Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги республика таълим маркази


Download 2.59 Mb.
bet69/86
Sana05.11.2023
Hajmi2.59 Mb.
#1749804
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   86
Bog'liq
500 harakatli o\'yin

«ТЎПНИ ДЕВОРГА УРИШ» ЭСТАФЕТАСИ
Болалар тенг 3-4 гуруҳга бўлинади. Гуруҳлар девордан 3-4 метр масофада бир қатор бўлиб, де- вор томонга қараб турадилар. Саф бошида турган ўйинчиларнинг қўлларида резинали оддий ёки во- лейбол тўпи бўлади. Ўқитувчи ишорасидан кейин биринчи ўйинчилар тўпни икки қўллаб бошдан ошириб деворга отадилар ва тезда қатор охирига бориб турадилар. Тўпни энди иккинчи ўйинчилар илиб оладилар, сўнгра вазифани қайтарадилар ва бошқалар. Қайси гуруҳ кам хато қилган, вазифани биринчи бўлиб тугатган бўлса, ўша гуруҳ ютган ҳисобланади. Мазкур ўйинни қуйидаги тартиблар- да ҳам ўйнаш мумкин.

  1. Тўпни икки қўллаб пастдан отиш.

а) тўпни деворга отиб, у полга урилгандан ке- йин, икки қўллаб илиб олиш;
б) тўп деворга тегиб, сапчиб чиққандан кейин илиб олиш;
в) тўпни полга шундай уриш керакки, у ердан деворга тегиб қайтгандан кейин илиб олинади.

  1. Юқорнда 1 рақамда келтирилган вазифа- нингўзи, лекин тўп икки қўллаб юқоридан бош- дан ошириб отилади.

  2. Худди шу вазифанинг ўзи - ўнг қўл би- лан бажарилади.

  3. Худди шу вазнфанннг ўзи - чап қўл би- лан бажарилади.

Эстафетанинг ҳар бир вазифаси 2-3 мартадан бажарилиши мумкин.
«УЗАТДИНГМИ - ЎТИР» ЭСТАФЕТАСИ
Ўқувчилар сонига қараб 3-4 гуруҳга бўлинади. Гуруҳлар бир кишидан бўлиб ҳаторда саф тортиб турадилар, гуруҳ сардорлари эса саф бошида тур- ган ўйинчиларга қарама-қарши томонда 3-5 метр масофада кўлларида баскетбол ёки волейбол тўпи - ни ушлаб турадилар. Ўқитувчининг ишорасидан кейин сардорлар тўпни биринчи ўйинчиларга ота- дилар, улар уни илиб олиб, сардорларга қайтара- дилар-да, ўзлари чўкқайиб ўтирадилар. Сўнгра сар- дорлар тўпни иккинчи турган ўйинчиларга отади- лар ва ҳоказо.
Агар ўйинчи тўпни тушириб юборса, уни олиб келиб, сардорга ошириши керак. Ўйин сардор охирги ўйинчидан тўпни илиб олиши билан ту- гайди.
Эстафета турлари:
а) ҳар бир гуруҳ икки қаторда, бир-бирига юзма- юз, 4-5 метр масофада, 1-2 метр оралиқда сафла- ниб турадилар. Тўпни бир қатордан бошқа қатор- га узата бошлайдилар.
б) гуруҳ катта доира атрофида сафланиб тура- ди, доира ўртасида сардор тўп билан туради. Ишо- ра берилиши билан у тўпни кетма-кет ҳар бир ўйин- чига узатади, улар тўпни илиб, уни орқага сардор- га узатадилар ва чўққайиб ўтирадилар.
в) болалар икки гуруҳга бўлиниб, бир кишидан бўлиб қаторда бир-бирларига юзма-юз сафланиб турадилар. Ўқитувчи ишора бериши билан қарши тўп узатишни бажарадилар. Охирги ўйинчи тўпни илиб олиб, биринчи бўлиб полга ўтирса, ўша гуруҳ ғолиб ҳисобланади.

Download 2.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling