Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги академияси


Плюралистик демократия назарияси


Download 2.15 Mb.
bet6/231
Sana22.07.2023
Hajmi2.15 Mb.
#1661746
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   231
Bog'liq
Ҳуқуқшунослик

Плюралистик демократия назарияси. Мазкур назария ХХ асрда юзага келган бўлиб, унинг намоёндалари сифатида Г.Ласки, М.Дюверже, Р.Дарендорф, Р. Дал ва бошқаларни кўрсатиб ўтиш мумкин. Ушбу назария социал-демократларнинг ҳам, либералларнинг ҳам қарашларини ўзида ифодалайди. Унинг мазмунини ҳозирги жамиятда моҳият-эътиборига кўра синфлар амалда йўқолиб кетган ва ҳокимият шу тариқа ўз синфий табиатидан халос бўлди, деган ғоя ташкил қилади. Бунда жамият – ёши, касб-кори, истиқомат жойи, манфаатлар доираси ва бошқа белгиларига кўра юзага келадиган одамлар ижтимоий бирлашмалари (страталар) йиғиндисидан иборат.
Ўз навбатида бундай бирлашмалар бўлиб, кексалар ва ёшларнинг, спортчилар ва ижодкорларнинг ҳамда бошқаларнинг уюшмалари бўлиши мумкин. Бир фуқаронинг ўзи қизиқиши, эҳтиёжи, касб-кори, манфаати ва бошқа ҳолатлар юзасидан бир йўла кўпчилик страталарга кира олади. Фуқаролар шу асосда давлат идораларига таъсир ўтказишлари ҳамда шу йўл билан давлат сиёсатини йўналтиришда иштирок этишлари мумкин бўлади. Бундай шароитда давлат омма иродасининг, бутун жамият манфаатларининг ифодачисига айланади.
Умумий фаровонлик давлати” назарияси. Мазкур назария иккинчи жаҳон урушидан кейин вужудга келган бўлиб, унинг намоёндалари давлатнинг ижтимоий ҳаётга аралашмаслигига оид бўлган таълимотларга қарши чиққанлар. Ушбу назариянинг асосий ғоялари ХХ асрнинг 30-йилларида Д.Кейнс томонидан таърифлаб берилган. Кейинчалик Д.Мюрдал, В.Пигу, К.Боулдинг, В.Мунд ва бошқаларнинг асарларида у янада ривожлантирилган.
Мазкур назариянинг бош ғояси шундан иборатки, давлат барча синфлардан устун тураркан, аҳолининг барча қатламлари манфаатларини ифодалайди ҳамда шу асосда умумфаровонликни таъминлайди. Ривожланган мамлакатларда аҳоли турмуш даражасининг юқори эканлиги ҳамда ижтимоий, маданий ва бошқа соҳаларда йирик давлат дастурларини амалга оширилиши ушбу назариянинг юзага келишига сабаб бўлган. Мазкур назария инсон манфаатларини давлат фаолиятининг асосига қўйиш билан ҳар бир шахс қадр-қимматига эътиборни жалб этади.

Download 2.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   231




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling