1-сонли ташхис ўтказиш дастуридан фойдаланиш бўйича кўрсатма
Маҳорат билан маслаҳат бериш – бу ижодий иш. Ҳар
бир тажрибали
психолог – касб-ҳунарга йўналтирувчининг маслаҳат беришни ташкил этиш
ва ўтказишнинг синаб кўрилган ўз йўналиши бўлади. Ушбу мақола орқали
биз мактаб касб-ҳунарга йўналтирувчиларини чегаралаб қўйишга уринмоқчи
эмасмиз: улар ўзларига ёққан ҳоҳлаган ташхис методикасидан
фойдаланишлари мумкин. Лекин 1-сонли ташхис ўтказиш
дастурида санаб
ўтилган методикаларни мактаб касб-ҳунарга йўналтирувчилари
битирувчи
синфларда фойдаланишлари мажбурий.
Бунинг иккита сабаби бор.
Биринчи сабаб. Таҳлиллар кўрсатдики, базавий психологик таълимга эга
бўлган мактаб касб-ҳунарга йўналтирувчилар бизда 8% ни ташкил этади.
Қолган касб-ҳунарга йўналтирувчилар ёки қисқа
муддатли курсларни
битирганлар ёки касб-ҳунарга йўналтириш марказларидан бирининг базасида
малака оширишдан ўтганлар. Мактаб касб-ҳунарга йўналтирувчиси
лавозимини эгаллаб турувчи одамларнинг кўп қисмини ҳозирча умуман
педагогик маълумотга эгалар ташкил этади.
Бундай шароитларда албатта
улар фойдаланаётган методикалар зарурий ва ўқувчиларга асосли касб-
ҳунарга йўналтириш бўйича тавсияномалар
беришда ишончли методикалар
бўлиб ҳисобланади. 1-сонли ташхис ўтказиш дастурига киритилган
методикалар узоқ муддатли тажриба-синовишлари
натижасида танлаб
олинган бўлиб, қўйилган талабларга жавоб беради. Улардан фойдаланиш
касб-ҳунарга йўналтирувчиларга дастлабки асосли тавсияномаларни беришда
етарли ахборот беради.
Иккинчи сабаб. Индивидуал касбий маслаҳатлар
натижасида олинган
маълумотларни мактаб, шаҳар, вилоят, мамлакат доирасида умумлаштириш
Ўзбекистоннинг
ижтимоий-иқтисодий
ривожланишининг
замонавий
босқичидаги ёшларга касблар ҳақида фойдали ва
керакли маълумотларни
беради. Ушбу натижалар асосида информацион-тарғибот ишлари ташкил
этилиши, турли хил касб-ҳунарга йўналтириш бўйича
тадбирларни ташкил
этиш ва ўтказиш режаларини ишлаб чиқилади. Лекин шу каби натижаларни
қиёслаш мумкин бўлиши керак, яъни ягона психодиагностик мосламадан
фойдаланиш натижасида олинган бўлиши лозим.