Ўзбeкистон рeспубликаси халқ таълими вазирлиги ўҚувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик республика ташхис маркази


Таълим муассасасида психоактивмоддалардан фойдаланишни


Download 0.9 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/44
Sana15.06.2023
Hajmi0.9 Mb.
#1485011
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   44
Bog'liq
Илова

2.2. Таълим муассасасида психоактивмоддалардан фойдаланишни 
назорат қилиш бўйича тавсиялар 
Таълим муассасасида гиёҳванд моддалар ҳолатини кузатиш ва 
мониторингини олиб бориш учун қуйидаги масалаларга эътибор бериш керак: 
1. Мониторингнинг мақсади 
Мониторингнинг умумий мақсади психоактив моддаларга қарамликни 
билан боғлиқ вазиятни аниқлашдир, аммо ҳар бир ҳолатда сиз билмоқчи 
бўлган таълим муассасангиздаги психоактив моддалар ҳолати тўғрисида аниқ 
нималарни билишингиз, масалан, ўқувчи қандай дориларни ишлатади, 
сизнинг ўқувчиларингиз учун бу моддаларни топиш қанчалик қулай, ўқувчи 
гиёҳванд моддалар ҳақида қандай маълумотга эга ёки тез-тез ишлатиладиган 
жойларни билиш, психоактив моддалардан фойдаланувчиларнинг тахминий 
сони кўпайганми ёки йўқми ва ҳоказо... 
Буларнинг барчаси аниқлагандан сўнг, сиз танлаган мониторинг 
воситаларига 
эътибор 
беринг 
(кузатиш, 
сўровномалар 
(масалан, 
"ўқувчиларнинг гиёҳванд моддаларни ўрганиш варағига муносабати" га 
қаранг), тестлар, экспертларни баҳолаш, танадаги психоактив моддалар 
мавжудлиги учун синов маълумотларини таҳлил қилиш ва бошқалар.). 
Мониторинг воситалари белгиланган мақсадларни аниқ ҳал қиладиган тарзда 
танланиши керак. 
2. Мониторинг усуллари 


Объектив маълумотларга эга бўлиш учун нафақат расмий мониторинг 
воситаларидан (анкеталар, бошқа маълумотлар...), балки норасмий 
воситалардан ҳам фойдаланинг, масалан, дискотекадан кейин сизнинг таълим 
муассасангизда бўш дориларнинг идишлари, пакетлари, шприцлар, бўш, 
тешилган қалай қутилар топиладими ёки йўқлигини мунтазам равишда 
ўрганиб бориш...ва ҳоказо. 
3. Мониторинг натижаларини қўллаш 
мониторинг натижаларидан (агар улар ишончли бўлса) фойдаланиш 
керак: 

психоактив моддалардан фойдаланувчиларни аниқлаш; 

бирламчи ва иккиламчи профилактиканинг мақсадли гуруҳларини 
аниқлаш; 

психоактив моддалардан фойдаланишнинг олдини олиш бўйича янги 
лойиҳаларни яратиш; 

зарур профилактик чора-тадбирлар йўналишини аниқлаштириш; 

профилактика ишларининг муассасангиздаги вазиятга таъсирини 
баҳолаш. 

Download 0.9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling