Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги республика таълим маркази
Download 2.59 Mb.
|
500 harakatli o\'yin
ТЎП ОРҚАСИДАН ҚУВИШ
Болалар тенг икки гуруҳга бўлинадилар. Гуруҳ- лар старт чизиғи орқасида бир кишидан бўлиб қаторда саф тортиб турадилар. Гуруқлардан 2-3 м масофада баланд устунчалар ўрнатилган бўлади, устуннинг 2-3 м баландлигида энига қараб арқон ёки резина тортиб қўйилган бўлади. Саф бошида турган ўйинчилар қўлида волейбол ёки оддий тўп бўлади. Ўқитувчининг ишорасидан кейин биринчи бола тўпни юқорига - олдинга резина устидан оши- риб отади, югуриб бориб тўпни ерга туширмасдан илиб олади. Сўнгра тўп билан орқа томонга югуриб боради ва тупни кейинги ўйинчига беради. Иккин- чи ўйинчи ҳам шу вазифани қайтаради, сўнгра учинчиси давом эттиради ва ҳоказо. Тўп отишни биринчи бўлиб тугатган ва саф бошида турган ўйин- чига тўп узатган бола голиб ҳисобланади. Эстафета турлари. Шунинг ўзи, лекин тўп полга урилиб чиқиши билан илиб олинади. Шунинг ўзи, лекин учиб келаётган тўпни илиб олиб, уни кейинги ўйинчига отади, орқа томонга резина устидан ошириб отади ва ўзи эса майдон- чанинг қарама-қарши томонида қолади. МЕРГАНЛАР (КЎЧМА НИШОН) Бу ўйин волейбол майдонига ўхшаш жойда ўтка- зилади. Ўйинчилар икки жамоага бўлинадилар. Ҳар қайси жамоа ўзига онабоши сайлайди. Қуръа таш- лашга кўра жамоалардан бири майдоннинг ўрта- сида туради, иккинчи жамоа майдоннинг икки томонига ажралади (Юб-расм). Ўртада турган жамоа ўйинчилари ўз-ўзларини ҳимоя қиладилар, яъни рақиб жамоа томонидан отиладиган тўплардан ўзларини олиб қочишлари керак ёки икки кўллаб илиб олишлари мумкин. Қайси ўйинчига отилган тўп тегса, у ўйиндан чи- қади. Ўйин марказидаги ўйинчиларнинг барчаси уриб чиқарилгунча шу тарзда давом этади. Ўйин- боши - ҳакам жамоа ўйинчилари қанча вақт ичи- да уриб чиқарилганини ҳисоблаб боради. Ўйин тугагач, ғолибларга. 1 очко берилади. Кей- ин жамоалар ўзаро ўрин алмашиб, энди иккинчи жамоа аъзолари ўртада туришади. Уларни ҳам бар- часи уриб чиқарилган вақти ҳисоблаб чиқилади. Ўйин 3-5 мартаўйналади. Умумҳисобда қисқа муд- дат ичида ва энг кўп очко жамғарган жамоа якун- да ғолиб бўлади. Уйин коидалари. Отилган тўп ердан келиб тег- са ҳисобга олинмайди. Ўйинда фақат волейбол тўпидан фойдаланиш мумкин. Агар отилган тўп икки кўллаб ушлаб қолинса, ўша ўйинчи жойида қолади. БЎРОН Ўйин кенг майсазорда, спорт зали ёки футбол майдонининг ярмига тенг бўлган майдончада ўтка- зилса ҳам бўлади. Халқимиз орасида азал-азалдан 107-расм ўйналиб келинаётган бу ўйин иштирокчидан тез ҳаракатланишни, эпчиллик ва зийракликни талаб этади. Ўйиннинг номи «Бўрон» деб аталади. Ўйинда қатнашувчилар икки гуруҳга ажратила- ди ва улар майдоннинг бир томонида алоҳида-ало- ҳида сафланади. «Бўрон» ўйини учун белбоғ ва унинг бир учига 500 гр қум ва қипиҳ аралаштириб тўлдирилган тугунча зарур бўлади. Тугунча кўл ушлашга қулай бўлиши лозим. Майдоннинг бир чеккасига 1,5 метр чамаси доира чизилади (107- расм). Ўйин ҳакамнинг қўлидаги тугунчани май- донга қараб, камида 20-25 метрга отишидан бош- ланади. Шу пайт ҳакамнинг ҳуштаги ҳам чалина- ди ва ўйинчилар отилиб чиқишиб, тугунчани би- ринчи бўлиб қўлга киритишга ҳаракат қиладилар. Сўнгра тугунчали белбоғни бир-бирига узатиб, до- ира ичига - маррага олиб келиб ташлашга интили- шади. Қайсидир гуруҳ ўйинчиларидан бири тугун- чани маррага биринчи бўлиб ташласа, ўша гуруҳ ғолиб деб эълон қилинади, ғолиб жамоага 1 очко берилади. Ҳар бир ютуқдан кейин очколар сони яна ошиб бораверади. Ўйин ҳакам кўрсатмасига бино- ан 5-10 дақиқа давом этиши мумкин. Download 2.59 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling