122 -
тенгсизлик жамиятга хос воқеликдир. Қул пок виждони, ин-
сонпарварлиги, дўстларга садоқати, жасурлиги каби маъна
вий фазилатлари билан хўжайинидан устун туриши мумкин.
Қуллик кишининг жисмоний ҳолатидир.
Сенека борлиқни илоҳий дунё ва одамлар дунёсига була
ди. Улар бир-бирлари билан боғлиқцир. Икки дунё Уртасида
ги алоқачи вазифасини авлиёсифат кишилар жамоаси бажа
ради. Жамоа аъзоларининг диний ва дунёвий ҳокимиятга
итоаткорлиги, зулмга қаршилик кўрсатмаслиги. жисмийлик-
дан руҳий етукликни устун қўювчи, стоиклар таълимотини
яхши биладиган ва уларга сузсиз амал қиладиган кишилар
орасидан танлаб олиниши тавсия этилади. Сенека тарғиб
қилган кишилардаги фазилатлар христианликнинг маъна
вий қадриятларига мос келади.
Сенека давлатларни икки турга бўлади:
1) худо ва одамларнинг ҳамкорлигига асосланувчи, ҳуду-
ди ернинг муайян бир бўлаги билан чекланмайдиган катта
давлат;
2) ҳудуди маконда чекланган кичик давлат. Одамлар ик
кала давлатга \ам хизмат қилишлари мумкин, лекин бу дунё
да халқларни бирлаштирувчи илоҳий давлатни танлаган одам
югқазмайди.
Шу тариқа кишилар онгига космополитизм (грекча
/cosmopolites -
ер шари фуқароси деган маънони англатади)
сингдирилади. Бу таълимот охиратда ер юзидаги барча одам
ларни бирлаштирувчи илоҳий подшоликни қуриш ғоясига
асосланади.
Сенека таълимотидаги моддий дунё лаззатларининг ўткин-
чилиги, одамларга ҳамдардлик, камтарона яшаш, ўзини ху
дога бахшида этиш каби ғоялар христианлик таълимотида
янада ривожлантирилган.
Христианлик таълимотининг шакллаиишида Александ-
Do'stlaringiz bilan baham: |