Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги ўҚувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва


Download 402.63 Kb.
Pdf ko'rish
bet10/17
Sana07.04.2023
Hajmi402.63 Kb.
#1338234
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   17
Bog'liq
10-11-синфлар учун (2)

Расмнинг пастки қисмидаги ҳолати - тескари тенденция, ўзига 
ишончсизлик, ўз-ўзига паст баҳо, тушкунлик, журъатсизлик, ўзининг 


жамиятдаги ҳолатига, ўзининг тан олинишига қизиқмаслик, ўз-ўзини 
тасдиқлашга бўлган тенденциянинг йўқлиги. 
Шакл (фигура)нинг марказий қисми: бош ёки унинг ўрнини босувчи 
бўлак. 
Бош ўнгга қараган - фаолиятига, харакатчанликка бўлган турғун 
тенденция деярли нима ўйланилган, режалаштирилган бўлса барчаси амалга 
оширилади, ёки жуда бўлмаса, амалга ошириш бошланади (хатто охирига 
етказилмаса-да). Синалувчи ўз тенденцияларини амалга оширишга фаол 
киришади. 
Бош чапга қараган - рефлексияга (ўз тўғрисида ўйлашга), фикрлашга 
бўлган тенденция. Бу ҳаракат одами эмас: фикрларнинг фақат озгина қисми 
амалга ошади ёки амалга оша бошлайди. Кўпинча фаол харакатлардан 
қўрқиш ёки журъатсизлик (Вариант: харакатга бўлган тенденциянинг 
йўқлиги ёки фаолликдан қўрқиш - буни қўшимча аниқлаш зарур). 
 
Интерпретация № 2 
Мазкур интерпретация орқали инсоннинг ўзи ҳақидаги, ўзининг ташқи 
тузилиши, ўзининг шахси тўғрисидаги тасаввурларини билиш, индивидуал-
типологик ҳусуиятларини аниқлаш мумкин. 
Методика мақсади: шахснинг индивидуал типологик ҳусусиятларини 
аниқлаш. 
Керакли материаллар: қалам ёки ручка, оқ варақ 10х15 см. 
Кўрсатмалар: "Портретингизни чизиш." 
Расмларни таҳлил қилишда тасвирнинг хусусиятлари таъкидланади, 
бунинг асосида барча расмларни қуйидагича бирлаштириш мумкин. 
1. Эстетик образ – рассомлик кобилиятлари бўлган бадиий тип бўлиб, 
бадиий қобилиятга эга шахслар томонидан ижро этилади. График 
тестлар ва "Aвтопортрет" тести билан, хусусан, ҳар доим "рассом 
қўли" бўлган одамларни ажратиб кўрсатиш мумкин. Расмдаги 
тасвирларнинг 
енгиллиги, 
чизиқларнинг 
эгилувчанлиги, 
хусусиятларининг ифодалилиги билан бу одамлар ажралиб туради. 
2. Схематик тасвир - илмий тип. Профил ва олдидан чизилган юз, тана 
диаграммаси, бюст шаклида; кўпинча интеллектуал интеллектга эга 
бўлган шахслар (И.П.Павловнинг фикрига кўра) ушбу ҳодиса 
юзасидан тафсилотлар керак бўлганда уларни қизиқтиради.
3. Реалистик тасвир – майда тафсилотлар билан чизилган расм. Майда - 
чуйдага кўп эътиборберувчи тип. 
4. Метаморфик тасвир-одам ўзини бирон предмет, масалан, чойнак, 
пробирка, ўсимлик, хайвон, бадиий персонаж кўринишида 


ифодалаган расм. Фантазияси яхши ривожланган, ижодий 
кобилиятларга эга албатта, кўнгилчан, кулгуга мойил тип. 
5. "Интерйерда автопортрет" - ландшафт, хона ва бошқалар фонида ҳар 
қандай нарсалар билан ўралган одам тасвири. Кўринишидан, бундай 
тасвир сюжетни тасвирлаш қобилиятига эга, шунингдек ташқи 
объектив муҳитга эътибор қаратишга мойил одамлардир. 
6. Эмоционал тасвир-бирор эмоционал ҳолатни ифодаловчи расм. Жуда 
юқори эмоционал таъсирланувчанликка эга тип. У одатда ўзининг 
ҳозирги эмоционал холатига тескари ҳолатни тасвирлайди. Масалан: 
ҳафа бўлса-да, кулаётган юзни чизиши мумкин. 
7. 
ҳ
аракатдаги тасвир-ҳаракатчанликка мойил, одатда спорт, рақс билан 
шуғулланувчи тип. 
8. Орқанинг тасвири – белгиланган тартибларга зид ҳаракат қилувчи 
тип. 
«Автопортрет» тестидан олинган маълумотларни , Рид схемаси бўйича 
тартибга солиш ва расмнинг миқдорий кўрсаткичларини аниқлаш мумкин. 
Санаб ўтувчи расм -бита автопортрет чизиб бериш илтимос 
қилинганига қарамай бир неча автопортретлар чизилган расм - фикрий 
экстроверт. 
Органик расм-одамни ўсимликлар, ҳайвонлар қуршовида, табиат 
кўйнида тасвирловчи расм - фикрий интроверт. 
Гаптик расм -одамни бирор бир холатда кўпинча «тиши оғриётган», 
«боши оғриётган» ҳолатларда тасвирловчи расм - сенсор интроверт. 
Эмфатик расм одамни бирор эмоционал мухитда тасвирловчи расм - 
сенсор эстраверт. 
Декоратив расм -портретни турли безаклар билан, чиройли рамкаларда
эркин ранглар билан тасвирловчи расм - сенсор экстраверт. 
Имажитар расм- одамни бирор бир адабий қаҳрамон ёки ҳаёлий образ 
тарзида тасвирловчи расм - эмоционал интроверт. 
Ритмик расм -ҳаракатдаги одамни масалан, юраётган, зинадан чопаётган 
одамни тасвирловчи расм - интуитив экстроверт. 
Структурали расм -одамни қандай булса, шундайлигича, баъзан фақат 
юзи, бюстни ёки бўй-бастни тасвирловчи расм - интуитив интроверт. 


Ушбу белгилар бўйича қуйидаги жадвалдагига ўхшаб, турли расмлар 
ўртасидаги микдорий фарқларни аниклаш мумкин. 
«Автопортрет» тести бўйича индивидуал – типологик 
фарқлар /500 киши орасида/ 
Тасвир 
кўриниши Г.Рид 
бўйича 
Психологик тип 
К.Юнг бўйича 
Тасвирлараро 
миқдорий фарқлар 
Санаб ўтувчи 
фикрий 
экстроверт 
2,4 
Органик 
фикрий 
интроверт 
30,3 
Эмфатик 
сезувчи 
экстроверт 
3,2 
Гаптик 
сезувчи 
интроверт 
2,2 
Декоратив 
ҳиссий 
экстроверт 
8,8 
Имажитар 
ҳиссий интроверт 
13,2 
Ритмик 
интуитив 
экстроверт 
20,8 
Структурали 
интуитив 
интроверт 
19,1 

Download 402.63 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling