Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги академияси


Ибтидоий жамоа даврида жамият тузилишига қуйидаги белгилар хос


Download 2.15 Mb.
bet2/231
Sana22.07.2023
Hajmi2.15 Mb.
#1661746
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   231
Bog'liq
Ҳуқуқшунослик

Ибтидоий жамоа даврида жамият тузилишига қуйидаги белгилар хос:

  • ибтидоий жамоа одатда 30-50 кишидан иборат гуруҳлардан ташкил топган;

  • одамларни бирлаштириб турувчи асосий омил бу уларнинг қариндошлик асосида уюшишидир;

  • ибтидоий жамоа тузуми даврида шахс уруғдан ташқарида мавжуд бўлиши мумкин бўлмаган, унга ижтимоий муносабатларнинг мустақил субъекти сифатида қаралмаган;

  • оила асосан полигамик ҳарактерга эга бўлган, қариндошлик она орқали белгиланган. Шу туфайли ҳам мазкур давр матриархат даври, деб ҳам юритилади.

Ижтимоий ҳокимият. Ибтидоий жамоа тузуми даврида ижтимоий ҳокимият тўлалигича жамиятнинг ўзига тегишли бўлган, бунда уруғ учун энг муҳим бўлган масалалар юзасидан бошқарув қарорлари уруғ аъзоларининг умумий йиғинида қабул қилинган. Бошқарув ишларида уруғнинг барча тенг ҳуқуқли аъзолари иштирок этганлар, уруғга жамоа томонидан сайланган уруғ оқсоқоли раҳбарлик қилган. Оқсоқоллар ва бошлиқлар ҳокимияти уруғнинг кекса аъзоларининг мутлақ обрўси, чуқур ҳурмат-эътибори, тажрибаси ва ақл-заковатига асосланган.
Ижтимоий нормалар. Бу даврда уруғ аъзолари ўртасидаги ижтимоий муносабатлар узоқ йиллар давомида шаклланиб, авлоддан-авлодга ўтиб келган урф-одат, ахлоқ, мутлақ тақиқлар (табу), маросим қоидалари, диний расм-русумлар асосида тартибга солинган.
3-§. Давлатнинг вужудга келиши хақидаги турли назариялар.

Давлат жуда мураккаб, узоқ тараққиёт йўлини босиб ўтган. У серқирра ҳодиса сифатида узоқ йиллардан буён инсониятни қизиқтириб келади. Давлат ва ҳуқуқнинг вужудга келиши ва ривожланиши жараёнини тушунтирувчи турли-туман назариялар мавжуд.


Диний (теологик) назария. Бу назария (юнонча theos – худо, logos – тушунча, таълимот, худо тўғрисидаги таълимотни англатади. Диний таълимотлар давлат ва ҳуқуқнинг вужудга келиши тўғрисидаги илк таълимотлардир. Ушбу назария вакиллари (Аврелий Августин (354-430), аль-Маварди (974-1058), Ибн Рушд (1126-1198), Фома Аквинский (1225-1274), Ибн Халдун (1332-1406) Жан Маритен) нинг фикрича, бутун олам, шу жумладан, давлат ва ҳуқуқнинг келиб чиқиши ҳам худонинг иродаси билан боғлиқ. Ҳукмдорлар худонинг иродасини ифодаловчилардир. Шунинг учун ҳам фуқаролар уларнинг амрига сўзсиз бўйсунишлари лозим бўлади.

Download 2.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   231




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling