Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги академияси


Абсолют (мутлақ) монархия


Download 2.15 Mb.
bet13/231
Sana22.07.2023
Hajmi2.15 Mb.
#1661746
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   231
Bog'liq
Ҳуқуқшунослик

Абсолют (мутлақ) монархия деб – бу бошқарув шаклининг алоҳида тури бўлиб, бунда монарх (қирол) чекланмаган ҳокимиятга эга бўлади ҳамда у қонунлар ва барча учун мажбурий бўлган қоидалар (фармонлар, дикретлар, фармойишлар шаклида) чиқаради. Шунингдек, давлатни бевосита бошқариш, муҳим давлат ишларини ҳал қилиш ва ушбу мақсадларда ҳукумат тузиш ҳуқуқига эга ҳисобланади.
Чекланган монархияда – давлат тепасида турувчи монарх (қирол) ҳокимиятни бошқармайди ва у мутлақ ҳокимиятга эга бўлмайди, унинг ҳокимияти ва бошқарув шакли шу давлатнинг конституцияси билан чекланади.
Ўз навбатида чекланган монархия икки турга яъни дуалистик ва парламентар монархияга бўлинади.
Дуалистик монархия – давлатда ҳокимият монарх (подшоҳ) билан парламент ўртасида тақсимланган бўлиб, амалда давлатни монарх (подшоҳ) бошқаради. Монарх (подшоҳ) ҳукуматни ўзи тузади ва шу билан бирга парламентни тарқатиб юбориш ҳуқуқига эга. Дуалистик (аралаш) монархия ҳозирги кунда Иордания Хошимийлар қироллиги, Марокко каби давлатларда мавжуд). Шу билан бирга, монарх парламент томонидан қабул қилинган қонунларга мутлақ вето қўйиш ҳуқуқига эга.
Парламентар монархия – давлат бошлиғи монарх (қирол, қиролича, подшоҳ, султон, император) бўлиб, амалда улар давлатни бошқармайди, уларнинг ҳуқуқи чекланган бўлиб, давлатни парламент бошқаради ҳамда парламент ва ҳукумат фаолиятини назорат қилади. Парламентер монархияда (ҳозирги Англия, Белгия, Норвегия, Швеция мамлакатлари) қирол (қиролича) шоҳлик қилади, лекин у ҳокимиятни бошқармайди. Ҳукумат парламент томонидан сайловларда кўп овоз олган муайян партиялар таркибидан тузилади. Энг кўп миқдорда депутатлик мандатига эга партия бошлиғи ҳукумат постини эгаллайди. Қонунларни парламент қабул қилади ва улар монарх томонидан расман имзоланади.
Конституциявий монархия – буржуа жамиятининг шаклланиши даврида пайдо бўлиб, у монарх ҳокимияти вакиллик идораси билан чекланган бошқарув шаклига тўғри келади. Бу ҳолат одатда парламент тасдиқлайдиган Конституция билан мустаҳкамланади ҳамда монархнинг Конституцияни ўзгартиришга ҳуқуқи бўлмайди.
Амалдаги ва юридик ҳокимият монарх тузадиган ҳукумат ва қонун чиқарувчи идора ҳисобланган парламент ўртасида бўлинади. Мамлакатни бошқаришни монарх амалга оширади, унинг олдида вазирлар ҳисоб берадилар. Ҳукуматни тузиш парламентнинг партиявий таркибига боғлиқ эмас. Бунда ўтмишдаги Пруссия, Австрия, Италия, Руминия каби давлатлар мисол бўлади. Бугунги кунда бошқарувнинг бундай шакли деярли учрамайди.
Бошқарувнинг республика шакли амал қиладиган мамлакатларда давлатнинг олий ҳокимият органлари халқ томонидан сайланади.

Download 2.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   231




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling