Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги республика таълим маркази
Download 2.59 Mb.
|
500 harakatli o\'yin
Ўйин қоидаси. Майнанинг ҳар бир чиқиши 10 сониядан ошмаслиги керак, чунки болалар узоқ вақт бундай ҳаракатсиз туришлари қийин. Майна ҳамма ўйинчиларга эътибор бериши керак. Ўйин- ни якунлашда бирор марта ҳам майна инига туш- маган болаларни. рағбатлантириш керак.
ЧАМБАРАКНИ КИМ УЗОҚҚА ДУМАЛАТАДИ Тарбиячи болаларни 4-5 гуруҳга бўлади. Ҳар бир гуруҳ биттадан чамбарак билан старт чизиғи ол- дида туради. Ҳар бир гуруҳдаги биттадан бола чам- баракни иложи борича узоққа юмалатади, чамба- рак йиқилай деган пайтда уни ушлаб қолади. Агар бола чамбаракни орқасидан қувиб етолмаса, яъни чамбарак йиқилса, уни ердан кўтармаслиги керак. Чизиқцан ҳаммадан узоқда қўлида чамбарак би- лан турган ўйинчи ютган ҳисобланади. Кейин бола чамбаракни ўз гуруҳидаги кейинги ўйинчига уза- тади. Ўйин шу тарзда давом этади. КИМ БУЮМНИ ТЕЗ ОЛИБ ЎТАДИ Тарбиячи болаларни 3-4 та гуруҳга бўлади. Бо- лалар хонада узунасига қўйилган ўриндиқларда, гуруҳларга бўлинган ҳолда ўтирадилар. Хонанинг ёки майдончанинг бир томонига (гуруҳлар сонига қараб) 3-4 та стул қўйилади, уларда 5-6 тадан би- рор нарса: копток, кубиклар, қум тўлдирилган хал- тачалар, байроқчалар ваҳоказолар бўлади. Бу нар- салар турган стулларнинг қарама-қарши томонига 6-8 м нарига ўшанча бўш стуллар қўйилади. Тарбиячи ҳар бир гуруҳдан биттадан болани ча- қиради. Болалар нарсалар қўйилган стуллар ёнида турадилар ва «Бир, икки, уч - ол!» деган ишорадан кейин бўш стулларга ўша нарсаларни олиб ўтади- лар. Ҳамма нарсаларни биринчи бўлиб олиб ўтган болалар ютган бўлади, уларга нишон берилади. Сўнгра гуруҳдаги бошқа болалар мусобақалашади- лар. Қайси гуруҳ қўпроқ нишон олган бўлса, ўша гуруҳ ютган ҳисобланади. «Бир, икки, уч - ол!» сўзи- ни ҳамма ўйновчилар бараварига айтишлари мум- кин. ЧАМБАРАКНИ БАИРОҚЧАГАЧА Ўйинда иштирок этувчилар гуруқхарга бўлиниб, чизиқнинг нариги томонида бир-бирларининг ке- тида туришади. Қаторда биринчи бўлиб турган бо- лаларнинг қўлида чамбарак ва таёқча бўлади, ол- динда улардан 10-15 м нарига байроқчалар ва кег- лилар қўйилган бўлади. Тарбиячининг «Юмалат», деган ишораси билан қаторда биринчи бўлиб тур- ган болалар чамбаракни байроқчалар томон юма- латиб бориб, таёқчалар ёрдамида чамбаракни бай- роқчаларга теккизмасдан унинг атрофидан айла- ниб ўтиб, ўз қаторларига қайтиб келадилар. Шун- дан кейин чамбарак билан таёқчаларни навбатда- ги ўртоқларига берадилар ва ўйин давом этади. Қатор охирида турган бола топшириқни бажарган- дан кейин ўйин тамом бўлади. Ўйинни олдинроқ тугатган гуруҳ ютиб чиқади. ПОЛИЗДА Тарбиячи болаларни 4-5 та жамоага бўлади. Майдончанинг бир томонига старт чизиғи чизи- лади. Старт чизиғининг қарама-қарши томонида унга параллел ҳолда жамоалар сонига қараб кат- тароқ чуқурча қазилади. Чуқурчалар орасидаги масофа 50-60 см бўлади. Тарбиячи ҳар бир жамо- адан биттадан болани старт чизиғига чақириб, уларнинг қўлларига дастали саватча тутқизади (са- ватчада сабзавот - лавлаги, сабзи, турп бўлиши мумкин). Тарбиячи: «Югур!» дейиши билан сават- чали болалар чуқурча ' томон югурадилар. Тарбия- чи югуриш вақтида болаларга чуқурчага саватча- даги бирорта сабзавотни, масалан, лавлагини со- лишни таклиф қилади. Ким вазифани тўғри ба- жариб, ўз жойига. биринчи бўлиб қайтиб келса, ўша ютган бўлади. Ўйин янги ўйинчилар билан давом эттирилади. Ўйин тамом бўлиши билан ҳар бир жамоадаги ютган болалар сони ҳисоблаб чи- қилади. Қайси жамоада ютганлар кўп бўлса, ўша жамоа ғолиб бўлади. Уйин турлари. Сабзавотлар чуқурчада ётади (полизда ўсади). Болалар чуқурчага қараб бўш са- ватча билан югурадилар ва полиздан сабзи, лавла- ги ёки турпни юлиб олиб саватчага солиб, ўз жой- ларига қайтиб келадилар. Болалар полиз томонга саватчадаги сабзавотлар (сабзи, картошка ва бош- қалар) билан югуриб борадилар. Чуқурчага сабза- вотни чиройли қилиб қўядилар (экадилар) ва уйга - старт чизиғига қайтиб келадилар. Кейин бошқа болалар ҳосилни йиғиб олиш учун югуриб боради- лар ва саватчани тўлдириб, старт чизкғига қайтиб келадилар. ТЎП КЎТАРГАН ТУТУВЧИ Болалар давра қуриб турадилар. Тутувчи доира- нинг марказида туради. Унинг оёқлари остида ик- кита тўп туради. Тутувчи ирғишлаб сакраш, энга- шиш, чўққайиб ўтириш, чапак чалиш сингари бир қанча ҳаракатларни бажаради. Ўйинда қатнаша- ётган бошқа болалар унинг кетидан бу ҳаракатлар- ни такрорлайдилар. Тарбиячи: «Даврадан қоч!» де- йиши билан болалар турли томонга югуриб кета- дилар, тутувчи эса тезлик билан ердаги тўпларни олади ва уларни қочиб кетаётган болаларга теги- зишга ҳаракат қилиб, улоқтиради. Тарбиячининг: «Бир, икки, уч - тезроқ даврага югур»» деган ишо- расидан кейин болалар яна давра қуриб туради- лар, янги тутувчи сайланади ва ўйин давом этти- рилади. Тарбиячи ўйиннинг охирида якун ясаб, ту- тувчилардан ким аниқроқ ҳаракат қилганини ай- тади. Тутувчи югуриб кетаётган болаларга ҳар иккала тўпни ҳам теккиза олса, у ҳолда тутувчи ўз вази- фасида қолади. ТЎПНИ ИЛИБ ОЛ Ўйинда уч бола қатнашади. Уларнинг иккитаси бир-биридан камида 3 м узоқликда. туриб олиб, бир- бирларига тўп ирғитишади. Учинчи бола ўртада туриб, ирғитилган тўпни тутиб олишга ҳаракат қилади. Агар у тўпни илиб ололса, тўпни отган бо- ланинг ўрнига туради. У эса онабошининг ўрнини эгаллайди. ОЁҚНИ ПОЛДАН КЎТАР Болалар давра қуриб турадилар. Доиранинг ўртасида тарбиячи тайинлаган тутувчи туради. Тарбиячи: «Югур», дейиши билан болалар хона бўйлаб югурадилар. Тутувчи болаларнинг орқаси- дан югуриб, уларнинг бирортасига қўл теккизиш- га ҳаракат қилади. Қочиб бориб гимнастика ўрин- диғида туриб олган ёки оёғини кўтариб, полга ўти- риб олган бўлса, унга қўл теккизиш мумкин эмас. Тутувчи кимга қўлини теккизса, у тутувчи бўлади. У тезда жойида тўхтаб, қўлини юқорига кўтариб: «Мен тутувчиман», дейди. Янги тутувчи олдинги тутувчига бирданига қўлини теккизиши мумкин эмас. Агар тутувчи узоқ вақтгача бирорта болага қўл теккиза олмаса, унда тарбиячи: «Бир, икки, уч - тезроқ доирага югур!» дейди. Болалар доирага турадилар, тарбиячи янги тутувчини тайинлайди. Ўйин яна давом эттирилади. БАҚЛЛАР ВЛ ҚЛРҚЛРАЛАР Қурбақалар яшайдиган ботқоқлик чегараси (тўғри бурчак, квадрат ёки доира) 20 см ли кубик- лар билан белгилаб қўйилади, улар орасига арқон- лар тортилади. Арқонларнинг учларига ичига қум солинган халтачалар қўйилади. Четроқда қарқара (онабоши)нинг уяси бўлади. Бақалар ботқоқликда ирғишлаб сакраб, қуриллаб юрадилар. Қарқара ўз уйида туради. Тарбиячининг ишораси билан у оёғини баланд- баланд кўтариб, ботқоқлик томон боради ва ар- қонлардан ҳатлаб ўтиб, бақаларни тутади. Бақа- лар қарқарадан қочадилар, ундан қутулиш учун ботқоқликдан сакраб чиқадилар. Тутилтан бақалар- ни қарқара ўу уйига олиб кетади янги қарқа- ра сайланмагунча ўша ерда қолаверадилар). Агар барча қурбақалар ботқоқликдан сакраб чиқишга улгурсалар ва қарқара уларнинг ҳеч бирини тута олмаса, қарқара уйига бир ўуи қайтиб келади. Ўйин 2-3 марта такрорлангандан кейин янги қарқара сайланади. Уйин қоидаси. Қарқара қурбақани фақатгина ботқоқликда ушлаши мумкин. Қурбақалар арқон устидан қадамлаб эмас, балки сакраб ўтишлари шарт. Агар қурбақа арқон устидан қадамлаб ўтса, тутилган ҳисобланади. Ўйинни мураккаблаштириш учун унда иккита қарқара бўлиши мумкин. АРҒАМЧИ БИЛАН ЮГУРИШ Болалар икки гуруҳга бўлинган ҳолда старт чи- уиғи олдида турадилар. Ўйинчиларнинг ҳар бири- да биттадан арғамчи бўлади. Тарбиячининг ишо- расидан сўнг болалар 30 м масофага арғамчини айлантириб югуриб бориб, қайтиб келадилар. Бе- рилган вауифани хатосиу, аниқ бажарган гуруҳ ғолиб ҳисобланади. Болалар бу ўйинни яхши ўзлаш- тириб олганларидан кейин икки кишилаб югуриш мумкин. ДОИРАДА ТУР Майдончанинг ўртасига иккита устунча қўйи- либ, тизимча тортилади. Ўйинчилар теппа-тенг икки гуруҳга бўлинадилар, уларнинг кўлларида тен- нис тўпи бўлади. Биринчи турган болалар доира ўртасида бўладилар. Тарбиячининг ишорасидан сўнг тўпни тизимча устидан отиб, ерга туширмас- дан илиб олиш керак. Сўнгра тўп иккинчи, учинчи ўйинчига ва ҳоказога отилади. Шартларни хато- сиз, тез бажарган гуруҳ ғолиб ҳисобланади. БЎРИ ЎЙИНИ «Бўри» ёки «Бошловчи» дарахт ёки ўтларнинг орҳасига бекиниши шарт. Болалар майдонча бўйлаб: «Бўри, сендан қўрқмаймиз!» деб қичқири- шади. Бўри эса кулай вақтни пойлаб, бекиниб ётган жойидан сакраб чиқади-да, болаларни қувлаб, ушлаб олишга ҳаракат қилади. Ҳар бир боланинг кўлида бир қисм ўт бўлади. Бўрини ушлаб олиш хавфи туғилган пайтда болалар қўлидаги ўтни ерга ташлаб: «Ву сенингўтинг», дейди. Шундан сўнг бўри ўтларни ердан териб олиши керак. Бўри ўтни те- раётиб болалардан узоқлашиб кетади. Уйин қоидаси. Утни бир марта ташлаш мум- кин. Бўри тутиб олган ўйинчи ўйиндан чиқади. Охирида қайси бола тутиб олинган бўлса, ўша бола кейинги ўйинда бўри бўлади. Ўйинда қатнашади- ган болаларнинг сони кўп бўлса, унда иккита бўри бўлиши мумкин. Ўйин давомида бирор марта ҳам кўлга тушмаган ўйинчи ғолиб ҳисобланади. м м м ИУЛАКЧАЛАР БУИЛАБ САКРАШ Майдончага бир неча йўлакчалар чизилади. Старт чизиғи билан биринчи йўлакча орасидаги масофа 30 см, иккинчиси 60 см, учинчиси 80 см, тўртинчиси 90 см, бешинчиси 100-110 см ваҳока- зогача узоқлашиб боради. Ўҳитувчининг ишораси- дан кейин болалар йўллар устидан кетма-кет сак- раб ўта бошлайди. Биринчи йўлакчадан сакраб ўтса - 1 очко, иккинчисидан ўтса - 2 очко ва ҳоказо олади. Кимда-ким олтита. йўлакчадан сакраб ўтса, 6 очкога эга бўлади. Кўп очко тўплаган ўйинчи ют- ган ҳисобланади. АҲИЛ БЎЛИБ НИШОНГА УРИШ Болалар бир-биридан бир қадам оралиқда дои- ра бўйлаб турадилар. Улар оёқ учлари билан чизиқ чизиб, доира ҳосил қиладилар, унинг ичида эса она- боши туради. Доира ўртасига булава (предмет) қўйилади. Болалар тўпни бир-бирларига ошира бошлайдилар. Тўпни олган ўйинчи онабошининг ўз вақтида етиб келиб, булаванинг олдини тўса олма- ганлигидан фойдаланиб, уни аниқ мўлжалга олади ва уриб йиқитади. Энди у онабоши билан жой ал- машади. Агарда 2-3 дақиқа давомида булава уриб туширилмаса, ундаянги онабоши сайланади. Дои- рада турган ўйинчилар чизиқни босмасликлари керак. Агар тўп ўртада қолса, онабоши уни хоҳла- ган ўйинчига узатиши мумкин. Тўпни қўлда уч се- кунддан ортиқ ушлаб туриш мумкин эмас: бола- лар сони кўп бўлса, ўйинни 2-3 доирада ўтказиш мумкин. ҚИШ ВА БАҲОР ТОРТИШУВИ Болалар тенг икки гуруҳга бўлинадилар. Бирин- чиси қиш ва иккинчиси баҳор бўладилар. Ўйин учун олдиндан шарлар тайёрлаб кўйилади. Ҳар бир гуруҳга шарлар бўлиб берилади. Майдонча ўрта- сига баландлиги 2 метрли арқонча тортилган бўла- ди. Ўйин ўқитувчининг ишорасидан сўнг бошла- нади. Қўлларидаги шарни қиш баҳор томонга, ба- ҳор эса қиш томонга ота бошлайдилар. Ўйинчилар шарларни ерга туширмасдан, илиб олиб қайтариб отиши керак. Ўқитувчи иккинчи марта ишора бер- ганидан кейин ўйин тўхтатилади. Қайси гуруҳ то- монига камроқ шар тушган бўлса, ўша ютган ҳисоб- ланади. МБРГАН ВА ЧАҚҚОН Болалар тенг икки гуруҳга бўлинишади: бири мерганлар, иккинчиси чаққонлар. Майдонча ўрта- сида кичик ва катта доира чизилади. Кичик доира ичида мерганлар, катга доира ташқарисида чақ- қонлар туришади. Катта доирага тўплар қўйилган бўлади. Ўқитувчи ишора бериши билан чаққонлар тўпни олишга ҳаракат қиладилар. Мерганлар эса кичик доира ичидан чиқмасдан, уларни тўп билан уриб ўйиндан чиқадилар. Ҳамма чаққонларга тўп теккизилсагина ўйин тугайди. Ўшандагина гуруҳ- лар жойларини алмашадилар. БАЙРОҚЧАНИ ОЛ Ўқувчилар иккита гуруҳга бўлинади, ҳар бир гуруҳ ўзича сардор тайинлайди. Гуруҳлар старт чизиғи орқасида бир-бирларига қараб турадилар. Улар ўртасидаги масофа 20-30 м. Иккала старт чизиғи ўртасида 2-3 м кенгликда йўлакча чизилиб, унинг ичига байроқчалар шахмат усулида қўйила- ди. Тарбиячи ишорасидан кейин гуруҳлардан бит- тадан ўйинчи тез югуриб бориб, белгиланган вақт ичида кўпроқ байроқчаларни йиғиштириб олиб, ўз сафига келиб турадилар. Сардорлар эса бу байроқ- чаларни олиб санайдилар. Ҳар бир олиб келинган байроқчага очко берилади. Кўп очко тўплаган гуруҳ ютган ҳисобланади. Гуруҳ ўйинчиси югуриб бориб, ерда ётган байроқчадан хоҳлаганча олишига рух- сат берилади. Байроқчаларни бир-бирларининг қўлларидан тортиб олиш ман қилинади. Байроқ- чалар қўйилган жойдаги чизиқни босиб кириш мумкин эмас. Сардорлар гуруҳлар билан тенг ҳуқуқда ўйнайдилар. «ҚАРАМА-ҚАРШИ ЮГУРИШ» ЭСТАФЕТАСИ Болалар 3-4 гуруҳга бўлинади. Гуруҳлар 1.0-15 м масофада бир-бирларига қараб турадилар. Бир гуруҳ бошқарувчиси майдончанинг бошқа томони- даги ўйинчиларнинг бирига эстафета таёқчаси ёки теннис тўпни беради. Тарбиячининг «Марш» гуру- ҳидан сўнг югуриш бошланади. Югурувчилар қарши гуруҳнинг биринчи турган ўйинчисига эс- тафета таёқчасини бериб, ўзи орқага бориб тура- ди. Эстафета таёқчасини олган ўйинчи эса югуриб бориб қаршисида турган ўйинчига, кейингиси бош- қасига таёқчани беради ва ҳоказо. Гуруҳлар май- дончада турган ўринларини алмашиб бўлганлари- дан сўнгўйин тугайди. Эстафетани биринчи бўлиб тугатган гуруҳ ўйинда ғолиб деб топилади. ЧЎПОН Ўйинни ўтказиш учун қуйида- ги жиҳозлар тайёрланиши керак: ўйин иштирокчилари сонига қараб 1 м 30 см узунлигида катта дастак, 4-5 та узунлиги 15 см, ай- ланаси 5 см кичик дастаклар (кег- ли ёки булавалар) тайёрланиши ҳамда матодан 1-2 та копток бўли- ши лозим. Агар ушбу дастаклар 102-расм бўлмаса, чим хоккейининг клюш- касини ишлатса ҳам бўлади. Ўйин майдончасида 2,5 метр диаметрли доира ҳосил қилинади, унинг ўртасига, кичик дастаклар (кегли булавалар) тиккасига қўйиб чиқилади. Ўйинчилар гуруҳларга бўлииадилар. Ҳар бир гуруҳ 4-5 кишидан иборат бўлиб, 1 ёки 2 ҳимоячи ва 3 та ҳужумчи иштирок этади. Ўйин боришининг турли пайтларида ҳужумчилар ёки ҳимоячилар ро- лини хоҳлаган ўйинчилар бажариши мумкин. Ҳимоячи марказда туриб олиб дастакларни (кегли- лар) копток билан бошқа гуруҳ ҳужумчилари уриб туширмаслигини қўриқлайди. Шунингдек, ҳужум- чиларга доира ичига киришга рухсат берилмайди (102-расм). Ўйинни оддий равишда ўтказилиши вақтга мўлжалланган: ким тезроқ дастакларни уриб туширса ўша ютади. Неча марта га\ келиши ол- диндан келишиб олинади. Биринчи навбатда ўйин- нинг сифатига эътибор берилади, ўйин болаларда- ги чаққонлик ва тезлик сифатларини ривожланти- ради. Download 2.59 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling