Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик Республика ташхис маркази
Иловалар . “Кактус” методикаси
Download 0.81 Mb.
|
хавфли гурух б н ишлаш механизми
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ўқувчининг мактабга, билим олишга ва мактабдошларининг унга бўлган муносабатини аниқлаш методикаси.
Иловалар .
“Кактус” методикаси. Керакли материаллар: рангли қаламлар, А-4 форматдаги қоғоз. Ўқувчига кактус расмини чизиш таклиф этилади. Расм чизиш вақтида савол бериш ва тушунтиришлар берилмайди. Расм чизиб бўлингандан кейин суҳбат ўтказилади: Кактус хонакими ёки ёввойими? Уни ушлаш мумкинми? Кактусни парвариш қилиш унга ёқадими? Кактусга яқин қандай гуллар бор? Кактус ўсганда қандай ўзгаришлар бўлади? Натижалар таҳлили: Психолог чизилган расмларга қараб ўқувчидаги эмоционал ҳолатларни аниқлайди. Жаҳлдорлик кучли-кактусда тиканлар сони кўп чизилса, тиканлари узун ва яқин жойлашган бўлса. Импульсивлик-биринчи ташқи туртки ёки ҳис-туйғулар таъсиридаёқ ўйлаб ўтирмай, маълум сўзларни айтиб юборишга, ҳаракатларни бажаришга мойиллик ифодаланадиган характер хислати-расмни босиб чизиш, алоҳида ажратилган чизиқлар. Эгоцентризм ўз шахсий манфаатлари ва эҳтиёжларини қондиришга кучли ҳирс қўйиш - расм катта ва варақнинг ўртасида жойлашган бўлса. Тобелик, ишончсизлик - расм кичкина ва варақ пастида бўлса. Очиқлик ва намойишкороналик – ноаниқ шакл, куртаклар чизилган бўлса. Эҳтиёткорлик ва яширинлик - кактус четларида зигзаг чизилган бўлса. Оптимизм - келажакка ишонч билан тўлиб – тошган ижобий характер ҳислати ёки эмоционал ҳолат – ёрқин ранглардан фойдаланса. Хавотирланиш – тўқ ранглардан фойдаланиб, штрихлар берилса. Нозик дид эгаси –гуллаган кактусни чизса, чиройли шакл ва безак берилса. Экстраверт - агарда, расмда бошқа кактуслар ва гуллар чизилган бўлса теварак – атрофдаги одамларга, ташқи ҳодисаларга йўналиш бор. Оилавий ҳимояга интилиш – гултувак чиройли безалган бўлса. Ёлғизликка интилиш – ёввойи ҳолда ўсадиган кактус чизилса. Ўқувчининг мактабга, билим олишга ва мактабдошларининг унга бўлган муносабатини аниқлаш методикаси. Ўқувчига жадвалда берилган саволларга ўзига маъқул бўлган жавобларнинг фақат биттасини танлаб белгилаши таклиф этилади.
Download 0.81 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling