Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги республика таълим маркази
Download 2.59 Mb.
|
500 harakatli o\'yin
ТЎСИҚЛАРДАН ОШИБ ЎТИБ ЮГУРИШ
Барча иштирокчилар тенг 3-5 гуруҳга бўлини- шади. Гуруҳлар бир-биридан 3-4 қадам нарида, майдончанинг бир томонида чизиқ орқасида бир қатордан сафланиб турадилар. Майдончанинг энига устунчалар қўйилиб, улар- га 30-40 см баландликда лента ёки реуина торти- лади. Бундан 5-8 м нарида 80-90 см кенгликда параллел чизик, (чукур) чизилади ёки ажратилади. Майдончанинг қарама-қарши томонидан, девор- дан ёки бошқа тўсиқлардан 2 м масофага ҳар бир гуруқнинг қаршисига ғўлача (тўлдирма тўп, чам- барак, булава) ва бошқа нарсалар қўйилади. Ўқитувчи ишорасидан сўнг ҳар бир гуруҳнинг биринчи ўйинчилари эстафета таёқчасини чап қўлларида ушлаб, олдинга қараб югура бошлайди- лар, олдин арқон, резина устидан, сўнг чуқур ус- тидан сакраб ўтиб, ғўлачанинг ўнг томонидан ай- ланиб ўтадилар ва ўз гуруҳларига қайтиб келади- лар. Старт чизиғи орқасида турган бола ўз гуруҳи- даги кейинги ўйинчининг чап қўлига таёқчани бе- риб, ўзлари қатор охирига бориб турадилар. Сўнгра эстафета таёқчасини олган иккинчи ўйинчилар югуришни давом эттирадилар ва ҳоказо. Вазифа- ларни биринчи бўлиб бажарган ва кам хато қилган гуруҳ ютган ҳисобланади. Эстафета таёқчасини қабул қилаётганда старт чизиғидан чиқиш мумкин эмас. Ғўлача атрофидан тўғри айланиб ўтиш керак (ўнг томондан). Тўсиқ- лардан ўтишда уларга оёқ тегиши мумкин эмас. Ўқитувчи иштирокчиларнинг иложи борича кам- роқ хатога йўл қўйишига эътибор бериши керак. УЧИНЧИСИ ОРТИҚЧА Иштирокчилар иккита онабоши сайлайдилар. Бири тутувчи, иккинчиси қочувчи бўлади. Тутув- чидан ташқари ҳамма қолган ўйновчилар икки кишидан бўлиб, катта доира ҳосил қиладилар. Ўқитувчи ишорасидан кейин тутувчи қочувчи- ни қувлай бошлайди. Қочаётган бола бу пайтда хоҳлаган жуфтликнинг олдига бориб туриши мум- кин. Агар у тез туриб олишга улгурса, уни ушлаш мумкин бўлмайди. Энди ортиқча бўлиб қолган учинчи ўйинчи тутувчидан қоча бошлайди (яъни, шу вақтда у ортиқча бўлиб қолади). Агар тутувчи қочувчини ушласа, унда улар ўрин алмашадилар. Ўйин давомида рақат доира атрорида ундан узоқроққа кетиб қолмасдан югуришга рухсат эти- лади. Қочувчи бирорта журтнинг олдига туриб ол- гандагина доира ичига кира олади. Агар иштирокчилар сони кўп бўлса, унда бир вақтнинг ўзида иккита мустақил гуруқ тузиш ёки кўпроқ онабошилар сайлаш мумкин. Қочувчи доира атрорида узоқ вақт югуриб юри- ши мумкин эмас. Қувловчи қочувчига оҳиста қўл теккизиб қўйиши керак. Учинчи ортиқча бола тутувчи бўлса, ўйин яна ҳам мураккаблашади ва қизиқарли ўтади. Download 2.59 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling