Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги академияси


Вазифа – бу ечилиши талаб қилинадиган масала бўлса, функция


Download 2.15 Mb.
bet11/231
Sana22.07.2023
Hajmi2.15 Mb.
#1661746
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   231
Bog'liq
Ҳуқуқшунослик

Вазифабу ечилиши талаб қилинадиган масала бўлса, функция – ушбу масалани ечимига йўналтирилган фаолият тури. Вазифа, бир томондан, маълум хусусиятга эга бўлмаган бирор-бир мақсадга эришиш заруратини, иккинчи томондан эса маълум фаолият турини амалга ошириш заруратини ўз ичига олади. Давлатнинг функциялари унинг вазифаларига боғлиқ бўлади, чунки вазифалар функцияларнинг мавжудлигини ва уларнинг мазмунини белгилайди, уларни амалга ошириш шакл ва усулларига таъсир кўрсатади. Функциялар мазмуни, давлатнинг қандай фаолият олиб бораётганлигини, шу муҳитда бошқарув ҳаракатлари қай йўсинда юритаётганлигини, унинг тегишли органлари нима билан шуғулланаётганлигини кўрсатади.
Давлат фаолиятининг айрим босқичларидаги функция ва вазифалари ўртасидаги ўзаро боғлиқлик муаммоси ҳам ички, ҳам ташқи функцияларга татбиқан ҳал қилинади, зеро улар юзага келишининг тарихий сабаблари тегишли равишда давлат ривожланишининг ички объектив қонунлари ва ташқи шарт-шароитларига боғлиқ бўлади.
Бир хил ривожланиш босқичида турган ҳар хил давлатлар бир хил мазмунли функцияларга эга бўлсалар-да, уларнинг моҳияти, шакллари ва айниқса, функцияларини амалга ошириш усулларида фарқлар бўлиши мумкин.
Давлат функцияларининг таснифи:

  1. Фаолият доирасига кўра ички ва ташқи функциялар.

Ҳозирги замон давлатларининг асосий ташқи функциялари:
– бошқа давлатлар билан ҳамкорлик (иқтисодий, маданий, сиёсий, ҳарбий, илмий техник, экологик соҳаларда);
– мудофаа (мамлакатни ташқи тажовуздан (агрессиядан) мудофаа қилиш, давлат чегараларини қўриқлаш).
Ҳозирги замон давлатларининг асосий ички функциялари:

  • иқтисодий (давлат бюджетини шакллантириш ва унинг бажарилиши устидан назорат ўрнатиш; мамлакат иқтисодиёти ривожланишининг умумий дастурларини белгилаш; иқтисодиётнинг муҳим соҳаларида ривожланиши натижаларини рағбатлантириш; тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш ва бошқалар);

  • ижтимоий (жамиятнинг ижтимоий муҳофазага муҳтож аъзоларига ёрдам бериш, соғлиқни сақлаш, таълим, уй жой, йўл қурилиши, алоқа ва бошқа ижтимоий соҳаларни таъминлаш ва бошқалар);

  • молиявий назорат (ишлаб чиқарувчиларнинг даромадларини аниқлаш ва ҳисобга олиш; уларнинг бир қисмини ижтимоий ва умумдавлат эҳтиёжларини қондириш учун давлат бюджетига юбориш; давлат бюджетининг ижросини назорат қилиш ва бошқалар);

  • ҳуқуқ тартиботни таъминлаш (ижтимоий муносабатлар барча иштирокчиларининг қонунчилик кўрсатмаларини тўла ва аниқ бажаришларини таъминлаш ва бошқалар);

  • экологик (табиатни муҳофаза қилиш; табиий ҳаёт муҳити – ер, ер ости, сув, ҳайвонот олами, атмосфера ҳавоси ҳамда товар-моддий қимматликлар, ўрмонни кесишдан олинган ёғоч, ер остидан олинган фойдали қазилмалар ва бошқалар; жамиятда экология соҳасида юзага келувчи ижтимоий муносабатларни мавжуд ҳуқуқ нормаларига асосан таъминлаш; экологик бошқарув, экологик таълим-тарбияни шакллантириш. ва бошқалар).


  1. Download 2.15 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   231




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling