Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги академияси


Тарихий-материалистик назария


Download 2.15 Mb.
bet7/231
Sana22.07.2023
Hajmi2.15 Mb.
#1661746
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   231
Bog'liq
Ҳуқуқшунослик

Тарихий-материалистик назария. Ушбу назария давлатнинг моҳияти тўғрисидаги таълимотлар тизимида алоҳида ўрин эгаллайди. У давлатнинг мавжудлиги ва тараққиётининг кўпгина жиҳатларини таҳлил этади. Ушбу назариянинг асосида тарихий материализм ва синфий кураш ғоялари ётади (К.Маркс, Ф.Энгельс, В.Ленин). Давлатга иқтисодий ҳукмрон синф ҳокимиятининг қуроли сифатида қаралади. Унинг хусусиятлари энг аввало, жамият тараққиётининг муайян босқичидаги шу жамият иқтисодиёти билан белгиланади. Мақсад – социалистик, сўнг эса, коммунистик жамиятни қуриш, охир-оқибат тақдири эса, коммунистик жамият барпо этила бориши билан давлатнинг барҳам топишига эришишдан иборат.
6-§. Давлат ва жамиятнинг ўзаро алоқаси.

Давлат – жамият ривожланишининг маҳсули. Жамият ривожланишининг муайян босқичида алоҳида сиёсий институт – давлат юзага келади ва ривожланади. Давлат жамиятга ташқаридан киритилган куч эмас, у жамиятнинг ўзидан келиб чиққан, уни ўзига бўйсундирувчи ва бошқарувчи кучдир.


“Давлат” ва “жамият” тушунчалари айнан бир хил тушунчалар эмас. “Жамият” кенг қамровли ҳодиса, воқелик бўлиб, “давлат” жамиятнинг таркибига кирувчи бир қисм, алоҳида элементдир. Жамият ва давлат ўртасидаги нисбат нафақат уларнинг бир – биридан фарқи, балки таркибий (структуравий) тузилиши ва бажарадиган ижтимоий вазифалари билан изоҳланади. Юқорида таъкидлаганимиздек, жамият мамлакат аҳолисининг ҳаммасини қамраб олувчи мураккаб ижтимоий организм бўлиб, инсонларнинг ўзаро алоқалари маҳсули, энг аввало, улар ҳаётининг ишлаб чиқариш, моддий неъматларни ўзаро айирбошлаш ва истеъмол қилиш билан боғлиқ ташкилий тузилмадир. Давлат эса жамият ичидан ажралиб чиқиб, уни бошқариш учун вужудга келтириладиган сиёсий ташкилотдир.
Давлат – ҳокимият тепасидаги сиёсий кучларнинг алоҳида ташкилоти.
Давлат ибтидоий тузумдаги уруғдошлик ташкилотидан қуйидаги белгиларга кўра фарқ қилади.
Биринчи – давлатдан ажралган бутун аҳоли билан бир бўлмаган ижтимоий – сиёсий ҳокимият. Бу ҳокимият қуролланган кишиларнинг алоҳида отрядларига – даставвал қирол аскарларига, кейинчалик – армия, полиция, турмалар ва бошқа мажбурлов муассасаларига, ва ниҳоят, одамларни бошқариш билан махсус шуғулланадиган амалдорларга таянади.
Иккинчи белги – жамоа аъзоларининг қондошлик белгисига кўра эмас, балки ҳудудий белгига кўра бўлиниши, яъни давлат фуқаролигининг ўрнатилиши. Монархлар (қироллар, князлар ва ҳ.к.)нинг девор билан ўралган саройлари атрофида савдо-сотиқ ва ҳунармандчилик билан шуғулланувчи аҳоли жойлашган шаҳарлар ривожланган. Бой зодагонлар ҳам шу ерда жойлашган. Айнан шаҳарларда одамлар қариндошлик эмас, балки, аввало, қўшничилик муносабатлари билан боғланган. Вақт ўтиши билан қишлоқда ҳам қариндошлик алоқалари ўрнини қўшничилик муносабатлари эгаллади.
Оммавий (ижтимоий – сиёсий) ҳокимиятни ва унинг аппаратини (амалдорлар, армия, полиция, турмалар ва ҳ.к.) сақлаб туриш учун аҳолидан уруғдошлик тузуми даврида маълум бўлмаган солиқлар йиғилади. Бу давлатнинг учинчи белгисидир.
Давлатнинг вужудга келиши сабаблари ва асосий қонуниятлари ер юзидаги барча шаҳарлар учун деярли ўхшаш бўлган. Бироқ, жаҳоннинг турли минтақаларида, турли халқларда давлатнинг ташкил топиш жараёни баъзан жуда муҳим ўзига хос хусусиятларга эга бўлган. Улар географик муҳит, у ёки бу давлат ташкил топишининг муайян тарихий шарт-шароитлари билан боғлиқ эди. Афина давлатининг вужудга келиши давлат ташкил топишининг классик шакли ҳисобланади. Яъни, у ижтимоий – иқтисодий ривожланишнинг зарурий қонуниятлари асосида пайдо бўлган. Кейинчалик бошқа халқларда ҳам давлатнинг шаклланиши шу йўлдан борди. Афиналиклар давлатининг вужудга келиши умуман давлат ташкил топишига ёрқин намунавий мисолдир, чунки у, бир томондан, соф кўринишда, ташқи ёки ички тазйиқсиз юз берган, бошқа томондан, айни ҳолда давлатнинг анча ривожланган шакли – демократик республика бевосита уруғдошлик тузумидан келиб чиққан. Бу давлат ташкил топишининг барча муҳим тафсилотлари бизга яхши маълум. Римда уруғдошлик жамияти бу жамиятдан ташқаридаги ҳақ-ҳуқуқсиз, бироқ мажбуриятларга эга бўглан кўп сонли плебейлар қуршовидаги маҳдуд аристократияга айланган; плебейларнинг зодагон – патрицийлар устидан ғалабаси эски уруғдошлик тузумини ағдариб ташлади ва унинг вайроналарида давлат бунёд этди. Кўп ўтмай бу давлат бағрида аристократия ва плебс чатишиб кетди. Кейинчалик Рим империясини забт этган герман қабилаларида давлат ўзгалар ҳудудини босиб олишнинг бевосита натижаси сифатида вужудга келди. Уруғдошлик тузуми бу ҳудудларда ҳукмронлик қилиш имкониятига эга эмас эди. Бинобарин, давлатнинг шаклланиш жараёни баъзан мазкур жамият учун ташқи омиллар, масалан, қўшни қабилалар ёки мавжуд давлатлар билан уруш таъсирида тезлашар эди. Герман қабилалари қулдорлик тузуми амал қилган Рим империясининг ҳудудларини босиб олиши натижасида ғолибларнинг ҳарбий демократия босқичидаги уруғдошлик ташкилоти ўрнида кўп ўтмай феодал давлат ташкил топди.

Download 2.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   231




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling