Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги академияси


Download 2.15 Mb.
bet8/231
Sana22.07.2023
Hajmi2.15 Mb.
#1661746
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   231
Bog'liq
Ҳуқуқшунослик

7-§. Давлат типологияси.


Эсда тутинг! Давлатнинг типи – муайян давлатларга хос бўлган бир хил, муҳим ва умумий белгилар йиғиндисидир.
Давлатларни типларга ажратишда формацион ва цивилизацион ёндашувлар мавжуд.
Формацион ёндашув - давлатларни ижтимоий, иқтисодий ривожланиш даражаси, базис ва устқурмаси, синфий моҳияти, мақсади, вазифалари ҳамда функциялари мезонига кўра типларга ажратишдир.
Формацион ёндашувга кўра инсоният тараққиётида тўрт типдаги давлат шаклланиб келган, яъни, қулдорлик, феодал, капиталистик ва социалистик давлатлар.
Қулдорлик давлати. Европада илк қулдорлик давлатлари мил. авв. IX-VII асрларда юзага келган бўлса, Мисрда ундан 20 аср олдин мавжуд бўлган. Қулдорлик давлатларининг иқтисодий асосини нафақат ишлаб чиқариш қуроллари, воситалари балки, юридик ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўлмаган қулларнинг меҳнати ҳам ташкил этган. Қулдорлик давлатининг асосий вазифаси эксплуатация қилинувчи қулларнинг қаршилигини бостириш, синфий эзиш ҳисобланган.
Феодал давлат. Бу турдаги давлат Европада эрамизнинг VI-IX асрларида вужудга келган. Феодалларнинг ерга хусусий мулкчилиги феодал давлатнинг иқтисодий асосини ташкил этади. Деҳқонлар феодал ерларида майда якка хўжаликка эга бўлиб, ердан фойдаланганликлари учун ҳосилнинг бир қисмини тўлашлари ҳамда унга текин ишлаб беришлари лозим бўлган. Феодал жамият ривожланиб бориши билан деҳқонларнинг феодалларга қарамлиги давлатнинг мажбурий чоралари билан янада ортган: бунда деҳқонлар ерга “бириктириб қўйилар” ва ўз хўжаликларини ташлаб кетолмасдилар.
Капиталистик давлат. Дастлабки буржуа давлатлари (капиталистик давлатлар) бундан 200-300 йил муқаддам Европа ва Шимолий Америкада вужудга келган. Хусусан, улар буюк француз инқилобидан кейин кенг тарқалган. Буржуа жамиятининг хусусияти – расман мустаҳкам¬ланган синфий тенгсизликка асосланган ўзидан олдинги ижтимоий-иқтисодий формациялардан фарқли ўлароқ, капиталистик ишлаб чиқариш усули ўз меҳнатини эркин сотувчи ишчиларга эга бўлганлиги учун ҳам анча илғор дейиш мумкин.
АҚШнинг Мустақиллик Декларациясида, Франциянинг Инсон ва фуқаро ҳуқуқлари Декларацияси ва бошқа ҳужжатларда барча одамларнинг тенг бўлиб туғилиши ва тенг ҳуқуқларга эга эканлиги.

Download 2.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   231




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling