Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги академияси
Download 2.15 Mb.
|
Ҳуқуқшунослик
3-§. Ходимнинг ҳуқуқлари.
Меҳнат қилиш учун белгиланган ёшга етган ҳамда иш берувчи билан меҳнат шартномаси тузган шахс (Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар) ходим дейилади. Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига мувофиқ ҳар бир шахс меҳнат қилиш, эркин иш танлаш, ҳаққоний меҳнат шартлари асосида ишлаш ва қонунда белгиланган тартибда ишсизликдан ҳимояланиш ҳуқуқига эгадир. Ишга қабул қилишга ўн олти ёшдан йўл қўйилади. Меҳнат қилиш ёши. Жисмоний шахслар маълум ёшга тўлган пайтдан бошлаб меҳнат қилиш ҳуқуқига эга бўладилар. Умумий асосларга кўра меҳнат қилиш ҳуқуқи 18 ёшга тўлган пайтдан бошлаб вужудга келади. Бироқ, ёшларни меҳнатга тайёрлаш учун умумтаълим мактаблари, ўрта махсус, касб-ҳунар ўқув юртларининг ўқувчиларини уларнинг соғлиғига ҳамда маънавий ва ахлоқий камол топишига зиён етказмайдиган, таълим олиш жараёнини бузмайдиган енгил ишни ўқишдан бўш вақтида бажариши учун улар ўн беш ёшга тўлганидан кейин ота-онасидан бирининг ёки ота-онасининг ўрнини босувчи шахслардан бирининг ёзма розилиги билан ишга қабул қилишга йўл қўйилади. Меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига кўра ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар соғлиғи, хавфсизлиги ёки ахлоқ-одобига зиён етказиши мумкин бўлган меҳнат шароити ноқулай ишларга, ер ости ишларига ва бошқа ишларга ходим сифатида ишга олиниши мумкин эмас. Ҳар бир ходим қуйидаги асосий меҳнат ҳуқуқларига эга ҳисобланади: ўз меҳнати учун ҳақ олиш; дам олиш; хавфсизлик ва гигиена талабларига жавоб берадиган шароитларда меҳнат қилиш; касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш; ишлаш жараёнида соғлиғига ёки мол-мулкига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш; касаба уюшмаларига ҳамда ходимлар ва меҳнат жамоаларининг манфаатларини ифода этувчи бошқа ташкилотларга бирлашиш; қариганда, меҳнат қобилиятини йўқотганда, боқувчисидан маҳрум бўлганда ва бошқа ҳолларда ижтимоий таъминот олиш; ўзининг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, шу жумладан суд орқали ҳимоя қилиш ва малакали юридик ёрдам олиш; жамоаларга доир меҳнат низоларида ўз манфаатларини қувватлаш. Download 2.15 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling