Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги академияси


Download 2.15 Mb.
bet14/231
Sana22.07.2023
Hajmi2.15 Mb.
#1661746
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   231
Bog'liq
Ҳуқуқшунослик

Бошқарувнинг республика (лотинча respublika – жамоат иши) шаклида давлат ҳокимиятини муайян муддатга сайлаб қўядиган идоралар амалга оширади. Республика ҳам монархиядек, муайян тарихга эга. Тарихдан республика бошқарув шаклининг бир неча турлари маълум. Афина давлатида (эрамизгача V-IV асрлар) демократик республика мавжуд бўлган. Унда афиналик эркин фуқароларнинг қўлга айланишига йўл қўйилмаган. Бу республикада ижтимоий рақобат, қулга эгалик қилишнинг махсус тавсифи, жамоа қулчилиги мавжуд эди, шунингдек, давлат бошқарувининг самарали тизими фаолият кўрсатарди. Спарта (эрамизгача V-IV асрлар) ва Рим давлатлари (эрамизгача V-II асрлар) аристократ республикага бўлган бўлиб, бу давлатда аҳолининг аристократ қисми манфаатлари ифодалаган.
Бошқарувнинг республика шакли парламентар ва президентлик республикаларига бўлинади.
Парламентар республика – давлат етакчи ҳисобланиб, қонун ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилишдан ташқари ҳукумат ва давлат бошқарувининг бошқа органларига таъсир ўтказади.
Парламентар республиканинг ўзига хос хусусияти ҳокимият поғоналарида келишмовчиликларнинг мавжуд бўлмаслигидир. Зеро, ижроия ҳокимияти бошлиғи (Бош вазир) ва унинг маҳкамаси парламентдаги кўпчилик томонидан сайланади ва назорат қилинади. Одатда парламентар республикаларда Президент катта мавқега эга бўлмайди. Ижроия ҳокимияти қонун чиқарувчи ҳокимият ишини давом эттиради, бу билан ҳокимият тармоқлари орасида вужудга келиши мумкин бўлган келишмовчилик тугатилади.
Давлат бошқарувининг президентлик республикасида сайланган давлат бошлиғи айни пайтда ҳукумат бошлиғи бўлади. У парламент розилиги билан ҳукуматни тузади ва уни тарқатиб юбориш ҳуқуқига эгадир. Бошқарувнинг президентлик шакли умумхалқ йўли билан сайланган Президентнинг умуммиллий манфаатларининг ифодачиси, миллатнинг рамзи сифатида намоён бўлишидир. Мазкур шаклда бир шахс фавқулодда ҳолатларда масъулият ва раҳбарликни ўз зиммасига олиши мумкин.
Масалан, Ўзбекистон – президентлик республикаси. Бошқарувнинг президентлик шакли одатда парламент бошқарувидан кўра юқори даражадаги сиёсий барқарорликни таъминлайди, чунки ҳукумат (Президент) Конституцияда белгилаб қўйилган қатъий муайян муддатга сайланади.

Download 2.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   231




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling