илоҳий ҳақиқатга эришишлари йўлида ўзини, (яъни Исо
ни) худонинг ўғли, худо ва одамлар ўртасидаги воситачи
сифатида тан олишларига ва унинг таълимотини қабул
қилишга даъват этган.
Фаластинда Исонинг уч йиллик даъватчилик фаолияти ку-
тилган натижа бермаган, унга эргашганлар жуда кам бўлган.
Бундан ташқари, унинг қэрашлари иудаизм таълимотига мос
келмаслиги, баъзи бир муҳим масалаларда унга қарши турган-
лиги, Қуддус коҳинларининг кескин қаршилигига сабаб бўлган.
Рим давлати ва коҳинлар уни сохта ма\дийликда айблаб
таъқиб қилганлар. Оқибатда Исо ҳокимият ва расмий динни
бадном қилганлиги учун хочга тортиб ўлдиришга ҳукм килин
ган. Исо Масиҳни учта қароқчи билан бирга қатл қилиниши
белгиланган. Ўша даврда расман тан олинган анъанага биноан,
қатл майдонида тўпланган оломон ўлимга маҳкум қилинган-
лар орасидан битгасини афв этиш ҳуқуқига эга эди. Шу боис,
аюмон қароқчи Варравани танлаб, Исо Масиҳдан юз ўгирган.
Диний ривоятларда қайд этилишича, Исо қатл қилинга-
нидан кейин уч кун ўтгач мўъжизавий равишда қайта ти-
рилган ва шогирдлари билан қирқ кун бирга бўлган. Қир-
қинчи кун Исо шогирдларига охиратда яна ерга қайтишини
айтиб, осмонга кўтарилиб кетган.
Исонинг ҳаёт фаолияти тўғрисидаги диний ривоятни
қисқача шундай таърифлаш мумкин. Евангелияларда қайд
этилган Исонинг ҳаёти тўғрисидаги маълумотларда ноаниқ-
ликлар мавжуд. Масалан, ҳаворий Матфей ўз евангелиясида
Исо шажарасини Довуд, Соломон ва Иброҳим билан боғ-
лашга ҳаракат қилган. Ҳаварий Лука Исо Довуднинг 28-авло-
ди эканлигини қайд этган. Мазкур далилларни исботлаш
қийин, чунки Довуд тарихий манбаларга кўра, -милоддан
аввалги X асрда яшаган (минг йил давомида уларнинг ўрта-
Do'stlaringiz bilan baham: |