Ўзбекистон республикаси хавфсизлиги ва мудофаасини таъминлашнинг конституциявий асослари


-§. Миллий хавфсизликнинг субъекти, объекти ҳамда


Download 56.19 Kb.
bet2/4
Sana07.04.2023
Hajmi56.19 Kb.
#1337214
1   2   3   4
Bog'liq
Хавфсизлигимиз ва мудофаамизни таъминлашнинг конституциявий асослари

2-§. Миллий хавфсизликнинг субъекти, объекти ҳамда
уни таъминлаш соҳасидаги давлат сиёсати

Миллий хавфсизлик субъекти, объекти ва бу борадаги сиёсат. Мамлакат хавфсизлигини таъминлаш давлатнинг бош вазифаларидан бири бўлиб, айнан шу соҳа унинг қонунчилик асосларини яратади, моддий-молиявий ва кадрлар ресурси сафарбарлигини, зарур бошқарув маҳкамасини, махсус хизматларни, Қуролли Кучларни ташкил қилади ва таъминлайди.


Хавфсизликни таъминлаш мамлакатни ривожлантиришнинг муҳим шарти, халқаро муносабатлар соҳасида, миллий манфаатлар ва устувор вазифаларни белгилашда давлат сиёсатининг таркибий қисми ва мезони ҳисобланади. Ушбу соҳада давлат сиёсати қуйидаги масалаларни ўз ичига олади: ташқи иқтисодий ва ташқи сиёсий фаолиятда миллий манфаатларни ҳимоялаш стратегиясини аниқлаш; Ўзбекистон Республикасининг ҳаётий муҳим манфаатларига таҳдидларни аниқлаш, баҳолаш, таҳлил этиш ва бу таҳдидларга қарши кураш; миллий хавфсизликка таҳдидларни бартараф этиш учун зарур бўлган механизмлар, тезкор тадбирлар ва ресурслар билан таъминлаш; шахс, жамият ва давлат манфаатларини ҳимоя қилиш кафолатлари тизимини кенгайтириш; миллий хавфсизликни таъминлаш тизимини ва тегишли қонунчилик базасини такомиллаштириш.
Миллий хавфсизликни таъминлаш соҳасидаги давлат сиёсати мамлакат ва бутун дунёдаги вазиятнинг, Конституцияда белгиланган, ҳозирги даврнинг алоҳида хусусиятлари, жуғрофий-сиёсий омилларнинг, Марказий Осиёдаги вазиятнинг ва ташқи сиёсатдаги халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган принциплари ва нормаларидан келиб чиқувчи устувор вазифаларнинг чуқур ва ҳар томонлама таҳлилини ҳисобга олган ҳолда қурилади.
Ҳаётий муҳим миллий манфаатларни турли кўринишдаги ички ва ташқи таҳдидлардан кафолатли ҳимоя этиш миллий хавфсизликнинг мазмун-моҳияти ҳисобланади.
Миллий хавфсизликнинг объекти қуйидагилардан иборат:
инсон - унинг ҳуқуқ ва эркинликлари;
жамият - унинг маънавий ва моддий бойликлари;
давлат - унинг конституциявий тузуми, суверенитети ва ҳудудий яхлитлиги.
Инсон, миллий хавфсизлик объекти сифатида энг юксак қадриятдир. Шу боисдан унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни ва қадр-қиммати ҳар доим биринчи ўринга қўйилади. Аслини олганда ҳам, шахснинг хавфсизлиги ва манфаатлари шу йўналишдаги давлат сиёсатини тушунишда ҳал қилувчи мезондир. Жамият ва давлат томонидан олиб борилаётган фаолиятнинг таъсирчанлиги шахс ҳаётининг дахлсизлиги ва хавфсизлиги давлат томонидан қай даражада таъминланиши орқали аён бўлади.
Жамият хавфсизлиги ёки “ижтимоий хавфсизлик”ни миллий хавфсизликдан айри ҳолда тасаввур қилиб бўлмайди. Бу - унинг таркибий қисмидир. Жамият хавфсизлигига таҳдид ижтимоий муносабатларга, ижтимоий турмуш тарзига, маънавий негизларга ва маданий-моддий қадриятларга, фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқларига, бошқарув тартибига, жамоат тартиби ва бошқаларга иқтисодий, экологик, ҳарбий зарар етказади. Ижтимоий, иқтисодий, маънавий, маданий, ахлоқий, ҳуқуқий, диний ва бошқа турдаги муносабатлар тизимидан иборат жамиятга таҳдид қилиш миллий хавфсизлик асосларига қилинган таҳдиддир. Масалан, миллатлараро, конфессиялараро муносабатларга ва фуқаролар тотувлигига рахна солинганда жамият тараққиётини узоқ муддат орқага суриб юбориши ёки миллий давлатчиликни барбод қилиши мумкин. Демократия, фуқаролик жамияти асослари, маънавий қадриятлар, оила, аҳолининг саломатлигини муҳофаза қилиш, шунингдек, жамиятнинг давлат устидан назорати самарали усулларини шакллантириш миллий хавфсизликни таъминлашнинг зарур шартларидир.
Давлат миллий хавфсизлик объекти сифатида миллатнинг бир бутунлиги ва барқарорлигини таъминлашни муқаррар зарурият, деб билади. Чунки давлат инсоннинг ҳуқуқлари ва эркинлигини таъминлар ва кафолатлар экан, миллий суверенитет давлат тимсолида намоён бўлиши боисиданоқ давлатнинг ўзи алоҳида бир қадрият бўлиб қолади.
Шу маънода, миллий хавфсизликни таъминлаш сиёсати барқарор демократик ривожланиш стратегияси билан узвий боғлиқ бўлиб, аслида, унинг таркибий қисми ва айни пайтда, худди шу демократик тараққиётни амалга оширишнинг муҳим шартига айланади. У қуйидаги принципларга асосланади:
- инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига риоя этиш;
- Конституция ва қонунларнинг устуворлиги;
- миллатнинг маънавий салоҳиятига таяниш;
- миллий манфаатларнинг устуворлиги;
- миллатлараро ва конфессиялараро тотувликни таъминлаш;
- ҳудудий яхлитликни сақлаш;
- хавфсизликнинг бўлинмаслиги;
- ҳарбий-сиёсий блокларда қатнашмаслик;
- ташқи сиёсатни мафкуралаштиришдан воз кечиш;
- ташқи ва ички сиёсатнинг бирлиги;
- бошқа давлатларнинг ички ишларига аралашмаслик;
- халқаро шартномалар бўйича зиммага олинган мажбуриятларга оғишмай риоя этиш;
- халқаро низоларни тинч йўл билан ҳал этиш, куч ишлатмаслик ёки куч ишлатиш билан таҳдид қилмаслик;
- жамият турмушининг барча жабҳаларида ўзгаришларнинг изчиллиги ва босқичлилиги;
- изчил демократлашув, фикрлар хилма-хиллиги ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқаришини ривожлантириш;
- ижтимоий адолат ва кучли ижтимоий сиёсат;
- экологик муаммоларни ҳал этишнинг устуворлиги;
- миллий хавфсизликка таҳдидларнинг хусусияти ва кўламига жавоб чораларининг бамавридлиги ва мутаносиблиги.
Миллий хавфсизлик ҳамиша ҳам чуқур идрок қилинган эмас. “Мил-лий хавфсизлик” атамаси илк марта Америка сиёсий луғатига президент Т.Рузвельт томонидан 1904 йилда киритилган. Кейинчалик мазкур тушун-чанинг мазмун доираси аста-секин ижтимоий муносабатлар, глобаллашув ва интеграция жараёнлари, шунингдек хилма-хил кўринишдаги таҳдид ва таҳликалар билан узвий боғлиқ равишда кенгайиб борди. Бугунги кунда мамлакат ҳаёти учун хатарли бўлган ҳар қандай муаммо миллий хавфсизликка таҳдидга айланиши мумкин.
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, миллий хавфсизликни таъминлашнинг асосий йўналишлари миллий манфаатлар устуворлиги, реал ҳамда потенциал таҳдид ва таҳликалар билан бевосита боғлиқ равишда белгиланади. Мазкур йўналишлар соҳаларга бўлинади ва қуйидагича номланади:
- сиёсий хавфсизлик, у ички ва ташқи жиҳатларга қараб, яъни ички сиёсий ва ташқи сиёсий хавфсизлик тарзида бўлинади;
- иқтисодий хавфсизлик, бу ҳам ички ва ташқи жиҳатларга қараб, яъни ички иқтисодий ва ташқи иқтисодий хавфсизлик тарзида бўлинади;
- ижтимоий хавфсизлик;
- гуманитар хавфсизлик;
- ҳарбий хавфсизлик;
- илмий-техникавий, технологик ва ахборот хавфсизлиги;
- экологик хавфсизлик.
Миллий хавфизликни таъминлашнинг қонунчилик ва назарий-методо-логик асослари тўғрисида сўз юритилар экан, концептуал ва дастурий ҳужжатлар хусусида ҳам тўхталиб ўтмаслик мумкин эмас. Улар, гарчи тўғридан-тўғри норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар сирасига киритилмаса-да, қонунлар ёки Президент Фармонлари билан тасдиқланади ва шу тарзда ҳуқуқий кучга эга бўлади. Масалан, Ўзбекистон Республикасининг Миллий хавфсизлик концепцияси ёки Ўзбекистон Республикаси Президентининг иккинчи чақириқ Олий Мажлис биринчи сессиясидаги маърузасида хавфсизликни таъминлаш соҳасида белгилаб берилган асосий вазифаларни амалга ошириш дастури шулар жумласига киради).

Download 56.19 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling