Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги а к а д е м и я р. М. Махмудов, Б. Н. Сирлиев
Download 0.8 Mb. Pdf ko'rish
|
академия пед психология
Меҳнат фаолияти. Инсоният ўзининг меҳнати туфайли онгли
мавжудодга айланган, жамиятда мўл-кўлчиликни яратган, табиатда эса айрим ўзгартиришларни амалга оширган, борлиқ тўғрисидаги маълумотларни эгаллашга мушарраф бўлган. Меҳнат фаолиятининг таркибида меҳнат, иш ҳаракат ѐтади. Уларнинг ҳар қайсиси меҳнатнинг муайян улушини амалга ошириши туфайли фаолият маҳсули вужудга келади, у моддий ѐки маънавий шаклда бўлиши мумкин. 137 Аждодларимиз томонидан яратилган касб-кор кўникмаларини авлодларга ўргатиш меҳнат фаолияти ѐрдамида амалга оширилган. Касбий малакани шакллантириш, такомилаштириш, маҳсулот яратиш ва ундан мақсадга мувофиқ фойдаланиш меҳнат фаолияти орқали рўѐбга чиқарилади. Меҳнат фаолиятида амалий кўникмалар барқарорлашади, назарий фикр, ғоя, мулоҳаза вужудга келади. Фаолият билан онг бирлиги мавжуд бўлганлиги сабабли шахс таркиб топади, ҳам ақлан, ҳам ахлоқан ривожланади. Меҳнат фаолияти индивидуал хусусият касб этса-да, лекин унинг моҳияти ижтимоийдир. Инсон шахсий эҳтиѐжини қондириш учун меҳнат қилади, у ѐки бу маҳсулотни ишлаб чиқаради, пировард натижада жамият фаровонлиги учун ўз шахсий улушини қўшади. Меҳнат фаолияти яшаш, эҳтиѐжни қондириш, келажак учун мўл- кўлчилик вужудга келтириш, яратилган маҳсулотни (меъморчилик, санъат, маданият асарларини) сақлаш, асраш, мерос сифатида қолдириш функцияларини бажаради. Ша боис меҳнат фаолияти ўн минглаб касб-кор профессиограммасига асосланган ҳолда турли шаклда ташкил қилинади ва муайян режа, мақсадни рўѐбга чиқариш учун ҳар хил вазиятларда амалга оширилади. Меҳнат маиший ва ишлаб чиқариш турларига ажратилган ҳолда инсонннинг лаѐқати, қобилияти, салоҳиятига қараб тақсимланади. Шунинг учун меҳнат фаолиятининг содда кўринишлари илк болалик ѐшидан кўзга ташланади, бу ўринда дастѐрлик, кўмаклашиш ҳолатлари назарда тутилади. Кейинчалик яхлит меҳнат фаолияти ташкил қилинади ва муайян мақсад амалга оширилади, унинг маҳсули (натижаси) моддий кўринишга эга бўлади. Меҳнат турлари маиший, ишлаб чиқариш соҳалари моҳиятидан келиб чиққан ҳолда пайдо бўлади ва ижтимоий талаб ва эҳтиѐжни қондиришга хизмат қилади. Меҳнат фаолияти шахсни рағбатлантиради (маош, мақтов) ва касбий шаклланишининг янги қирраларини рўѐбга чиқаришга замин ҳозирлайди. Натижада шахсни қобилиятли, салоҳиятли малакали мутахассис, маҳоратли, янгиликка интилувчи касб эгаси босқичларига эришишга сафарбар этади. 138 Меҳнат фаолияти кишида праксизм (лаззатланиш) ҳиссини шакллантиради, бутун имкониятини ишга туширишга моддий, маънавий асос яратади. Download 0.8 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling