Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги а к а д е м и я р. М. Махмудов, Б. Н. Сирлиев
Download 0.8 Mb. Pdf ko'rish
|
академия пед психология
Савол ва топшириқлар
1. Ички ишлар органлари фаолиятида амалий педагогик жараѐн ва педагогик психологияда шахс муаммоси ҳақида сўзлаб беринг. 2. ―Таълим олаѐтган шахс педагогик жараѐннинг объекти ва субъекти‖ деганда нимани тушунасиз? 3. Таълим олаѐтган шахснинг мотивацион, интеллектуал, психофизологик ва ижтимоий психологик ҳусусияти нима? 4. Педагогик жараѐнда ички ишлар органлари мутахассисларининг психологик тавсифи ҳақида тушунтиринг. 5. Ички ишлар органлари жамоасида фаолиятида раҳбар шахсни ўрганишнинг педагогик усул ва услублари ҳақида сўзлаб беринг. 6. Суҳбат, анкета, биографик усул, психологик тестларга таъриф беринг. 7. Таълим олаѐтганларни ўрганишда моделлаштириш, таълим олаѐтган шахсга психологик-педагогик таъсир этиш нима? 36 8. Раҳбар ходимларни оператив-хизмат ва педагогик фаолиятига психологик-педагогик таъсир этишнинг ўзига хос жиҳатлари нималардан иборат? 9. Педагогик психологияда таълим олаѐтган шахс муаммоси деганда нимани тушунасиз? 10. Ички ишлар органлари ходимлари шахсига психологик тавсиф беринг. 11. Психологик тестлар таълим олаѐтган шахсни ўрганишнинг асосий усуллари эканлигини изоҳланг. 37 3-мавзу. Шахс тараққиётининг ёшга боғлиқ хусусиятлари ва уни педагогик жараёнда тутган ўрни 1. Ёш даврлари психологияси фанининг предмети, принциплари, вазифалари ва илмий тадқиқот методлари Ёш даврлари психологияси инсонда турли психик жараѐнлар, яъни сезги, идрок, диққат, хотира, тафаккур ва хаѐлнинг ўзига хос хусусиятлари, ўйин, ўқиш ва меҳнат каби ҳар хил фаолият турлари асосида ривожланиши, шунингдек инсон шахсининг таркиб топишини илмий жиҳатдан тадқиқ қилади. Инсон руҳиятининг ривожланиш давларини аниқлаш, шу соҳадаги маълумотларни тўплаш ҳам мазкур психологиянинг баҳс мавзусига киради. Боланинг туғилишидан вояга етгунича ҳар тамонлома ривожланиши, жамиятнинг тенг ҳуқуқли аъзоси бўлгунича улғайиши ва шахснинг таркиб топиши муаммоларини, уларнинг психологик механизмларини аниқлаш ва шарҳлаш ѐш даврлари психологияси соҳасининг муҳим жиҳатидир. Download 0.8 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling