нортиқ
Ҳар бир тип қуйидаги тавсифдаги ҳислатларни ўз ичига олади.
КУЧЛИ. Узоқ муддатли ва машаққатли меҳнатда ҳам юқори даражадаги иш
қобилиятини сақлаб қолади. Ҳиссий тонуси юқори. Кучсиз чалғитувчи
таъсирлар реакцияга олиб келмайди.
МУВОЗАНАТЛИ. Қийин вазиятларда ҳам ўзини
тута биладиган ва
осойишта одам. Кераксиз хоҳиш ва чалғитувчи фикрлардан осонлик билан
қутула олади. Қатъий,
эгилиб - букилишларсиз,
самарадорлик билан бир
маромда меҳнат натижаларига эришиб ишлайди.
ҲАРАКАТЧАН. Таркиб топаётган вазиятнинг ўзгаришларига
тез ва
мутаносиб ҳолатда ҳаракат қилишга қодир,
фойдасиз стереотипларни
осонлик билан рад этади, янги кўникма ва одатларни енгиллик билан ҳосил
қилади. Машаққатсиз фаолиятини ўзгартира олади, ҳаракат ва мулоқотни
жадаллашган
суръатда олиб бориш, бир зумда хотирада олиб қолиш
қобилиятига эга.
Do'stlaringiz bilan baham: