Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги а к а д е м и я р. М. Махмудов, Б. Н. Сирлиев


Download 0.8 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/67
Sana16.03.2023
Hajmi0.8 Mb.
#1279001
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   67
Bog'liq
академия пед психология

Нутқий мулоқот воситаси энг универсал алоқа воситаси бўлган инсон 
нутқидир. Чунки нутқ ѐрдамида ахборот бериш чоғида хабар мазмуни энг кам 
даражада йўқотилади. Нутқ – вербал алоқа, яъни тил ѐрдамида мулоқот қилиш 
жараѐни. Нутқнинг ёзма ва оғзаки турлари мавжуд. Оғзаки нутқ диалогик ва 
монологик нутқларга бўлинади. Диалог – бирон масалани биргаликда муҳокама 
қилаѐтган ва ҳал этаѐтган суҳбатдошларнинг сўзлашуви. Монологда эса бир 
одам уни тинглаѐтган бошқа одамга ѐки кўплаб бошқа одамларга қарата нутқ 
сўзлайди.
Ички ишлар органлари ходимларининг фаолиятида мулоқотнинг нутқий 
воситаларидан фойдаланиш муҳим ўрин тутади. Ходим хизмат фаолиятининг 
самарадорлиги кўп жиҳатдан бевосита мулоқот жараѐнида ѐки турли хил 
ҳужжатлар тузишда ўз фикрини тўғри ифодалаш, уларни тўғри баѐн этишга 
боғлиқ. 
Нутқ мулоқотнинг универсал воситаси бўлса-да, у фақат фаолият 
тизимига алоқадор бўлган шароитдагина аҳамиятга эга бўлади, фаолиятга 
дахлдорлик эса мулоқотнинг бошқа – нутқсиз воситаларини қўллаш билан 
тўлдирилади.
Ушбу воситаларнинг биринчи гуруҳига имо-ишора ва мимика киради. 
Мимика – юзнинг мулоқот пайтидаги динамик ифодаси. Имо-ишора – 
жамиятда ишлаб чиқилган ва руҳий ҳолатни ифодалайдиган ҳаракат. Уларга 
қараб биз инсоннинг бирор-бир воқеага, шахс, нарсага муносабати ҳақида 
хулоса қиламиз. Имо-ишора одамнинг истаклари, аҳволидан дарак бериши 
мумкин.
Мулоқотнинг нутқсиз воситасига кирувчи бошқа гуруҳни во-
каллаштириш тизими, яъни овоз сифати, унинг диапазони, оҳангдошлиги ва 
бошқалар ташкил этади. Ушбу қўшимчаларнинг ҳаммаси ахборотнинг 


73 
аҳамиятини оширади ва нутққа қўшилган ўзига хос «қўшимча» вазифасини 
бажаради.
Психологик алоқа ўрнатиш 
мулоқотнинг керакли йўналишда 
ривожланиши ва белгиланган мақсадга эришишни таъминловчи шароитларни 
яратишга қаратилган мақсадга йўналтирилган, режалаштириладиган 
фаолиятдир.
Психологик алоқа ўрнатишда мулоқот ривожланиши умумий 
жараѐнининг бир қисмини қамраб олувчи бир неча босқичларни ажратиб 
кўрсатиш мумкин. 
Бўлғуси мулоқотни башорат қилиш 
Алоқа ўрнатишни осонлаштирувчи ташқи 
шароитни яратиш 
Ташқи коммуникатив хислатларни намоѐн этиш 
ва келишувларни тўплаш 
Умумий ва нейтрал қизиқишларни излаш 
Мулоқотдаги тўсиқларни бартараф этишга 
қаратилган ҳаракатлар 
Индивидуал таъсир этиш 

Download 0.8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling