Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги а к а д е м и я


сида бор-йўғи 28 та авлод ўтганлиги шубҳалидир)


Download 4.7 Mb.
Pdf ko'rish
bet92/144
Sana03.12.2023
Hajmi4.7 Mb.
#1797030
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   144
Bog'liq
lFxnwJgxlws4RgQ0ECBRecjWJP0eJjFT9MRcTSlw

сида бор-йўғи 28 та авлод ўтганлиги шубҳалидир).
Евангелияларда Исонинг ҳаёти тўғрисида қайд этилган 
маълумотлардаги ноаник^тиклар ёки хатолар унинг тарихий 
шахс эканлигига шубҳа туғдиради. Шу боис унинг шахсига 
муносабат масаласида афсонавий ва тарихий мактаблар шакл- 
ланг'Ш. Афсона мактабининг вакиллари Исонинг тарихий шахс
119
-


эканлигини инкор этадилар ва Исо тўғрисидаги қарашлар- 
нинг турли диний ривоятлардан тузилганлигини исботлашга 
ҳаракат қиладилар. Мазкур мактабнинг камчилиги шундаки, 
унда Исо тўғрисидаги қарашларнинг асосида ҳеч қандай та­
рихийлик йўқ деган гояни исботлашга интиладилар.
Бошқа тарихий мактаб вакиллари эса Исонинг тарихий 
шахс эканлигини исботлашга ҳаракат қиладилар. Бунда асо­
сий далил сифатида евангелияларда номлари қайд килин­
ган персонажлар: Иоан чўқинтирувчи, ҳаварий Павел, Рим 
ноиби Понтий Пилат кабиларнинг тарихий шахс эканлиги 
қайд этилади. Албатта, бу далиллар унинг тарихий шахс экан­
лигини исбот қилиш учун етарли эмас ва бунга янада асосли 
далиллар талаб этилади.
1946—1947 йилларда Ўлик денгиз қирғоғида жойлашган 
Қумрон ғоридан археологлар томонидан қадимги ўрама би- 
тикларнинг топилиши ушбу масалага ойдинлик киритган. 
Қўлёзмаларнинг милодий I аср ўрталарида Фаластинда фао­
лият кўрсатган иудаизмнинг эссинлар мазҳабига тегишли 
эканлиги аниқланган. Эссинлар эътиқоди, диний маросим­
лари ва турмуш тарзи билан христианликка яқин турган.
Қумрон қўлёзмалари асосан инжилнинг лавҳалари, жа­
моанинг низоми ва дуолардан иборат бўлган. Қўлёзмаларда 
«ер юзида адолат ўрнатадиган устоз», янги диний мазҳабга 

Download 4.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   144




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling