Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги республика таълим маркази


Download 2.59 Mb.
bet65/86
Sana05.11.2023
Hajmi2.59 Mb.
#1749804
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   86
Bog'liq
500 harakatli o\'yin

Уйнннинг бошқа турлари. Болалар 3-4 та гу- руҳга бўлинадилар. Старт чизиғига ҳар бир гуруҳ- да чамбарак билан биттадан бола чиқади. Чамба- ракни биринчи бўлиб думалатиб келган бола бай- роқча ёки нишон олади. Сўнгра кейинги болалар биттадан чиқадилар. Байроқча ёки нишонни кўп олган гуруҳ ўйинда ғолиб ҳисобланади.
КЎЗБОЙЛАҒИЧ
Тарбиячи битта болани қўзбойлағич қилиб тайин- лайди. У хона ёки майдончанинг ўртасида туради, кўзи эса бирор газлама билан боғлаб қўйилади. Сўнгра атрофга бир неча марта ўгирилиб қараш таклиф қилинади. Шундан сўнг ҳамма болалар хона ёки май- донча бўйлаб югурадилар, кўзи боғланган бола эса бирор ўртоғини тутишга ҳаракат қилади. Болалар бирор хавф туғилиб қолганда «Аханга!» деб кўзи боғ- ланган болани огоҳлантириб қўйишлари шарт.
Агар ўйин очиқ ҳавода ўтказиладиган бўлса, бу- нинг учун албатта текис майдонча танлаб олинади ва чегара чизиғи чизилади. Ўйин пайтида болалар шу чегарадан чиқишлари мумкин эмас.
Кўзи боғланган бола бирорта ўртоғини тутиб олса, унда улар жойларини алмашадилар. Ўйин
иштирокчиси белгиланган чегарадан чиқиб кетмас- лиги учун чизикқа яқинлашганда болалар ««А\ан- га.!» деб уни огоҳлантирадилар.
КУЗ И БОЙЛОҚ УШЛАНДИ
Ҳар бир ўйинчи (онабошидан ташқари) бирорта нарса танлаб, ўшанинг ёнига туриб олади. Шун- дан кейин тарбиячи онабошининг кўзини боғлаб, уни хона ёки майдончанинг ўртасига олиб бориб қўяди ва атрофга бир неча марта қарагин, дейди унга (бу ерга ўйин чегараси чизиб қўйилган бўла- ди). Шундан сўнг кўзи боғланган бола ўйинчилар- ни қидира бошлайди. Болалар эса стол-стул ёнида (майдончада бўлса ўриндиқ, дарахтлар ёнида) ту- радилар. Онабошига чап бериш учун болал.ар ҳолат- ларини ўзгартиришлари мумкин, улар энгашиш- лари, чўққайиб ўтиришлари ва ётишлари ҳам мум- кин, лекин ўзлари танлаб олган ўша нарсага оёқла- ри тегиб туриши шарт. Агарда онабоши майдон чегарасидан чиқиб кетса ёки хавфли жойга яқин- лашиб қолса (масалан, деворга), болалар барава- рига ««Аланга» деб уни огоҳлантирадилар.
Болалар ўз жойларини алмаштиришлари мум- кин. Ўз жойини онабошига бериб қўйган бола ют- қазган ҳисобланади ва онабоши бўлади.
ГУЛХАНИМ
Ўйинда иштирок этувчилар жуфт-жуфт бўлиб 1 қаторга сафланадилар. Қатордан 2-3 м масофада чизиқ ўтказадилар. Ўйинчилардан бири - тутувчи шу чизиқда туради. Ҳамма болалар бараварига қуйидаги шеърни ўқийдилар:
Ён, гурилла, гулханим,
Ўчма сира гулханим!
Кўкдаги руишарга 6014,
Тинмай чалар қўнгироқ,
Бир, икки, уч - югур!
«Югур», деган сўздан кейин қатор охиридаги бо- лалардан бошлаб ҳамма қўлларини кўйиб юборади ва оратор бўйлаб югуриб кетади. Уларнинг бири чап томондан, иккинчиси ўнг томондан югуради. Улар қатор олдига югуриб чиқадилар ва яна кўл ушлашиб олишга ҳамда тугувчининг олдида туриш- га ҳаракат қиладилар. Тутувчи бўлиб югуриб кел- ган болалар ҳали кўл ушлашиб олмасларидан илга- ри улардан бирини тутиб олишга ҳаракат қилади. Агарда тутувчи бола бунинг уддасидан чиқса, ўзи тутган бола билан кўл ушлашиб, жуфт бўлиб, ора- тор олдида туришади. Шериксиз қолган бола ту- тувчи бўлади. Ўйин барча болалар бир мартадан югуриб чиққанларидан сўнг тугайди. Шундан ке- йин янги тутувчи сайланади. Ўйин яна давом эт- тирилади.
ТУТУВЧИ ДАВРАДА
Ерга диаметри 3-5 м доира чизилади. Ўйинда қатнашувчилар саноқ ёрдамида тутувчи болани тайинлайдилар. Тутувчи доиранинг марказида, қолган болалар эса унинг ташқарисида турадилар. Тарбиячининг «Бир икки, уч - тут», деган сўзлари- дан кейин болалар доирани кесиб ўтмоқчи бўлиб югурадилар, тутувчи уларни тутади. Фақат доира ичидагина тутиш мумкин. Нечта бола тутиш ке- раклиги белгилаб кўйилади. Белгиланган миқдор- да болалар тутилгандан кейин янги тутувчи сайла- нади.
МАЙНА ҚУШ ВА ЧУМЧУҚЛАР
Майна яшайдиган ин хонанинг бир бурчагида бўлади, майна ини доира шаклида чизиб кўйила- ди. Тарбиячи болалардан биттасини майна қилиб сайлайди, у инида туради, қолган болалар эса чум- чуқ бўладилар. Тарбиячи ишораси бўйича болалар чумчуқнинг учишига. тақдидчқилган ҳолда гувил- лаб югуриб, қўлларини силкитадилар. Тарбиячи: «Майна», дейиши билан чумчуқлар ўз жойларида қимирламай қотиб қоладилар, ўргимчак ўз инидан чиқади, агар бирор бола қимирласа, уни ўз инига олиб киради.
Майна тарбиячининг ишораси бўиича инидан 2-3 марта чиқади. Шундан кейин тутилганлар со- нини аниқлагач, тарбиячи янги ўргимчакни сай- лайди. Ўйин яна давом эттирилади. Чумчуқлар фақат тарбиячининг ишорасидан кейин учишла- ри мумкин. «Майна!» ишорасидан кейин чутлчуқ- лар қимирлаши мумкин эмас.

Download 2.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling