Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги республика таълим маркази
ГИМНАСТИК ТАЁҚЧАЛАР БИААН АТТРАКЦИОНЛАР
Download 2.59 Mb.
|
500 harakatli o\'yin
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ўйиннинг бошқа тури.
ГИМНАСТИК ТАЁҚЧАЛАР БИААН
АТТРАКЦИОНЛАР ЖОНГЛЁРЛАР Бир-биридан тахминан 10-12 қадам оралиқда старт чизиғидан то финишгача бўлган иккита параллел чизиқ чизилади. Иккита иштирокчи стартга туриб, ўйинбоши буйруғини кутишади. Иштирокчилар қўлида гимнастик таёқча ушлаб туришади. Буйруқ берилиши билан иштирок- чилар финишга қараб ҳаракатлани- 86-расм шади. Таёқчани бармоқ учида олиб бориши керак (86-расм). Ким биринчи бўлиб таёқ- ни туширмасдан финишга етиб келса, ўша ғолиб бўлади. Мабодо таёқча тушиб кетса, ўша жойдан яна қайта бошлаш учун буйруқ берилади. УРДАК СУВДА Ўйин кичкина кўл ёки ҳовузда ўйналади. Ўйин бошланишидан олдин сув жойларининг тозали- ги текшириб кўрилади. Ўйинда 6- 12 бола қатнашиши мумкин. Она- боши ҳовуз ўртасида, бошқалари қирғоқда турадилар. Бошлиқ: «Ўрдак сувда!» дейиши билан бар- ча болалар сакраб ҳовузга тушади- лар (87-расм). Онабоши уларни ту- тиши, яъни уларга қўл теккизиши керак. Тутилган бола онабоши би- лан ўрин алмашади. Маълум муддатда бирор мар- та тутилмаган бола чаққонликда биринчиликни олган ҳисобланади. ШАҚАР-ШАҲАР ЎЙИНИ Бу ўйинни 10-13 ёшдаги болалар ўйнайди. Бо- лалар ерни доира шаклида чизишади, сўнгра до- иранинг ичига чизиқ чизиб, ўзларига «уйча» куриб олишади. Ҳар бир бола ўзига от кўяди. Масалан, Фарғона, Қарши, Тошкент ва ҳоказо. Доиранинг ичида ҳам бир уйча бўлади. Болалар ўз уйчаларига киришади. Болалардан бири ўртадаги уйчага ки- риб туриб бирор шаҳарнинг номини айтиб қоча- ди. Унга кўшилиб бошқалар ҳам қочадилар. Номи айтилган «шаҳар» тезда ўртадаги уйчага кириб: «Тухта!» дейди. Қочиб бораётган болалар бирдан тўхташади. «Тўхта», деган бола бирорта болага қараб уч қадам санаб боради, агарда у боланинг олдига етиб борса, унинг уйчасини эгаллайди. Уй- сиз қолган бола эса ўртага тушади. Агар. етмаса, уйида қолади ва ўйин яна бошидан бошланади. ЎРТА БАРМОҒИМНИ ТОП Болалар бўш вақтларида бармоқ топиш ўйнай- дилар. Бир бола қўлининг бармоқларини иккинчи қўли орасига олиб, фақат бармоқларининг учлари- нигина кўрсатиб туради. Бармоқ яширган бола усталик билан ўрта бармоғини шундай яширади- ки, топмоқчи бўлган болаянглишиб, бошқа бармо- ғини кўрсатиб қўяди ва алданиб қолади. Кейин алданган бола ўз бармоқларини яширади. Ўйин шу тарзда давом этади. ҲУЖУМЧИЛАР Ўйинда иккита ҳужумчи жарима майдончаси- дан 10-12 қадам нарида турадилар ва ишора бе- рилиши билан тўпни бир-бирларигаузатиб. олдинга ҳаракат қила бошлайдилар. Уларнинг вазифаси - жарима майдончасида турган ҳимоячиларни алдаб ўтиш ва дарвозага тўп киритиш. Ҳужумчилар тўпга икки мартадан ортиқ тегиш ҳуқуқига эга эмас. Ҳимоячилар фақатгина жарима майдончасида, дарвозабонлар эса дарвоза майдончасида ҳаракат қиладилар. Рақиблар вақти-вақти билан ўз жойла- рини алмаштириб турадилар. Ўйиннинг бошқа тури. Худди шунинг ўзи, ле- кин ёш футболчилар тайёргарлигини ҳисобга ол- ган ҳолда тўпга тегиш сонини 3-4 тагача ошириш мумкин. ФУТВОЛГА ОИД АТТРАКЦИОН Ўйинчи қўлида тўп билан дарвозадан 35 м масо- фадаги чизиқда туради. Ишора берилиши билан у тўпни юқорига ирғитиб, бошида тўп билан жонг- лёрлик қилади. Тўпни бош билан 10 марта урган- дан кейин, яна 10 марта сон ёрдамида (оёғида) тўпни уриб жонглёрлик қилишга ўтади. Сўнгра оёқ юзаси билан жонглёрлик қила бошлайди. Ўйин якунида эса у тўпни зарб билан тепиб, дарвозага йўналтиради. Жонглёрлик қилиш вақтида ерга тушган ҳар бир тўп учун ўйинчига 3 та жарима очкоси берилади, дар- возага уриш вақтида янглишгани ёки хатога йўл қўйгани учун 5 та жарима очкоск, жонглёрлик қилиш вақтида тўпни ҳар бир ортиқча ургапи учун 1 та жарима очкоси берилади. Жарима очкони кам олган гуруҳ ўйинда ютган ҳисобланади. Ўйиннинг бошқа тури. Шуғул\анувчиларнинг жисмоний тайёргарлигини ҳисобга олган ҳолда ҳар бир жонглёрлик қилиш турларида тўпнинг ерга 2- 3 мартадан тушишига рухсат этилади; тўпни фа- қат ерга тушганда ва тўхтагандан кейин дарвоза- га йўналтириш мумкин. ХОҲЛАГАН НУҚТАДАН Ўйин катталиги 20x20 м келадиган майдонча- нинг текис бир қисмида ўтказилади. Унинг марка- зида эни 80-120 см келадиган дарвоза ўрнатилади (дарвоза ўрнига устунча, байроқчадан фойдаланиш мумкин). Ўйинда 10-12 ўйинчи қатнашади. Улар тартиб билан санайдилар ва ўз рақамларини эсда сақлаб қоладилар. Биринчи ўйинчи хоҳлаган нуқтасидан тўпни дарвоза томон тепади. Агар тўп дарвозага тушса, иккинчи ўйинчи бориб тўпни ўша жойдан тепа- ди. Иккинчи рақамли ўйинчи ҳам ўйинни шу жой- дан бошлаши керак. Учинчи рақамли ўйинчи теп- ган тўп нишонга тегмаса, у битта жарима очко олади. Тўртинчи рақамли ўйинчига эса майдон- чанинг хоҳлаган нуқтасидан тепишга рухсат бе- рилади. Учта жарима очко олган ўқувчи ўйиндан чиқиб кетади. Ўйин майдонда 2-3 ўйинчи қолгун- ча давом этади, улар ғолиблар деб ҳисобланади. ТЎП КАПИТАНГА Ўйин қўл тўпи майдончасида иккита гуруҳ ўрта- сида ўтказилади. Иккала гуруҳ (ҳар бирида 6-8 тадан ўйинчи бўлади) ўзларининг сардорларини сайлайдилар, улар ўз навбатида рақиб гуруҳининг 6 м ли ҳудудида турадилар. 88-расм Ўйин майдончанинг марказидан бошланади ва футбол ўйини бўйича олиб борилади. Иккала гуруҳ ўйинчилари рақибларини алдаб ўтишга ҳаракат қилиб, тўпни ўзларининг сардорларига узатадилар (88-расм). Бунинг уддасидан чиқа олган ўйинчи ўз гуруҳига битта балл келтиради. Сардорларга 6 м ли ҳудуддан чиқишга, майдон уйинчиларига эса ҳудудга киришга рухсат берилмайди. Ўз сардори- га кўпроқ тўп узатган гуруҳ ютган ҳисобл.анади. Download 2.59 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling