Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги а к а д е м и я


Download 0.89 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/53
Sana17.11.2023
Hajmi0.89 Mb.
#1782871
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   53
Bog'liq
Raqamli axborot 5f30d6c48fef7dc11c63dd2aa24adcc6

 
 
 
Тақризчилар:
 
 
 
 
техника фанлари доктори, 
профессор Б.Ш. Ражабов 
техника фанлари номзоди 
доцент Х.К. Самаров 
 
 
 
 
© Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси 2008 йил 



КИРИШ
Ахборотлаштириш сохасидаги давлат сиёсати, ахборот ресурслари
ахборот технологиялари ва ахборот тизимларини ривожланиш ва 
такомиллашувининг замонавий жаҳон тамойилларини ҳисобга олган ҳолда 
миллий ахборот тизимларини яратишга қаратилган.
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятининг ахборот таъминотини 
жадаллашуви, тезкор вазиятни тавсифловчи, ишончли маълумотларни 
мунтазам йиғиб борилиши, унинг ўз вақтида ва сифатли таҳлил қилиниши 
хозирги шароитда жиноятчиликка қарши курашни ташкил этишнинг муҳим 
шартларидан бир ҳисобланади. Ахборот жараёнларини автоматлаштириш 
компьютер техникасини жорий этишга, маълумотларни йиғиш, сақлаш, қайта 
ишлаш ва унинг асосида маълумотларни бериш автоматлаштирилган 
тизимларини яратишга бевосита боғлиқдир. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш 
фаолияти 
ахборот 
таъминотининг 
жадаллаштириш 
масаласини 
муваффақиятли ҳал этиш учун ахборот технологияларидан фойдаланиш 
амалий кўникмаларига эга кадрлар тайёрлаш талаб этилади. Юксак ахборот 
маданияти фақат чуқур махсус билимлар орқали таъминланади.
Замонавий мутахассисни малакаси шу билан белгиланадики, у шахсий 
компьютер ишлашининг асосий тамойили ва қурилмаларини тушуниши,
маълумотларни йиғиш, сақлаш ва қайта ишлашнинг, жумладан 
телекоммуникация (компьютер тармоғи) нинг замонавий тамойилларини 
билиши зарур. 
ИИИ лари ходимлари турли хил ҳужжатларни тайёрлашлари учун 
асосий иш вақтларини сарфлашларига тўғри келади. Бундай ҳужжатлар 
ичида бошқарув ҳужжатлари бўлган: буйруқлар, директивалар
йўриқномалар, ҳайъат қарорлари, аналитик маълумотномалар, ҳисоботлар ва 
бошқалар муҳим ўрин тутади. Бу ҳужжатлар бошқарувнинг турли 
вазифаларини амалга оширилишига хизмат қилади. Бошқарув 
ахборотларининг компьютерда матн процессорлари ва график муҳаррирлар 
ёрдамида қайта ишланиши электрон ҳужжатлар тайёрлашга, уларни сақлаш 



ва компьютер тармоқлари орқали узатишга кетган меҳнат ҳаражатини 
қисқартириб, меҳнат самарадорлигини сезиларли даражада оширади. Шу 
сабабли ҳар бир ходим учун матнлар, расмлар ва жадвалларни матн 
мухаррирлари ёрдамида қайта ишлаш имкониятлари ва улардан фойдаланиш 
кўникмаларига оид билимлар муҳим аҳамият касб этади.
Ҳуқуқшунослар ўзининг амалий фаолиятида фақат аниқ юридик 
фактлар билангина эмас балки юридик жиҳатдан аҳамиятли бўлган ходиса 
ва жараёнлар билан ишлашлашларига тўғри келади. Уларнинг статистик 
таҳлили ҳуқуқшунослар фаолиятининг зарурий шарти ҳисобланади.
Мутахассис ишининг самараси, уни иш вақтини қанчалик рационал 
сарфланаётганлигига боғлиқ бўлса, ҳуқуқий ахборот тизимларидан (LexUZ, 
Право, Норма) фойдаланиш эса вақтни имкон қадар кам сарфлашга ва 
ҳуқуқий актларни қидириш учун зарур бўлган ҳаракатларни қисқартиришга 
олиб келади.
ИИИ лари ходимлари фаолиятини муваффақиятли ташкил этиш учун 
самарали ташкиллаштирилган ахборот таъминоти тизими зарур. Ушбу 
тизимнинг асосий элементи ўзаро боғланган маълумотлар базалари тўплами 
ҳисобланади.
Ўқув қўлланма тингловчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари 
мутахассисларига, замонавий ахборот технологиялари ва алоқа воситалари, 
ахборот тармоқлари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари фаолиятида 
мавжуд автоматлаштирилган тизимлардан фойдаланишга оид зарурий 
кўникмаларни ҳамда уларнинг турли усулларидан фойдаланишнинг назарий 
билим ва амалий кўникмаларини эгаллаш, ўзининг касбий фаолиятида ушбу 
кўникмалардан самарали фойдаланиш; уларга процессуал ҳужжатларни 
юқори маҳорат билан, тезкор ва сифатли тайёрлаш ва ахборот 
технологиялари ёрдамида маълумотлар алмашинувини амалга ошириш 
техникасига оид назарий билимларни сингдириш имконини беради.




Download 0.89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling