Фаолият муддатига кўра доимий ва вақтинчалик функциялар.
Доимий функциялар қаторига давлат мавжудлигининг ва ривожланишининг барча босқичларига хос бўлган функциялар (масалан иқтисодий функция) киритилса, муваққат функцияларга эса давлат ўз олдига қўйган муайян мақсад ва вазифаларни амалга ошириши билан ўз аҳамиятини йўқотадиган функциялар киритилади (масалан, фавқулодда ҳолатларни бартараф этиш).
Ижтимоий аҳамиятига кўра асосий ва асосий бўлмаган функциялар.
Давлатнинг асосий ва асосий бўлмаган функцияси ўзаро бир бирлари билан боғлиқ бўлиб, давлатнинг асосий бўлмаган функцияси давлатнинг асосий функциясини амалга оширишга ёрдам беради.
Давлатнинг барча органлари томонидан ўзаро ҳамкорликда бажариладиган функциялар асосий функциялар дейилса, айрим давлат органларигагина хос бўлган функциялар эса асосий бўлмаган функциялар ҳисобланади.
Амалга оширишнинг ҳуқуқий шаклларига кўра ҳуқуқни ижод қилиш, ҳуқуқни ижро қилиш ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш (суд) функциялар.
Ҳуқуқ ижодкорлиги – бу норматив-ҳуқуқий актларни тайёрлаш ва уларни қабул қилиш бўлиб, деярли бу фаолиятсиз давлатнинг бошқа функцияларини амалга ошириб бўлмайди.
Ижро этиш фаолиятига қонун ва бошқа норматив актларнинг амалда қанчалик даражада ўз ижросини топиши ёки топмаслиги билан боғлиқ фактларни киритиш мумкин.
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятига тартибни сақлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинлигини ҳимоя қилиш, қонун ва қоидаларга риоя этилишини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича чора кўриш, юридик ишларни кўриб чиқиш ва улар юзасидан қарорлар қабул қилиш ҳамда жавобгарликка тортиш кабиларни киритиш мумкин.
9-§. Давлат шакллари.
Давлат шакли – бу давлатни бошқариш учун давлат ҳокимиятини ташкил этиш, давлат тузилиши ва сиёсий тартибни амалга ошириш усуллари бўлиб, биринчи навбатда давлат хокимиятининг маҳаллий ва олий ҳокимият органларини тузилиши ҳисобланади.
Давлат шакли – давлат ҳокимиятининг тузилиш шаклидир. Давлат шаклига, мамлакатнинг тараққиёт даражаси, унинг маданияти, унда таркиб топган тарихий анъаналар, урф-одатлар ҳам таъсир кўрсатади.
Шундай қилиб, давлат шакли мазмуни уч элементдан бошқарув шакли, давлат тузилиши шакли, сиёсий режимдан ташкил топади.
Давлат бошқарув шакли давлат ҳокимияти ва бошқаруви идораларининг шакллантирилиши, ташкил этилиши тартиби бўлиб, уларнинг ўзаро ҳамда аҳоли билан алоқадорлигини англатади. Давлат бошқарув шаклига кўра монархия ва республика шаклидан иборат.
Монархия – бу олий давлат ҳокимияти бир шахснинг (қирол, слотон, подшо, император в.ҳ) бошқарувида бўлиб, бу бошқарув авлоддан-авлодга мерос қилиб колдирилади.
Монархия бошкариш давлат шакли ўз навбатида икки турга бўлинади. Булар, абсолют (мутлақ) монархия ва чекланган монархия бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |