттадан 5 та устунча қўйилади. Ўйинбоши ишорасидан кейин гуруҳларнинг биринчи турган ўйинчилари тўпни олдинга суриб, устунчаларни айланиб ўтади, кейин эса худди шу усул билан ор- қага суриб, финиш - старт чизиғига олиб келиб, иккинчи ўйинчиларга узатади ва ҳоказо. Эстафе- тада энг яхши натижа кўрсатган гуруҳ ғолиб ҳисоб- ланади.
ТЎСИҚЛАР ОША КВАДРАТГА ТЕП
Устунчалар ўртасида 1 м баландликда арқон тор- тилади. Арқоннинг бир томонига 6 м масофада. ерга 2x2 м квадрат чизиқ чизилади, бошқа томонидан эса 8-10 м масофадан тепиш чизиғи ўтказилади. Ўйин қатнашчилари югуриб келиб, ҳаракатсиз тўпни гоҳ ўнг, гоҳ чап оёқ билан галма-галдан те-
пиб, квадратга туширишга ҳаракат қиладилар. Арқон устидан ошиб ўтган тўп квадратга тушган ҳисобланади. Тўпни кўпроқ аниқ туширган ўйин- чи ғолиб бўлади.
БОШҚА ЖОЙГА ЎТИБ ОЛИШ
Ўйинда бир вақтнинг ўзида бир нечта гуруҳ му- собақалашади. Уларнинг ҳар бири иккита қарама- қарши қаторда, чизиқлар орқасида тизилиб тура- дилар, ораларидаги масофа 30 метр бўлади. Гуруҳ- лар қатори ўртасида «слалом чизиғи» қурилади (2 метр оралиққа 5 та байроқча ёки устунча ўрнати- лади). Гуруҳнинг чизиқ орқасида турган биринчи ўйинчиларида биттадан футбол тўпи бўлади. Ишо- ра берилиши билан улар тўпни олдинга суриб, гал- ма-галдан ҳамма байроқчадан илон изи бўлиб ай- ланиб ўтадилар ва ўз гуруҳлари қаршисидаги қаторнинг биринчи ўйинчисига тўпни пастдан уза- тадилар, ўзлари эса ўша қатор охирига бориб ту- радилар ва ҳоказо. Ҳамма ўйинчилар қаторда ўз ўринларини эгаллаганларидан кейин рақиблар ўйинни тугатадилар. Ўз жойига энг қисқа вақт ичида ўтиб олишга улгурган гуруҳ ўйинда ғолиб ҳисобланади.
ДОИРА БЎЙЛАБ УЗАТИШ
Ўйинда бир нечта гуруҳ галма-галдан беллаша- дилар. Ўйинни бошловчилар диаметри 9-10 м дои- рада турадилар. Доира марказида сардор туради. Ишора берилиши билан у галма-галдан ўзининг ўйинчиларига боши билан тўпни уриб узатади, улар ўз навбатида тўпни бош билан уриб унга қайтара- дилар. Ўйин вақти тугагандан сўнг ўйинни энди
бошқа гуруҳ бошлайди. Тўпни ерга кам туширган гуруҳ ўйинда ғолиб чиқади.
ЧАҚҚОН МЕРГАН
Ўйинда аввало ҳар бир гуруҳдан битта қиз, сўнгра битта ўғил бола қатнашади. Олд чизиқдан 10 м масофага тўшак солиб қўйилади. Ўиинбоши ишора бериши билан стартга чақирилган ўйинчи тўпни тўшаккача олиб бориб, тўпни унинг усти- дан юқорига ирғитади. Олдинга ўмбалоқ ошиб, тезда ўрнидан туриб, тўпни ҳавода илиб олади. Сўнг қарама-қарши томондаги тахтага югуриб бориб, тўпни ундаги ҳалқага ташлайди. Тўп ҳалқага ту- шиши билан ўйин тугайди. Энгяхши ўйин қўрсат- ган ўйинчи ғолиб ҳисобланади. Олдинга ўмбалоқ ошиб тушгандан кейин тўпни илиб ололмаса, тўпни ҳалқага ташлай олмаса унга 3 сония жарима бе- рилади.
САКРАЕ, ИЛИЕ ОЛ
Ҳар ■ бир гуруҳда 5 тадан ўғил бола бўлади. Май- доннинг олд чизиғидан 10-12 м нарида гимнасти- ка трамполин ўрнатилган бўлади. Трамполиндан 6 м узоқликда диаметри 1 м келадиган доира чизи- лади. Доирада ўйинни бошловчи гуруҳнинг бирин- чи ўйинчиси туради. Ишора берилиши билан ик- кинчи турган ўйинчи югуриб чиқиб, трамполин- дан депсиниб доира ичида турган шериги томон- дан унга ташлаган тўпни ҳавода илиб олиб ерга тушади. Тўпни олиб доира ичига киради ва уни юқорига кўтаради. Еу кейинги ўйинчининг югу- риб чиқиши уч^н ишора бўлади. Тўпни узатган бола энди қаторнинг охирига бориб туради. Еиринчи турган ўйинчилар яна ўз жойларига қайтиб кел- ганда гуруҳ эстафетани тамомлаган бўлади. Энг яхши ўйин кўрсатган гуруҳ ғолиб ҳисобланади.
ШТАНГАЧИЛАР
Иштирокчилар тенг 3-4 гуруҳга бўлиниб, бир қатордан бўлиб майдондаги чизиҳда турадилар. Ҳар бир гуруҳ ўзига ўйин бошини - штангачини танлайди, улар ўз навбатида кўлларида гимнасти- ка таёқчасини (штангани) кўкрак олдида ушлаб, 15-20 м масофада гуруҳлари ҳаршисида туради- лар. Қаторда турган қолган ўйинчиларнинг ҳамма- си эса қўлларида биттадан ҳалқача штанга диска- сини ушлаб турадилар.
Ўқитувчи ишорасидан сўнг биринчи турган ўйинчилар штангачилар томон югуриб бориб, унинг учига ҳалқачани кийгизиб, орқага қайтиб келадилар ва иккинчи турган ўйинчиларга эста- фетани берадилар ва ҳоказо. Ҳамма ўйинчилар штангага ҳалқани илиб бўлганларидан кейин, штангачи ўни юқорига кўтаради. Штангани бирин- чи бўлиб юқорига кўтарган ўйинчи яқунда ютган ҳисобланади.
Уйин қоидаси. Иккала гуруҳда ҳалқалар сони тенг бўлиши керак. Эстафетани қабул қилиш пай- тида чизиқни босиб туриш ман этилади.
ЧАМБАРАККА ҚУВЛАБ БТ
Ўқувчилар доира ҳосил қилиб турадилар, улар- нинг биттаси қўлида чамбарак ушлаб туради. Дои- ра ташқарисида ўйинбоши бўлади. Ўқитувчи ишо- расидан кейин ўқувчилар чамбаракни соат мили- га қарши бир-бирларига узата бошлайди, ўйинбо- ши доира ташқарисидан югуриб бориб, чамбарак узатаётган уқувчининг елкасига қўлини теккизиш- га ҳаракат қилади.
Ўйинбоши қўлини ўша ўқувчига теккизса, улар ўзаро жойларини алмашадилар, яъни қўли теккан ўқувчи ўйинбоши бўлади. Ўйинбошига ўйинда ютиб чиқиш учун икки марта имкон берилади. Агар у икки марта ҳам ўзига берилган имкониятдан фой- далана олмаса унинг ўрнига янгиси тайинланади.

Download 2.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling