Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги республика таълим маркази
Download 2.59 Mb.
|
500 harakatli o\'yin
- Bu sahifa navigatsiya:
- ЧИЛЛАККА ИП ЎРАШ
- Уйин қоидаси.
ЖОЙНИ ЎЗГАРТИРИШ
Болалар икки гуруҳга бўлинадилар. Ҳар бир гуруҳ ўзининг старт чизиғи орқасида кўлларини ён томонга очган ҳолда саф тортиб туради. Старт чи- зиқлари майдончанинг қарама-қарши томонида бир-биридан 15-20 м масофада чизилган бўлади 108-расм (108-расм). Ўқитувчининг «Стартга!» «Диққат, марш» ишорасидан сўнг иккала гуруҳ бир вақтда ўринларини алмаштириб, қарама-қарши томонда- ги старт чизиғи орқасидан биринчи бўлиб ўрин олган ва орқага бурилиб, тик турган гуруҳ ютган ҳисобланади. ЧИЛЛАККА ИП ЎРАШ Ўқувчилар тенг икки гуруҳга бўлинадилар. 10- 1 2 м канопнинг ҳар бир учи таёқча ўртасига боғ- ланади. Канопнинг ўргасига белги қилиб қизил лента боғлаб қўйилади. Иккала гуруҳнинг бирин- чи ўйинчилари таёқчани икки томондан тортиб турадилар. Ўқитувчининг гуруҳидан кейин ҳар бир бола ўз томонидан таёқчага канопни ўрай бош- лайди. Ким биринчи бўлиб канопни белгиланган жойгача ўраб бўлса, ўша ўйинчига бир очко бери- лади. Сўнгра иккинчи, учинчи ўйинчилар ўрайди ва ҳоказо. Кўп очко тўплаган гуруҳ ютган ҳисоб- ланади. КИМ КЎП ҚЎЗИҚОРИН ТЕРАДИ Ўқувчилар икки гуруҳга бўлиниб, 5-6 м масофа- да юзма-юз саф тортиб турадилар. Ўқитувчи май- да ўйинчоқлар ва кубикларни ерга сочиб қўяди. Биринчи гуруҳ болаларинииг қўлида халтача бўла- ди. Ўқитувчи ишорасидан сўнг гуруҳларнинг би- ринчи ўйинчилари кўзлари боғланган ҳолда халта- чаларга қўзиқорин тера бошлайдилар. Кейин жой- ларида туриб, халтачани иккинчи ўйинчиларга уза- тадилар ва ҳоказо. Ўйинда энг кўп қўзиқорин тер- ган гуруҳ ютган ҳисобланади. ЭНГ СЕЗГИР ЎЙИНЧИ Ўқитувчи спорт залида ёки синф хонасида 9-10 та предметни қатор қўйиб, 10 сония давомида бо- лаларга кўрсатади ва ўзи хоҳлаган жойга бекитиб қўяди. Ўқитувчи ишора бериши билан ўйин қат- нашчилари парсаларпипг қандай кетма-кетликда турганлигини айтиб (кўрсатиб) бериши керак. Ҳар бир хато учун битта жарима очкоси берилади. Ўйинда ҳеч қандай хатога йўл қўймаган ва уни тўғри бажарган ўқувчи ғолиб ҳисобланади. МУВОЗАНАТНИ САҚЛАШ Иштирокчилар 4-5 гуруҳга бўлинадилар. Ҳар бир гуруҳ бир кишилик қаторга сафланиб, старт чизи- ғи орқасида турадилар (109-расм) ва улар олдига биттадан гимнастика ўриндиғининг тор томони 109-расм
Ўқитувчи ишорасидан кейин гуруқларнинг би- ринчи ўйинчилари шошмасдан ўриндиқ олдига келиб, унинг устига чиқадилар. Қўлларини бош орқасига қуииб, ўриндиқ устидан юриб ўтадилар. Сўнг иккинчи, учинчи ўйинчилар ўтади ва ҳоказо. Эстафетада энг кам хато қилган гуруҳ ютган ҳисобланади. Уйин қоидаси. Ўйин бошланганидан кейин қўлни бош орқасидан (биттасини ҳам) тушириш мумкин эмас. Юриш пайтида тўхташ, оёқни ўрин- диқнинг кенг томонига ёки полга теккизиш ман этилади. Агар ўйинчи бир қўлини тушириб юборса ёки оёғи полга тегиб кетса, албатта, у хатога йўл қўйган жойидан ўйинни давом эттириши керак бўлади. Download 2.59 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling