Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги республика таълим маркази


Download 2.59 Mb.
bet68/86
Sana05.11.2023
Hajmi2.59 Mb.
#1749804
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   86
Bog'liq
500 harakatli o\'yin

ҚУББА- 2
Ўйиннинг бу турида 8 дона булавалар ёки кегли, ёғочдан ясалган узунлиги айланаси 5 см 15 см дас- так, биттадан обруч, баскетбол ёки футбол тўпи ҳар бир гуруҳга тайёрланади. Спорт майдончасининг бет чизиғидан бошлаб майдон маркази томон па- раллел старт чизиқлари белгиланади. Старт чизи- ғидан эса марказга 5 метр (1-1У синфлар учун) ёки 7 метр (ўрта ва юқори синфлар учун) марра белги- ланади (105-расм). Шу белгига обруч ёки доира чизилади, унинг ўртасига булавалар ёки дастаклар терилади (бир қаторга).

105-расм
Ўйинни бошлашда хоҳлаган гуруҳ ўйинчисидан биттадан чиқиб аниқ мўлжалга олиб тўпни булава- лар томон юмалатади. Ҳар бир уриб туширилган булавага 1 очко берилади. Ҳамма гуруҳларга бир хил меъёрда тўп отиш галлари берилади. Энг кўп очко тўплаган гуруҳ ғолиб деб ҳисобланади.


«УЗУНЛИККА ЮГУРИШ» ЭСТАФЕТАСИ
Учта гуруҳ «П» ҳарфи шаклида саф тортиб тура- дилар. Гуруҳлар учун умумий старт чизиғи чизи- либ, ҳар бир гуруҳ учун алоҳида жой ажратилади. Бу жойларнинг қарама-қаршисига 15-20 м масо- фада учта тўлдирма ёки резина тўп кўйиб кўйила- ди. Ҳар бир гуруҳнинг биринчи турган ўйинчила- ри старт чизиғи олдида турадилар. Ўқитувчининг «Марш!» буйруғидан кейин биринчи турган ўйин- чилар олдинга югуриб кетадилар, иккинчи ўйин- чилар старт чизиғига келиб турадилар. Биринчи ўйинчилар тўпга етиб бориб, унинг ўнг томонидан айланиб ўтиб, орқага келиб, иккинчи рақамли ўйинчининг қўлига уриб, сафга бориб туради. Ке- йин иккинчи турган болалар олдинга югурадилар, улар ўрнига учинчи турган болалар старт чизиғига келиб турадилар ва ҳоказо. Ўйин 3-4 марта қайта- рилади. Ўйин қоидаларини бузмасдан биринчи бўлиб тугатган гуруҳ ғолиб ҳисобланади. Ўйинда учта гуруҳ эмас, балки иккита гуруҳ қатнашиши ҳам мумкин.
Бу эстафетани гуруҳда турган ҳолда ўтказса ҳам бўлади.
КИМ ТЕЗРОҚ
Болалар майдонча ва залнинг бир томонида ту- радилар. Улар 5 тадан гуруҳларга бўлиниб, бир- бирларининг қўлларини ушлаб турадилар. Булар гуруҳлардир. Гуруҳлар турган жойдан 8-10 м на- рида чизиқ чизилган бўлади. Ўқитувчининг ишо- расидан кейин гуруҳлар бир оёқда чизиққача сак- раб борадилар. Биринчи бўлиб борган гуруҳ ютган ҳисобланади. Сўнгра гуруҳлар орқага бурилиб, сак- рашни бошқа томонга қараб давом эттирадилар. Ўйин яхши ўзлаштириб олинганидан сўнг уни му- раккаблаштириш мумкин. Масалан, болаларга бир оёқни ушлаб, иккинчи оёқда сакраш вазифасини буюриш мумкин. Ўйиннинг бир турини қаторда турганда ўтказиш мумкин, бунда болалар қўллари- ни бир-бирларининг елкаларига қўйиб турадилар. Агар гуруҳ ўйинчиларидан бири оёғини ерга тек- кизса ёки қўлларини қўйиб юборса, унда шу гуруҳ ютқазган ҳисобланади.
«ОТИШ ЭЛБМБНТЛАРИ БИАЛН»
ЭСТАФЕТАЛАРИ
Болалар 3-4 гуруҳга тенг миқдорда бўлинади. Қатор бошида турган ўйинчиларнинг қўлларида волейбол ёки пуфлаб шиширилган тўп бўлади. Гу- руҳлар бир кишидан бўлиб қаторда сафланиб ту- радилар. Ҳар бир гуруҳ оддида 60-70 см диаметр- даги доира чизилган бўлади. Ўқитувчининг ишо- расидан сўнг биринчи турган ўйинчилар тўпни доира ўртасига - полга уриб, тезда қатор охирига бориб турадилар, тўпни эса иккинчи ўйинчилар илиб олиб, вазифани қайтарадилар ва ҳоказо. Нав- бат яна саф бошида турган ўйинчига етганда, улар иккинчи вазифани бажаришга ўтадилар. Эстафе- тада кам хато қилган ва биринчи бўлиб ҳамма ва- зифаларни тугатган гуруҳ ютган ҳисобланади.
Худди шу ўйиннинг ўзини кетма-кет икки-уч марта қайтариш орқали мураккаблаштириш мум- кин.

Download 2.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling