Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги республика таълим маркази
Download 2.59 Mb.
|
500 harakatli o\'yin
- Bu sahifa navigatsiya:
- ТЎПГА ТЕГИБ КЕТМА
- ^^иннинг бошқа турларн.
- Ўйиннинг бошқа турлари.
- ТЎПНИ ИЛИБ ОЛ
Ўйиннинг бошқа тури. Саватчага баскетбол, волейбол, футбол тўпини икки қўллаб пастдан, ўнг, чап қўл билан елкадан ташлаш мумкин.
Раҳбар саватчани гори- зонтал текисликда тебрата- ди, ўйин қатнашчилари эса ундан 5-8 м масофадан, гал- ма-галдан кичик тўлдирма тўпларини отиб, саватчага туширишга ҳаракат қилади- лар (57-расм). 5-10 имкони- ятдан энг қўп тўп туширган ўйинчи ютган бўлади. ТЎПГА ТЕГИБ КЕТМА Тортилган арқонга ҳар хил баландликда ва ҳар хил оралиқда 10-12 та тўп жуфт қилиб осиб, боғ- лаб кўйилади. Уйин қатнашчилари тўпларнинг жойлашганини эсда сақлаб қолган ҳолда, унинг бирортасига тег- масдан орқа билан юриб ўтиши керак. Ўйинчилар фақат тўғри йўналиш бўйлаб, тўпларнинг тагида чўққайиб ўтириб, ҳаракат қилишлари мумкин. Бу вазифани хатосиз бажарган ўйинчи ютган ҳисобланади. ^^иннинг бошқа турларн. Кўзни боғлаган ҳолда олдинга қараб ҳаракат қилиш. Боғлаб қўйилган тўплар орасидан илон изи бўлиб ўтиш. АҒАНАТИБ ЮБОРМА Ўйинчи гимнастика таёқчасини полга тикка қўйиб, учидан ушлаб туради ва уни йиқитиб юбор- масдан устидан оёқни тўғри чўзиб ошириб ўтказа- ди. Оёқни ўтказаётган вақтда қўлини қўйиб юбо- ради. Бу машқни кетма-кет кўп марта бажарган ўйин- чи ютган ҳисобланади. Ўйиннинг бошқа турлари. Машқ чап ва ўнг оёқда бажарилиши мумкин. Оёқни ёнма-ён қўйилган 2-3 таёқча устидан ўтказиш мумкин. МИТТИЛАР ВА НОРҒУЛЛАР Болалар доира ҳосил қилиб турадилар (ўйинчи- лар сони чекланмайди). Ўқитувчи ўйинчилар би- лан қуйидагича келишиб олади: агар у норғуллар деса, ҳамма ўйинчилар оёқ учида туриб, ' бўйлари- ни чўзишлари ва қўлларини юқорига кўтаришла- ри керак, агар у миттилар деса, ҳаммалари чўққа- йиб, тиззаларини қучоқлаб ўтиришлари лозим. Ўқитувчи бу ўйинни аввал болалар билан бир неча марта такрорлаб машқ қилади. Норғуллар деганда қандай ҳаракатларни бажариш, миттилар деган- да қандай ҳаракатларни қилиш кераклигини ўйин- чилар эсда тутиб қолишлари лозим. Янглишган ўйинчи ютқизган ҳисобланади. Ютқизган ўйинчи бирор топшириқни бажариши керак бўлади (ма- салан: топишмоқ топиш, ашула айтиб бериш, ўйин- га тушиш ва ҳ.к.). Ўйинда ўқитувчининг ўзи она- боши бўлиши керак. СЕМИР, ПУФАГИМ Ҳамма ўйинчилар ёнма-ён қўл ушлашиб, доира ҳосил қилиб турадилар. Болалар: «Семир пуфагим, каттароқ семир, ёрилмасдан шундай тур», деб до- ирани кенгайтира бошлайдилар. Доира етарлича кенгайганидан кейин ўқитувчи: «Пуфак ёрилди», дейди. Волалар қарсак уриб, ўтириб оладилар. Ўқитувчи ўйинчилардан бирини - ямоқчини пу- факни ямаш учун юборади. У доира бўйлаб югу- риб, ҳар бир ўйинчига қўлтеккизади. Ямоқчининг қўли теккан бола ўрнидан туради. Ямоқчи ҳамма ўйинчиларга қўл теккизиб бўлгандан кейин бола- лар яна қўл ушлашиб турадилар. Ўқитувчи: «Пуфак ҳаво чиқаряпти», дейди. Бо- лалар «п-с-с-с» деган товуш чиқариб, олд томонга қараб юрадилар ва шу билан доирани (пуфакни) торайтирадилар. Бунда аввал сўзларни ўрганиш, сўнг баробар айтиш ва баробар қарсак чалиш зарурлиги тушун- тирилади. ЭПЧИД БОЛАЛАР 3-4 кишидан иборат бўлган бир нечта гуруҳ гал- ма-галдан мусобақалашади. Ўйинни бошлайдиган гуруҳ бир кишидан бўлиб қаторда туради. Олдин- да, 5 м нарида узунасига тўшак солиб қўйилади. Тўшакдан 3 м масофада раҳбар туради. Раҳбар болаларга галма-галдан тўп отади, бу пайтда бола тўшакда кетма-кет ўмбалоқ ошиб, ўрнидан туриб, юқорига сакраб тўпни илиб олиши керак. Агар ўйинчи тўпни яхши илиб олса, унинг гуруҳига бир очко берилади. Гуруҳдаги ҳар бир ўйинчи кўрсатилган машқни уч марта бажарган- дан кейин ўйин тугайди. Рақиб гуруҳлар ҳам шун- дай вазифани бажарадилар. Кўп очко тўплаган гуруҳ ўйинда ютган ҳисобланади. ТЎП ДОИРАДА Ўйиндан мақсад болаларга тўпни бир-бирлари- га юмалатишни ўргатишдир. Болалар полда доира бўлиб ўтирадилар ва коп- токни бир-бирларига юмалатадилар. Тарбиячи доирадан ташқарида туриб, ўйинни кузатади, тўпни икки қўллаб итариш кераклигини тушунтиради, буни қандай бажариш зарурлигини кўрсатиб беради; агар тўп доирадан чиқиб кетса, уни олиб бериб туради ва ҳоказо. ТЎПНИ ИЛИБ ОЛ Бу ўйинда болаларга. тўпни икки кўллаб паст- дан ирғитиш ва уни ерга туширмасдан илиб олиш ўргатилади. Масофани кўз билан чамалаш машқ қилдирилади. Болалар давра қуриб турадилар. Тарбиячи ўрта- да туриб олади. У кичикроқ тўпни қўлида пастла- тиб ушлаб туради. Тарбиячи: «Юсуф, тўпни илиб ол», дейди ва болага тўпни отади. Бола тўпни илиб олиб, уни тарбиячига ирғитади. Тарбиячи болалар тўпни икки қўллаб паст томон- дан шаҳд билан ирғитишларини, илаётганда қўлла- рини сал олдинга узатиб, тўпни қўкракларига. босмай, бармоқлари билан илишларини қузатиб туради. ТЎПНИ ЮМАЛАТ Бу ўйинда болаларга тўпни юмалатиш ва илиб олиш ўргатилади, уларда ҳаракатчанлик хусусият- лари тарбияланади. Болалар полда доира бўлиб ўтирадилар (оёқлар- ни ёйиб, олдинга узатадилар ёки чордана куфиб ўтириб оладилар). У тўпни навбат билан ҳар бир болага қараб юмалатади. Болалар тўпни илиб олиб, уни яна тарбиячига юмалатадилар. Болалар мана шу ҳаракатларни ўзлаштириб ол- ганларидан сўнг доира марказида тарбиячининг ўрнига болалардан биронтаси ўтириши мумкин. МЕРГАНЧАСИГА ЮРИШ Майдонча марказига нишон - 5 та доира чизи- лади. Ҳар бир доиранинг ораси 25 см бўлади. Дои- ра марказидан ташқарига 5, 4, 3, 2, 1 рақамлари белги қилиб ёзиб кўйилади. Булар очколар сонини кўрсатади. Нишон марказидан 10 м масофада старт чизиғи бўлади. Болалар кўзларини юмиб, гал- ма-галдан нишон ўртасига киришга ҳаракат қила- дилар. Ўйинчи тўхтагач, кўзини очиши мумкин. Тўхташ жойи - аниқ нишонга тушишдир. Ўйин 3 марта ўйналади. Ким кўп балл тўпласа, ўша ютган ҳисобланади. Ўйинни мураккаблаштириш учун болалар сони- га қараб нишон тайёрланади, болалар гуруҳларга бўлинади. Бир вақтнинг ўзида бир неча гуруҳлар билан ўйнаш мумкин. Нишонга кўзни юмиб бори- лади, фақат тўхтагандагина кўзни очиш мумкин. ИГНА ВА ИП Болалар икки кишидан бўлиб, биттадан қўлла- рини ушлаб, занжир ҳосил қиладилар. Онабоши бу болаларни майдон атрофидан айлантириб чиқиб, қўлларини юқорига кўтариб, қатор дарвоза ҳосил қилишларини таклиф қилади. Болалар қарама- қарши томонга навбатма-навбат дарвоза ичидан ўтадилар. Дарвозадан ўтган болалар яна қўллари- ни қўтариб ушлаб дарвоза ҳосил қилишади. Ўйин шу тахлитда давом эттирилади. Болалар кўрсатилган қоида бўйича сафланади- лар, юришда бир-бирлари орасидаги масофалар- ни сақлаб қоладилар. БАЛИҚЧАЛАР Бир вақтнинг ўзида 2-3 та гуруҳ мусобақалаша- ди, уларда болалар сони тенг бўлади. Ҳар бир бола- га биттадан узунлиги 25 см, эни 6-7 см келадиган «балиқ» берилади. «Валиқ» думига 1 м чамасида ип боғланади. Болалар ипнинг бир учини белбоғига боғлаб қўйишади. «Балиқ» бемалол полга тегиб, эр- кин сузиб юрадиган бўлсин. Ҳар бир гуруҳ ўйин- чилари аниқ белгиланган рангда бўлади. Тарбия- чининг ишорасидан кейин гуруҳлар рақибининг балиғини оёғи билан босиб олишга ҳаракат қила- дилар (балиқни қўл билан ушлаш мумкин эмас), бироқ рақибга тутқич бермаслик керак. Балиқча- си узиб олинган бола ўйиндан чиқади. Маълум вақт ўтгандан кейин тарбиячи ҳар бир гуруҳдан чиқиб кетган ўйинчилар сонини ҳисоб- лайди. Қайси гуруҳда кўпроқ тутилмаган балиқча- лар қолса, ўша гуруҳ ютган ҳисобланади. Балиқча- сини йўқотган бола ўйиндан чиқади. МАШИНАЛАР Ҳар бир бола биттадан чамбарак олади ва улар майдонча бўйлаб югуриб, чамбаракни гоҳ ўнг, гоҳ чап томонга буриб, бир-бирларига халақит бермас- дан машина ҳайдайдилар. ҚЎНҒИЗЛАР Тарбиячининг ««қўнғизлар учди» деган ишораси бўйича болалар хона бўйлаб ҳар хил йўналишда югурадилар. Тарбиячининг: «Қўнғизлар йиқилиб тушди», деган ишораси бўйича болалар полга чал- қанча ётиб ва қўл-оёқларини бетартиб ҳаракатлан- тирадилар. о «л ТЕЗ ОЛИБ, ТЕЗ ҚУИ Хонанинг бир томонидаги саватчада байроқча- лар бўлади, хонанинг қарама-қарши томонига эса бўш саватча қўйилади. Болалар бир-бирларини ушламасдан югуриб бориб саватчадан байроқча- ни тез оладилар ва орқага тез қайтиб, байроқчани бўш саватчага элтиб қўядилар. НАРСАНИ ЎЗГАРТИРИБ ҚЎЙ Майдончанинг бир томонида 5-6 та бола қўлида шиқилдоқ ушлаб туради. Майдончанинг бошқа ■ томонидаги қатор стуллар устига биттадан кубик қўйиб қўйилади. Тарбиячи: «Югуринг!» дейиши билан болалар югуриб бориб қўлларидаги шиқил- доқларни стулга қўйиб, кубикни олиб, тезда яна ўз жойларига қайтадилар. Тарбиячи биринчи бўлиб югуриб келган болани рағбатлантиради. Сўнгра кейинги 5-6 та бола югуради ва ўйин шу тариқа давом эттирилади. ЛЕНТАНИ ОЛ Болалар доира бўйлаб саф тортиб турадилар. Ҳар бир боланинг белига. рангли лентадан боғлаб, осил- тириб қўйилади. Доира ўртасида тарбиячи сайла- ган «тутувчи» туради. Тарбиячининг «Югуринг!» де- ган ишораси бўйича болалар ҳар томонга югуриб кетадилар. «Тутувчи» эса уларнинг орқасидан югу- риб, бирортасининг лентасини тортиб олишга ҳара- кат қилади. Лентасини олдириб қўйган болалар вақ- тинча четга чиқиб турадилар. Тарбиячининг «Бир, икки, уч - доирага тез туринг!» ишорасидан кейин ҳамма болалар доирага сафланадилар. «Тутувчи» олган ленталари сонини ҳисоблаб чиққандан сўнг, уларни болаларга қайтаради. Энди янги «тутувчи» сайланади ва ўйин яна давом эттирилади. КЎЗИ БОЙЛОҚ БОЛА ВА ШИҚИЛДОҚ Болалар доира бўлиб қўлларини ушлаб туради- лар. Доиранинг марказида иккита ўйинчи туради. Биттасининг кўзи боғланади (бу онабоши ёки ўйин- боши бўлади), иккинчисига эса шиқилдоқ берила- ди. Тарбиячининг ишораси бўйича иккинчи бола доира бўйлаб шиқилдоқни шиқиллатиб югура бош- лайди, кўзи боғланган бола эса уни қувлаб тутади. Онабоши шиқилдоқ билан югураётган болани тут- гандан кейин янги онабоши сайланади. Ўйин да- вом эттирилади. Агар онабоши узоқ вақтгача ши- қилдоқли болани тута олмаса, унда иккала ўйинчи ҳам алмаштирилади. Ўйиннинг бошқа турлари. Тутувчи ва югуриб кетувчининг кўзи боғла- нади. Онабоши майдончанинг ўртасида кўзи боғ- ланган ҳолда туради, унинг орқасида ерга шиқил- доқ кўйиб қўйилади. Болалар доира бўйлаб юради- лар ва қуйидаги шеърни айтадилар: Download 2.59 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling