«қониқарли»-15,8 сония.
3000 метрга югуриш.
|
3000 метрга югуриш машқини стадионларнинг югуриш йўлакларида ёки бошқа мос жойда умумий ёки алоҳида старт билан амалга оширилади. Старт ва финиш бир жойда белгиланади. Спорт кийимида югурилади.
|
Баҳолаш:
“аъло”-12 дақиқа 45 сония;
“яхши”-13 дақиқа;
“қониқарли”-13 дақиқа 35 сония.
|
Узунлик бўйлаб махсус қурилма ("эшак", "от") устида оёқни очиб узунасига сакраш.
|
Қурилма ("эшак")нинг баландлиги 125 см. сакратувчи мослама қурилмадан 1 метр масофа узоқликка қўйилади.
"От" кўринишидаги қурилманинг баландлиги 115 см, сакратувчи мослама ихтиёрий ўрнатилади. Сакратувчи мосламанинг баландлиги –10-15 см. Сакраш югуриб келиб бажарилади. 2 маротаба сакрашга рухсат этилади.
|
Мураккаблигига қараб баҳоланади:
“аъло”-«от»дан сакралганда,
сакраш вақтида оёқлар қурилманинг юқори чизиғидан баланд кўтарилганда;
“яхши”-оёқлар пастроқ олинса.
“қониқарли”-“эшак”дан сакралганда;
|
Тўсиқлар йўлагидан ўтиш.
|
Тўсиқлар йўлагидаги машқлар умумий назорат машқлари шартига мувофиқ ўтказилади
(3-илова).
|
Баҳолаш:
“аъло”- 2 дақиқа 30 сония;
“яхши”-2 дақиқа 40 сония;
“қониқарли”- 2 дақиқа 55 сония.
|
Қўл жанги усуллари
|
Қўл жанги махсус жиҳозланган май-дончада ўтказилади. Раҳбар топшириғи билан ҳар бир ўқувчи дастурда кўзда тутилган 3 та усулни бажаради:
Тайёргарлик усуллари:
- ўзини-ўзи эҳтиёт қилиш усуллари (олдинга, орқага ва ёнга йиқилиш);
Ҳужум усуллари:
-қурол билан жанг усуллари (автомат билан уриш, санчиш);
- мушт билан уриш (тўғри, биқинга ва пастга);
- итариб йиқитиш (оёғи ортига оёқ қўйиб чалиб ва оёғидан чалиб ирғитиб йиқитиш), оғритувчи усуллар, (қўлни ҳар хил ҳолатларда қайириш, қўлнинг учини қайириш ва бошқалар);
Ҳимоя усуллари:
- рақиб қўлидан қутулиш (қўл, оёқ, бел, бўйин ва кийимдан ушлаб олинганда).
Қуролсизлантириш:
-пичоқ билан ҳужум қилганда ва пистолет ўқталганда.
|
Баҳолаш:
“аъло”-3 та усул бажарилса;
“яхши”-2 та усул бажарилса;
“қониқарли”-1 та усул бажарилса.
Усулларнинг бажарилиши қуйидагича баҳоланади:”бажарилди” - агар усуллар талаблар бўйича тез, ишончли бажарилса ва тўлиқ охирига етказилса;
“бажарилмади” - агар усуллар талабларга номувофиқ бажарилса ёки тўлиқ охирига етказилмаса.
|