Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги академияси


Download 2.15 Mb.
bet3/231
Sana22.07.2023
Hajmi2.15 Mb.
#1661746
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   231
Bog'liq
Ҳуқуқшунослик

Патриархал назария. Мазкур назариянинг асосчилари бўлиб, Аристотель ва Конфуцийлар ҳисобланади. Лекин у XVII – XVIII асрларда Фильмер, Генри Мен, Михайловский каби олимларнинг асарлари орқали кенг тарқалди. Ушбу назария намоёндаларининг фикрича, давлат оиланинг ривожланиши асосида вужудга келган. Ибтидоий оилага ота бошчилик қилиб, кейинчалик давлат вужудга келади ва ота ҳокимияти меросий бўлади.
Шартнома назарияси. Ушбу назария вакилларининг (Г.Гроций, Ж.Руссо, А.Радищев, Т.Гоббс, Локк, Б.Спиноза) фикрича, давлат ҳокимияти кишиларнинг ўзаро бирлашиб ихтиёрий шартлашганликларининг ифодасидир. Бунда давлат ва жамият ўртасида ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятлар тизими вужудга келиб, ўз навбатида уларда шартнома мажбуриятларини бажармаганликлари учун жавобгарлик туғилади.
Материалистик (марксистик) назария. Ушбу назария вакилларининг (К.Маркс, Ф.Энгельс, В.Ленин – XIX-XX асрлар) фикрича, давлат энг аввало, иқтисодий муносабатларнинг ривожланиши, бир-бирига қарама-қарши синфларнинг юзага келиши натижасида вужудга келган. Бунда давлат иқтисодий ва сиёсий жиҳатдан ҳукмрон бўлган табақаларнинг қуйи табақаларни бостириб туриш воситаси сифатида майдонга чиқади.
Зўравонлик назарияси. Мазкур назария вакиллари (Е.Дюринг, Л.Гумплович, К.Каутский – XIX аср) давлатнинг вужудга келишига ҳарбий сиёсий омиллар, яъни бир қабиланинг иккинчи қабилани қулликка тортиши сабаб бўлган, деб ҳисоблайдилар. Бунга кўра, давлат босиб олинган ҳудудларни (халқларни) бошқариш учун зўрлов аппарати вазифасини ўтаган.
Психологик (руҳий) назария. Мазкур назария XIX асрларда юзага келган бўлиб, унинг асосий ғоялари Г.Тард, Л.И.Петражицкий ва бошқаларнинг асарларида ўз ифодасини топган. Уларнинг фикрича, кишиларнинг руҳияти жамиятнинг, шу жумладан, ахлоқ, ҳуқуқ, давлатнинг ривожланишини белгилаб берувчи асосий омилдир.
Ирригацион назария. Ушбу назариянинг асосий намоёндаси немис олими К.А.Виттфогель ҳисобланади. Олим ўз назариясини “Шарқ истибдоди” асарида асослаган. Унинг фикрича, давлат Шарқ халқларида йирик ирригацион қурилмаларини барпо этиш зарурати асосида келиб чиққан. Месопатамия, Миср, Ҳиндистон, Хитой каби мамлакатларда йирик ирригацион қурилиш ишларини ташкил этиш учун кучли, марказлашган бошқарув аппарати ташкил этилган.



Download 2.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   231




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling