Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги республика таълим маркази


«ТЎПНИ ТУШИРИБ ЮБОРМА» ЭСТАФЕТАСИ


Download 2.59 Mb.
bet73/86
Sana05.11.2023
Hajmi2.59 Mb.
#1749804
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   86
Bog'liq
500 harakatli o\'yin

«ТЎПНИ ТУШИРИБ ЮБОРМА» ЭСТАФЕТАСИ
Болалар тенг 3-4 гуруҳга бўлинишади. Ҳар бир гуруҳда 6-8 тадан ўйинчи бўлади. Гуруҳлар 1-1,5 м масофада бирин-кетин ўтирадилар. Тўпни саф бошидаги ўйинчи оёғининг тагида сиқиб ушлаб туради. Ишора берилиши билан саф бошида тур- ган ўйинчи полга ётиб, оёғини кўтариб, тўпни бо- шидан ошириб, кейинги ўйинчининг оёғига узата- ди, у ҳам шу усул билан тўпни зчинчи ўйинчига узатади ва ҳоказо. Охирги ўйинчи тўпни оёқ би- лан қабул қилиб олиб, кўлга олиб, юқорига кўта- риб, ўйин тамом бўлганлигини билдиради. Тўп уза- тишни биринчи бўлиб тугатган гуруҳ ғолиб ҳисоб- ланади.
Эстафета турлари. Охирги ўйинчи учинчи тўпни олиб, олдинга югуриб бориб дастлабки ҳолат- да туради ва тўпни оёқ билан қатор бўйлаб узата- ди. Қатор бошида турган ўйинчи яна ўз жойига келиб туриши билан ўйин тугайди.
ТЎЛДИРМА ТЎПНИ ТАШИШ ЁКИ КЎЧИРИШ
Ўйинчиларнинг ҳаммаси тенг 3-4 гуруҳга бўли- надилар ва бир қаторда саф тортиб турадилар. Саф бошида турганлар олдида полда гимнастика чам- бараги ётади. Майдончанинг қарама-қарши томо- нида, ҳар бир гуруҳ қаршисида биттадан чамба- рак бўлиб, уларнинг ўртасига 3 тадан тўлдирма тўп қўйилади (тўлдирма тўп болалар ёшига қараб оғир- лиги 1 кг дан 3 кг гача бўлади). Ўқтувчининг ишо- расидан сўнг биринчи ўйинчилар тўпни қўлдан- кўлга узатадилар ва шу усулда яна орқага қайта- дилар. Ўйинни биринчи бўлиб тугатган гзфуҳ ют- ган ҳисобланади.
1-1У синф ўқувчилари билан ўтказиладиган ўйин- да оддий тўп, баскетбол, волейбол, футбол тўпла- ридан фойдаланиш мумкин.
«ТЎПНИ УЗАТИБ ЮГУРИШ» ЭСТАФЕТАСИ
Болалар бир неча тенг гуруҳга бўлинади. Гуруҳ- лар бир қатордан сафланиб турадилар, ўйинчилар орасидаги масофа эса 1 м ни ташкил қилади. Қатор бошида турган биринчи ўйинчиларнинг қўллари- да тўп бўлади. Ўқитувчининг ишорасидан сўнг ол- диндан келишиб олинган усулда биринчи ўйинчи- лар тўпни иккинчи ўйинчиларга, улар учинчи ўйин- чиларга ва ҳоказо қўлдан-қўлга узатадилар. Охир- ги ўйинчи тўпни олгандан кейин чап (ўнг) томон- дан югуриб бориб олдинга туриб, тўпни узатишни давом эттиради. Биринчи ўйинчи тўпни олиб, яна ўз жойига келиб турса, шундагина ўйин тамом бўлган ҳисобланади.
Тўпни узатиш усуллари:
а) тўп икки қўллаб юқоридан узатилади;
б) тўп икки қўллаб пастдан (оёқлар орасидан) узатилади;
в) тўп икки қўллаб чап ва ўнг томондан узати- лади.
ТАРВУЗНИ ОРТИШ
Болалар тенг икки гуруҳга бўлинишади. Гуруҳ- лар бир қатор бўлиб саф тортиб турадилар, ўйин- чилар орасидаги масофа 2 қадам бўлади. Гуруҳ- нинг ўнг томонига 8-12 та тўлдирма тўп қўйилади. Ўқитувчи ишора бериши билан биринчи ўйинчи- лар чап томондан тўпни олиб, иккинчи ўйинчилар- га, улар учинчи ўйинчиларга ва ҳоказо узатадилар.
Охирги ўйинчи тўпни олиб, кўрсатилган жойга ях- шилаб тахлайди. Эстафетани биринчи бўлиб тугат- ган гуруҳ ютган ҳисобланади.
ТЎСИҚЛАР ОША ЮГУРИШ
Ўйинчилар тенг икки гуруҳга бўлинишади ва бир қатордан бўлиб старт чизиғи орқасида саф тортиб турадилар. Ишора берилиши билан ўйинчилар бел- гиланган масофа бўйлаб қуйидаги тўсиқлардан ошиб югуриб ўта бошлайдилар: ариқ (зовур) усти- дан узунликка сакраш, ариқ устига қўйилган гим- настика ўриндиғи устидан югуриб ўтиш, тўсиқ ус- тидан сакраш, тўсиқ (девор) устидан оёқни қўйиб сакраш, гимнастика деворидан ошиб тушиш, пас- так тўсиқ тагидан ёки тешикдан сиқилиб ўтиш, қияликка югуриб чиқиш, қияликдан пастга қараб сакраш ва бошқалар. Тўсиқлар табиий ёки сунъий бўлиши мумкин. Масалан, залда ёки майдончада зовур ёки ариқ кўндаланг чизилган чизиқ билан, қиялик қия қўйилган гимнастика ўриндиқлари ва бошқалар билан белгиланган бўлиши мумкин. Югу- риш масофасини, тўсиқлар сонини, уларнинг ту- риш жойини ва кетма-кетлигини болалар ёшига ва уларнинг жисмоний тайёргарлигига қараб комби- нациялаб ёки ўзгартириб қўйиш мумкин.
Эстафета турлари.

  1. Ҳар бир ўйинчи ҳамма тўсиқлардан ошиб ўтади.

  2. Ҳар бир ўйинчи босқичларга бўлинган бўлиб, ҳар бири ўз босқичидаги (1-2 та) у ёки бу тўсиқни енгиб (ошиб) ўтади.

ТЎП БИЛАН
Ўйин иштирокчилари тенг ҳисобда 3-4 гуруҳга бўлинадилар. Гуруҳлар бир кишилик қаторда саф тортадилар, саф бошида турган ўйинчиларнинг кўлларида катта тўп бўлади (баскетбол, волейбол, футбол тўпи). Ўқитувчи ишора бергандан кейин ўйин қатнашчилари кетма-кет берилган ҳар хил вазифаларни, кўрсатилган ёки белгиланган масо- фага (8-12 м) тўп билан олдинга ёки орқага югу- риб бажарадилар.
Тўп билан силжиш усуллари:

  1. тўпни кафтда ушлаб силжиш;

  2. тўпни полга уриб икки қўл билан илиб олиш (вазифа 8-10 марта қайтарилади);

  3. тўпни юқорига отиб, икки қўл билан илиб олиш;

  4. тўпни оёқлар ўртасига қисиб олиб, икки оёқлаб сакраш;

  5. тўпни ўнг қўл билан уриб олиб бориш (юриш);

  6. тўпни чап қўл билан уриб олиб юриш;

  7. тўпни гоҳ ўнг, гоҳ чап қўл билан олиб бориш (юриш);

  8. тўпни оёқ билан олиб юриш.

Эстафета турлари.

  1. Эстафетанинг ҳамма қатнашчилари тўп би- лан олдинга силжиш усулларидан бирини қайта- ради.

  2. 3-4 усулдан фойдаланилган ҳолда, уларнинг ҳар бирини 2-3 ўйинчи такрорлайди.

  3. Ўйин қатнашчилари тўғри чиуиқ билан ҳара- кат қилмасдан, балки илон изи, чизиққа қўйилган биринчи устунчаларни айланиб ўтадилар.

  4. Жойлари ўзгартирилган ҳолда қарама-қарши эстафета ўтказилади, ҳар бир жуфт бола олд ва орқа томонга қараб битта вазифани бажаради (гу- руҳчалардаги ўйинчилар сонига қараб вазифалар миқдори белгиланади).

ГИМНАСТИКА ТАБҚЧАСИНИ БОШДАН
ОШИРИШ
Ўқувчилар тенг икки гуруҳга бўлиниб, старт чи- зиғи орқасида бир қатордан саф тортиб туради- лар. Биринчи турган ўқувчиларнинг қўлларида гим- настика таёқчаси бўлади, унинг икки учидан паст- да горизонтал ҳолатда ушлаб турадилар. Ўқитув- чининг ишорасидан сўнг болалар қўлларини юқори- га кўтариб, таёқчани горизонтал ҳолатда орқада турган ўйинчиларга узатадилар. Таёқча узатишни биринчи бўлиб тугатган гуруҳ ютган ҳисобланади.
ГИМНАСТИКА ТАЁҚЧАСИ УСТИДАН
ОЁҚНИ УТКАЗИШ
Ўқувчилар тенг икки гуруҳга бўлиниб, старт чи- зиғи орқасида бир қатордан саф тортиб туради- лар. Биринчи турган ўқувчилар гимнастика таёқ- часининг икки учидан пастда горизонтал ҳолатда ушлаб турадилар.
Ўқитувчи ишорасидан кейин таёқчали болалар уни оёқлари тагидан бирин-кетин ўтказгач, орқа- да турган ўйинчига узатадилар, у кейингисига уза- тади ва ҳоказо. Охирги ўйинчи таёқчани олгач, олд томонга югуриб бориб, биринчи бўлиб туриб олади ва таёқчани орқасидаги ўйинчига узатади ва ҳока- зо. Ўйинни бошлаб берган гуруҳдан бирор бола биринчи бўлиб қатор олдига келиб турса, ўша гуруҳ ютган ҳисобланади.

Download 2.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling