Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги а к а д е м и я р. М. Махмудов, Б. Н. Сирлиев


Download 0.8 Mb.
Pdf ko'rish
bet51/67
Sana16.03.2023
Hajmi0.8 Mb.
#1279001
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   67
Bog'liq
академия пед психология

уқуви 
маҳорати 
ҳамда 
кўникмаларини 
такомиллаштириш 
ва 
ривожлантириш. Ички ишлар органлари ходимлари ўз фаолиятида асосан 
турли тоифадаги фуқаролар (жабрланувчилар, гувоҳлар, гумон қилинувчилар, 
махсус ҳисобда турганлар ва ҳ.к.) билан доимий мулоқотда бўладилар. 
Олинадиган оператив муҳим ахборотнинг сифати ходимларнинг улар билан 
муомала қилиш, психологик алоқа ўрнатиш, ишончли муносабатга киришиш 


126 
қобилиятига боғлиқ. Бу эса, ўз навбатида, бутун фаолиятнинг самарадорлигига 
таъсир кўрсатади. Психологик тайѐргарлик давомида ходимлар психологик 
алоқа ўрнатиш тизими, усуллари ва йўлларини эгаллашлари керак. Уларда 
нотаниш кишилар билан тезда алоқа ўрнатиш ва уларни ўзига мойил қилиш, 
одамларнинг фикрини эшита олиш, мулоқот жараѐнида психологик тўсиқларни 
енга олиш маҳорати шаклланиши лозим. Психологик тайѐргарлик ходимлардан 
психологик алоқа ўрнатиш жараѐнини енгиллаштиришга имкон берувчи 
муайян қоидаларни ўзлаштиришларини тақозо этади.  
Оператив хизмат фаолиятининг турли вазиятларида ролга кириш 
кўникмаларини шакллантириш. Ички ишлар органлари ходимларининг 
касбий маҳоратини ташкил қилувчи муҳим таркибий қисмлардан бири 
жиноятларни очиш ва уларнинг олдини олиш учун зарур ахборот олиш 
мақсадида фойдаланадиган ролга кириш кўникмаларидир. Шу муносабат билан 
психологик тайѐргарлик давомида ходимлар ўзларининг ички ишлар 
органларидан эканликлари, ҳақиқий хислатлари ва ҳолатларини, мулоқотга 
киришишдан кўзлаган мақсадларини ниқоблай олиш маҳоратини эгаллашлари 
керак.  
Фуқаролар билан мулоқотга киришишнинг мураккаб, низоли 
вазиятларида таъсир этишнинг психологик-педагогик усулларини қўллаш 
маҳоратини такомиллаштириш. Фуқаролар билан муомала қилиш жараѐнида 
юзага келадиган низоли вазиятлар ички ишлар органлари ходимларининг 
фаолияти учун одатий ҳолдир. Шу боис ходимларда низоли вазиятни бартараф 
этиш маҳоратини шакллантириш, уларга низоларни ҳал қилиш усулларини 
ўргатиш жуда муҳим. Ходимлар фаолиятининг самарадорлиги кўп жиҳатдан 
одамларга психологик таъсир кўрсатишнинг ишонтириш, мажбурлаш, 
рағбатлантириш сингари муайян усулларидан моҳирлик билан фойдаланишга 
боғлиқ. Ходимларда низоли вазиятда ўзини тутишнинг турли тактик 
усулларини қўллаш ҳамда низоли вазиятдан оператив мақсадда фойдаланиш 
кўникмалари ҳам шаклланиши керак.  


127 

Download 0.8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling