ларида иудаизмга зид ғоялар аниқ намоён бўлади. Уларда Исо
ўзининг қарашларини «Эски А\д»да ёзилган ғоялар билан
мунозара усулида баён қилган. Айтилганки, «зино қилма»,
мен айтаманки, кимда-ким «ожизалар»га шаҳвоний ниятда
қараса, у билан қалбида зинога йўл қўяди. Айтилганки, «жонга-
жон, қонга-қон», мен айтаманки, «кимки сизнинг чап юзин-
гизга бир шапалоқ урса, сиз унга ўнг юзингизни тутинг»,
«зулмга зулм билан жавоб берманг», «душманларингизга меҳр-
муҳаббат билан муносабатда бўлинг» ва ҳоказо2 .
Шундай қилиб, Исо таълимоти вужудга келган вақтдан
бошлаб, иудаизм қадриятлари қабул қилинмаган. Худонинг
моҳияти муҳаббат эканлиги ва одамларга ёмонлик қилмас-
лиги, унинг олдида одамларнинг тенглиги, инсонга меҳр-
муҳаббат кўрсатиш ва улуғлаш, ахлоқий қадриятларнинг
аҳамияти каби ғоялар янги диннинг турли халқ^ар орасида
кенг ёйилишига сабаб бўлган.
Христианлик таълимотининг шакллаиишида илоҳиёт со-
ҳасидаги изланишлар билан бирга ижтимоий фикр, ўша дав-
1
Кэранг: Мизун Ю. В.. Мизун Ю. Г.
Тайны
богов и
религий. -
М., 1999.
- С.978.
2 Қаранг: Радуги:*
А. А.
Введение в религиоведение: теория, история
и современные религии. - М., 2000. - C .117.
- 121 -
рдаги фалсафий таълимотлар ва мутафаккирларнинг ғояла-
ри ҳам муҳим манба вазифасини ўтаган.
Рим давлатининг инқирози натижасида, одамларнинг
жаҳолат гирдобига ботиб қолган жамиятга ва эртанги кунга
кюнчи йўқолган. Расмий дин одамлар орасида тобора ўз
мавқеини йўқотиб борган. Одамлар орасида қисматга, тақ-
дири азалга ишониш кенг ёйилган. Илоҳий халоскор тўғри-
Do'stlaringiz bilan baham: |