Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги а к а д е м и я р. М. Махмудов, Б. Н. Сирлиев
Download 0.8 Mb. Pdf ko'rish
|
академия пед психология
Коммуникатив фаолият. Юқорида таъкидланганидек, ходим касбий
фаолияти коммуникатив доирасининг кенглиги (мулоқот ва муомалага бойлиги) билан ажралиб туради. Унинг коммуникатив фаолияти мулоқот орқали, яъни оператив хизмат вазифаларини бажариш мақсадида атрофдагилар билан бевосита нутқий алоқа орқали зарур маълумотларни олишда намоѐн бўлади. Мулоқот жараѐнида таъсир этиш учун ходим шахсида етарлича юксак ақл ва билимдонлик, кучли ирода, шунингдек унинг инсоний жозибасини белгиловчи шахсий хислатлари уйғунлашиши керак. Ходим касбий фаолиятининг асосий психологик хусусиятлари ва таркибий элементларини юзаки кўриб чиқиш ҳам унинг фаолияти қанчалик мураккаб ва серқирралилигидан далолат беради. Касбий фаолият ходимга 121 кўплаб турли талаблар қўяди, улар орасида энг муҳимларидан бири – шахсда ўзига хос зарур касбий хислатларнинг ривожланган бўлиши. Уларга биринчи навбатда қуйидагилар киради: унинг шахсга хос хислатларнинг касбий-психологик йўналганлиги; психологик барқарорлик; ривожланган иродавий хислатлар: мураккаб вазиятларда ўзини тута билиш, жасурлик, мардлик, оқилона таваккалга мойиллик; яхши ривожланган коммуникатив хислатлар; турли тоифадаги кишилар билан тезда алоқага кириша олиш, ишончли муносабатлар ўрната олиш ва сақлай олиш; турли хил оператив хизмат вазифаларини бажаришда одамларга психологик таъсир кўрсата олиш қобилияти; ролга, бошқа қиѐфага кира олиш; касбий жиҳатдан ривожланган зарур билиш хислатлари: кузатувчанлик ва диққатни жамлай олиш, ривожланган хотира, ижодий тасаввур; ривожланган тафаккур, қаттиқ ақлий меҳнатга мойиллик, фаросат, интуиция ривожланганлиги; зийраклик, мураккаб вазиятдан чиқиб кета олиш. Ушбу хислатлар инсонга аввалдан хос эмас. Уларни шакллантириш ва ривожлантириш – давомли ва қийин жараѐн, аммо у ички ишлар органлари ходими касбий шаклланишининг зарур шартидир. Ушбу хислатларнинг ходим шахсида бўлмаслиги ѐки етарли ривожланмаганлиги унинг ўз функционал вазифаларини нормал бажаришига ҳалақит бериб, фаолияти жараѐнида хатоларга йўл қўйиш, ўз касбига мослаша олмаслигига ва касбий бузилишига олиб келади. Шу муносабат билан ходимларда ушбу хислатларни шакллантиришга хизмат қиладиган амалий таълимда касбий-психологик тайѐргарлик катта аҳамият касб этади. Download 0.8 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling