19. Менга кўпроқ ёқадиган дарслар...
а) меҳнат;
б) жисмоний тарбия;
в) математика.
20. Менга кўпроқ қуйидаги фаолият билан шуғулланиш қизиқ бўлар
эди...
а) маҳсулотларни тарқатиш;
б) буюм ишлаб чиқариш;
в) маҳсулотларни ишлаб чиқаришни режалаштириш.
21. Мен қуйидаги мавзуларда мақолалар ўқишни ёқтираман...
а) таниқли олимлар ва уларнинг яратган янгиликлари ҳақида;
б) қизиқарли кашфиётлар ҳақида;
в) ёзувчилар, рассомлар ва мусқачиларнинг ҳаёт ва ижоди тўғрисида.
22. Бўш вақтимда мен ёқтираман...
а) китоб ўқишни, фикрлашни, мулоҳаза юритишни;
б)
бирор нарсани ясаш, тикиш, ҳайвонларни ва ўсимликларни
парваришлашни;
в) кўргазмаларга, концертларга, музейларга боришни.
23. Қуйидаги янгиликлар менда катта қизиқиш уйғотади...
а) фан оламидаги янгиликлар;
б) бадиий кўргазмалар ҳақидаги янгиликлар;
в) иқтисодий вазият тўғрисидаги янгиликлар.
24. Мен ишлашни афзал кўрар эдим...
а) одамлар кўп бўлган хонада;
б) оддий бўлмаган (ноанаънавий, экстремал) шароитларда;
в) оддий хонада.
Натижалар таҳлили:
10-12 балл – ёрқин ифодаланган касбий мойиллик
7-9 балл - аниқ турдаги фаолиятга касбий мойиллик
4-6 балл- суст ифодаланган касбий мойиллик
0-3 балл- касбий мойиллик ифодаланмаган.
Олтита қатор-бу олтита фаолият тури. Энг кўп балл йиққан фаолият
турларига эътибор беринг. Сизнинг танлаган касбингиз келиб чиққан
натижалар билан тўғри келадими?
1 қатор – одамлар билан ишлашга мойиллик. Яъни бошқарув, ўқитиш,
тарбиялаш, хизмат кўрсатиш (маиший, тиббий, ахборот таҳлил) касбларга
мойиллик. Бу гуруҳга доир инсонлар одамлар билан тил топиша олишлик,
мулоқатчанлик, уларни кайфиятини тушуна олиш билимларига эгадирлар.
2 қатор– Кашфиётчилик (заковатли) касбларга мойиллик. Илмга
алоқадор касблар. Махсус билимлардан ташқари бундай одамлар ўзининг
рационаллиги (ақллийлиги) мустақил фикрлаши, зеҳни ўткирлиги билан
ажралиб туради.
Do'stlaringiz bilan baham: |